Асосий мавзулар
13 сентябр 2023

Бухоро собиқ ҳокимининг қамалган ўғли замҳоким бўлди

Салом қадрли муҳлислар, бугун 12 сентябр Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Бухоро вилояти собиқ ҳокимининг уюшган жиноий гуруҳ тузиш, ўғрилик ва давлат мулкини талон-торож қилиш каби жиноятларда айбланиб 14 йилга қамалган ўғли Шарофиддин Ҳусенов Бухоро шаҳар ҳокимнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шарофиддин Ҳусенов 2011 йилда укаси Садриддин Ҳусенов, амакиси, дўстлари билан биргаликда Бухорода ўта оғир жиноятлар содир этгани учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўшанда Ўзбекистон тарихида илк бор 16 йилдан буён вилоят ҳокими лавозимида ишлаб турган ҳокимнинг ўғиллари устидан суд шу вилоятнинг ўзида бўлиб ўтган ва маҳаллий телеканаллар бу суд жараёнини батафсил ёритган эди.

Вақт ўтиб, президент Каримов вафотидан сўнг, Самойиддин Ҳусенов оқланди. Жорий ва ўтган президентлик сайловларида  ишончли вакил сифатида ҳам қатнашди.

Нақд 270 томлик жиноятлари билан довруғи Ўзбекистонга ёйилган Самойиддин Ҳусенов яқинлари ҳам секин аста қамоқдан чиқа бошлади.

Мана, ўша машҳур жиноят ишининг асосий фигуранти Шарофиддин Ҳусенов шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлди.

Бу ҳақда Элтузга хабар берган маҳаллий ҳокимият вакили ўз ишини бу ерда давом эттириш истаги қолмаганини айтди.

«Биз туну кун мажлисларда қатнашиб, маҳаллалар кезиб, раҳбарлардан сўкиш эшитиб, ишлаб юрамиз. Аммо қаердандир собиқ ўғрилар амалга келишади, биз яна чеккада қоламиз,” дея ёзди ҳокимият вакили.

Яна бир манбанинг тахмин қилишича, Шарофиддин Ҳусенов  Жамол Носиров ўрнига Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайёргарлик учун юборилган бўлиши ҳам мумкин.

Элтуз мамлакатда кечаётган кадрлар алмашинуви, коррупция ва непотизм кўринишларини ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, каналимизга обуна бўлинг.

ОтветитьПереслать
Тағин ўқинг
5 май 2020
Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда. ...
27 апрел 2024
26 апрель куни Самарқанддаги ДХХ тергов изоляторидан навоийлик кўзга кўринган тадбиркор, 56 яшар Азамат Халиковнинг жасади чиқди.                             Шу ой ...
23 май 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
12 июн 2019
Швед апелляция суди «Исломий давлат» террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...