Асосий мавзулар
25 август 2016

Олимпиададаги ғалабаларнинг асл эгаси айтилди

Ўзбекистондаги барча нашрларда спортчиларимизнинг Риодаги Олимпиададан Ватанга қайтиб келишига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Албатта, Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиададаги ғалабалари халқимизни қувонтирмасдан қолмади. Лекини шуки, оммавий ахборот воситалари ғолиблардан-да ошириб-тошириб бошқалар шаънига мадҳия айтишга тушиб кетди. Яъни бу ғалабаларнинг бош сабабчиси, демакки эгаси бошқа одам бўлиб чиқди.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси (24.08.2016) Олимпиададаги ғалабадан кейинги кўз ёшлари билан барчанинг меҳрига сазовор бўлган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров тилидан у аввалданоқ олтин медаль олишни мақсад қилгани, «чунки «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори қалбидан мустаҳкам жой олгани»ни маълум қилди.

Бунинг устига, боксчимиз «минг-минглаб йигит-қизларнинг бошини силаб, барчага оталарча ғамхўрлик қилган президентимизга миннатдорлик билдирди».

Оғир атлетика бўйича олтин медаль соҳиби бўлган Руслан Нуриддинов эса «бугун жаҳон ареналарида эришаётган ҳар бир ғалабамиз президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самаралари» эканини билдирди.

Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга биринчи бронза медалини олиб берган дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев ҳам бу ютуқлари билан «халқимиз ва президентимиз ишончини оқлаганидан хурсандлиги»ни яширмади.

Ачинарлиси шундаки, спортчиларимизнинг тинимсиз машғулотлар, ота-оналар ва мураббийлар ёрдамида эришган бу ғалабалари халқ манфаатидан йироқ бўлган мафкура мағзавасига қориштириб ташланди.

Нима бўлганда ҳам спортчиларимиз ғалабаси қанчалик мафкурага ўралмасин, аслида ютуқлар шу халқники, шу Ватанникидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2016
4 октябр куни ўз онасига нолалари тарзида битилган мактубида Гулнора Каримова экани иддао қилинаётган Афина@zabitaya1972 аккаунти эгаси уч йиллик ...
12 январ 2016
Биз собиқ банкир Рустам Усмоновнинг 1995 йил ёзган“Тўхтатилган парвоз” китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. Обрўли ва бадавлат бизнесмен ...
15 август 2023
Ўтган шанба, 12 август куни Тошкент шаҳар суд тиббий эксперти Акром Сулейманов ҳибсга олинди.Акром Сулейманов бир шахснинг ишини битириб ...
22 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё, Фарғона, вилоятлари дан ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...