Расман Қорабоғ Озарбайжон назоратига ўтди
Озарбайжон Қорабоғда ўт очишни тўхтатишни тасдиқлади. Арманиларнинг Тоғли Қорабоғдаги армияси таслим бўлди.
Бир кун ичида тан олинмаган «Арцах» армияси жангларда қуролли кучларининг деярли ярмини йўқотди. Бундан ташқари, сепаратчи армани қўшинларининг ўқ-дорилари тугаб қолган. Таслим бўлиш шартларига кўра, Озарбайжон аҳолини эвакуация қилиш учун йўлак ажратиши керак бўлади. Эртага Евлахда Озарбайжон вакилларининг Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари билан учрашуви ўтказилиши режалаштирилган, унда реинтеграция масалалари муҳокама қилинади. Туркия президенти Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясида, расмий Анқара Бокунинг Қорабоғдаги амалиётларини қўллаб қувватлаши ҳақида баёнот берди.
Кўп йиллик уруш тугади. Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.