Тошкент ИИБ биносидан 33 яшар йигит ўлиги чиқди
Тошкент шаҳар ИИБ биносидан 12 август куни 33 яшар Дониёрбек Усмоновнинг ўлиги чиқди.
Элтуз манбалари уни ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари уриб ўлдиришганини даъво қилишмоқда.
Бош прокуратура бу юзадан расмий баёнот берди.
Прокуратура баёнотига кўра, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бошқармаси бўлими тезкор ходимлари томонидан 2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этган.
Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Элтуз воқеалар ривожини ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни унутманг.