Асосий мавзулар
2 август 2023

Ўзбекистоннинг чанг босган туманлари ва расво кўчалари – EP89

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Навоий, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактубни автомобил ҳайдовчиси йўллаган. Мактубга видео ҳам илова қилинган. Видеомурожаат Навоий шаҳрининг бугунги аҳволи ҳақида. “Экология деган ташкилот борми ўзи бу ерда? Аҳоли нафас ололмай қолди” дейди Элтуз обуначиси. 

2

Экология ташкилоти иш самарадорлиги қанча кўп жарима қўллагани билан ўлчанадими? Навбатдаги мактуб ҳам экология жонкуярларидан, аниқроғи Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси тизими ходимларидан келган.

“Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тизимидан ёзмоқдамиз. Бошқарма ўтган йил худди шу давргача қанча жарима қўлланган бўлса, бу йил ҳам худди шунча жарима қўллашни талаб қилмоқда. Акс ҳолда чора кўрилар экан. Бу қанчалик тўғри? Ахир, давлат инспекторларининг иши ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш эмасми? Экология ташкилоти иш самарадорлиги қанча кўп жарима қўллагани билан ўлчанадими? Бу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўз назоратига олишини сўраб қоламиз”.

3

Кейинги мактуб Хоразм вилоятидан. Тағин ёмонлашаётган атроф муҳит, аҳволи танг кўчалар ва чанг тўзон ҳақида. Кўчанинг чанги уйларгача кириб келмоқда…

“Ассалому алайкум ҳурматли админ.

Сизга Хоразм вилояти Хазорасп тумани Зехнли маҳалласидан мурожаат йўлламоқдамиз.

Бизнинг маҳалласимиз 2018 йилда янги барпо қилинган. Табиий газ, электр энергия ва ичимлик суви мавжуд бўлсада, маҳаллага кириш йўли, кўчалар чанг, тупроқ. Кўчамиздан юк машинаси ёки енгил машиналар ўтса, чанг уйимизгача кириб бормоқда, кўчада юриб бўлмаябди.

Илтимос шу масалада амалий ёрдам сўраб қоламиз. Эътиборингиз учун олдиндан миннатдормиз”.

4

Навбатдаги мактуб Самарқанд вилоятининг Қўшработ ва Иштихон туманлари автомобил ҳайдовчиларидан келган. Сайловдан кейин тағин метан газ танқислиги ва узун навбатлар бошланди дея шикоят қилишмоқда.

“Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ва Иштихон тумани шафёрлари номидан мурожаат қилябмиз.

Биздаги метан запрафкалар ҳали қиш келмасидан лимит асосида газ берябди. Сайлов ўтди 10-июл куни эрталабдан буён шу аҳвол, ҳар бир запрафкага  кунлик 3000 куб газ берилябди. Газ солиш учун турна қатор навбатлар бўлиб кетябди. Қиш келмасидан ҳалитдан шу аҳвол бўлса, қишда нима бўларкан? Самарқанд вилоятининг қолган ҳудудларида 24 соат ишлаб ётибди”.

5

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани, Додбоғ қишлоғидан. Элтуз обуначиси ваъдабоз ҳоким ва ўзибилармон маҳалла раиси устидан шикоят қилмоқда…

Ассалому алайкум. Мен сизларга Бухоро вилояти Шофиркон тумани Додбоғни қишлогидан мурожаат қиляпман.

Бизнинг қишлогимиз йўлларини таъмирлаш керак. Биз 10 йилдирки, бормаган эшигимиз қолмади. Ҳокимга мурожаат қиламиз, бизга ваъдалар бериб қайтариб юборишади. Ҳар йил сметага қўйилган ана бўлади дейишади аммо натижа йўқ.

Маҳалламиз раиси ёлғон ваъдалар бериб, бизни алдаб келмоқда. 2022-йил дастурига киритилган йўл таъмирини бошқа қишлоқ йўлини таъмирлашга алмаштирди. Раисимизга мурожаат қилсак «ўзим хоҳлаган йўлни таъмирлатаман» деб пўписа қилади.

Ҳокимга мурожаат қилсак, кейинги ой дейди. Ҳар ой шу масала бўйича қишлоқ аҳли ҳоким қабулига бориб соатлаб кутиб ўтирамиз. Сизлардан илтимос, бизни мурожаатимизни ижобий ҳал қилиб беринглар. Мактаб бошланади фарзандларимиз мактаб боғчага боришга қийналади. Ўзимиз пул йиғиб йўлга шағал ёйдирдик” дея додини достон қилади Шофирконнинг Додбоғ қишлоғи турғуни.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
7 июн 2022
Бу кун Англия фуқаролик жамияти томонидан монархия зўравонликларини чеклаш йўлида туб бурилиш ясалган санадир. 1628 йилнинг 7 июнида инглиз ...
21 апрел 2022
“Элтуз”га Тошкентдаги ўнлаб корхонани бирлаштирган “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” жамғармаси ишчи-хизматчилари бош директор, ўмонлик Муҳаммад ал-Лаватий (Mohamed Al Lawati ) ...
11 май 2019
Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражабнинг уйига 10 май куни соат кечқурун 18.30 да ўзларини BИБ ходимлари деб атаган ...
25 апрел 2017
23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди. Чечен миллатига мансуб 26 ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...