Асосий мавзулар
29 сентябр 2023

«Олтин палов ошлар учсин…»

РТ: Яшаш соатининг олтин капгири 

Ҳар бориб келиши бир олам замон. 

Коинот шу дамда ўз куррасидан 

Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон. 

МС: Нердасан пошшом. Галди Илхом. Буни ëзди Ғафур Ғулом. Ничизсизла хўжик бирри, мўччи ойбикала. Ҳаззатиб юрибсизлами ëлғончида? 

РТ: Матчон Суқилиш, улуғ шоир Ғафур Ғуломга кесатиқ гап айтмай оригинал бўлсанг бўлмайдими? Бозордаги пиëз сотадиганлардай гапирасан. 

МС: Оғо бизам шу холқдон бийрисимиз. Юртдон чиқсоқом, элдан чиқмодиқ. Ҳаммавоқт қўшиб юриймиз. Еган билан йиймиз. Ичган билан ичамиз. Доморино урғонлара атма би ишни диймиз. Агар шеър атиб ойт дасангиз вуном аммаллийман.  

РТ: Айт Матчон. Шеър айт.  

МС: Узоқдан бир ит галëтир қўлтиқи дўли бит галëтир 

РТ: Қўй бу гапларни Матчон, яхшиси Мусаппо осмон янгиликларидан эшит.

Osmon musappa news 

Тошкентда поезд устига чиғиб селпи омоқчи бўлган 18 яшар болани 27 минг волт ток уриб онтариб ташади. Селпичи танасининг 98 фоизи куйган холда «ана кетти, мана кетти» бўлиб реанимацияда ëтибди. 

МС: Оғо шундийн жиллила қури бизада боми?

RT: Дунëда йилига юзга яқин одам селпи пайтида ўлади. 

Туркия Қора денгиз бўлгаси Дузжа шахрида 68 яшар Туркия ватандоши Аслан Гунайга билан рамий никоҳсиз яшаб келаëтган 45 яшар ўзбек хотин Раъно Одиловани тўшакдоши сўйиб ташади.  

Тўшакдоши Раъно Одиловани ўлдириб бўлгандан кейин Аслан Гунайнинг ўзи полиция идорасига бориб айбига иқрор бўлди. 

МС: Нерда бу монглойи қороло 

RT: Раъно гўрда. Аслан қамағда 

Фарғонада сувдан қарз бўлишига қарамай яна ноқонуний сув ишлатаëтган қарздор Сув оқова назоратчисини калтаклади. 

МС: Ичган сувини плини тўламийди бу етмак бохти тийрдин қоп қороло. 

РТ: Навоийда икки Nexia тўқнашиши оқибатида 3 киши ўлди. 

МС: Нера қистонади бло. Ўлмаками. Хоразм шоири ëзвади юз алли йил брин. Огаҳий эндий сонга ўлмакдийн ўзга чоро йўўўўқ. 

РТ: Яша Матчон Суқилиш.  

Қатар нега бой?

МС: Оғо, навчун Қатардаги холқ бой биза камбоғол. Ўлиб оғзимиз ера қопшиб ëтибди. 

РТ: Матчонбой биз ҳам боймиз. Мана Қўқонда бир товоғи 3 минг долларлик олтин палов пишмоқда. Тошкентда миллион долларлик тўйлар. Бир ўзбек фуқароси Туркиядан келган ошпазга мерседес совға қилди. Энди саволингга келсак.  

Қатар халқини бойитган нарса унинг ер ости бойлиги. Ўзбек халқини қашшоқ қилиб, бир гуруҳ шоу бизнес индустрияси мансубларини бой қиладиган нарса бу тўй ҳашам (тўй¸ хина¸ чарлар. бешик ва суннат тўй¸ днюха¸ юбилей.) 

Тўйдаги асосий дежур атристдан ташқари бирровга келадиган торпеда қўшиқчилар, уларнинг навбатини тезлаштиргани учун пул оладиган админстратор ва қистирилган пулларни териб оладиган пилесосларнинг ҳам бири икки бўлиб бойиб ëтишибди. 

Бутун умр емай ичмай, тўплаганини бир кунда тўйда «чачвориш»ни илм ëки логика билан тушиниш қийин. Жадид оталаримиз ҳам буни тушунмай отилиб кетди. Гуржи ëзувчиси Нодар Думбадзе ëзган «Абадият қонуни» шу бўлса керак. 

Азиз дўстим. Сиз отарчи билан очарчини фарқини биласизми? Отарчи фонограммада қўшиқ кетаëтганда оғзини очиб юмиб турадиган ҳезимбашара яраттиқ. Очарчи эса тўйни очиб берадиган секси қиз. Шундайлардан бири Сотволдиева дегани бирвақтнинг ўзида инглиз ва рус тилида тўйни очарчилигини қила олади. Яқинда Қоракўлнинг Эшакчи қишлоғидаги тўйга келганлар ҳам инглиз ва рус тилида олқишланди. Тўйдагиларнинг биттаси ҳам «аши тилларди» билмайди.

Тўй эгаси вулканизатор бўлиб ишлайди, чет тилдан фақат туркманча сўкишларни билади холос. Бу баллон ямайдиган тоға палон пулга атай Тошкентдан инглизча биладиган очарчи келтирди. 

«Энди анов Оскар берадиғон вечерға ўхшосин деб дил кетганди» дейди ямоқчи тоға. Очарчилар олис вилоятга борса двойной ҳақ олади. Гулдай хунар. Қўлингга бақлажондай микрофонди ушаб «гуд ивнингс леди энд джентельменс, пидерс энд пусис» дея тўйни очиб берсанг «конверт ичидаги беш юз сеники. Договор пайтида олдиндан олинган 500 ни қўшсак минг бўлади. Борига барака. Мана таги навоийлик очарчи Луиза Расулева ҳам кам бўгани йўқ. Истанбулнинг киндигидан квартира сотиб олди. У тўлайдиган ойдот ҳақи бемалол икки ўзбек мардикори учун Истанбулнинг молтепасидаги двушка ижарасига етади.  

Уйлар муборак Луиза! Сени шу эл юрт бой қилди. Рози бўлиб берди.

Булар ҳатто қорни оч ëки тўқлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб бера олмайди. Ўзи оч бўсаям тўқман дейди. Аши пайтда мабодо текин ош тарқатилаëтган бўса мингга қўйиб чопиб боради ош ейишга. 

Асосий гапим. Бу мардумий ғофилдан «қандай алифбо керак» деб асло сўрамаслик керак. Мана сенга алифбо. Мана стандарт. Билмасанг ўргатамиз. Хохламасанг мажбурлаймиз дейиш керак. Всë! 

МС Оғо қоқиттдингизми?

+++

Жонибек деган овқат элтувчининг АҚШда клиент хотинниг эмчагини эзғилагани учун қамалиб 20 минг дўллар иштрап тўлагани ҳақида ëздим. Тагидаги изохларда «ўзбеклар хозир айниди¸ илгари бундайчикин ишди қимасди» деб ëзди. 

Энди гапнинг очиғини айтай. Юз йил олдин бачча қиë боқсин дея «яқо йиртган» эл бу. Исмидан от хуркадиган ëзғувчи бобойларнинг Дўрмонда шаиркаларнинг «устида қандай ишлаганини» ўша Дўрмон боғидаги дарахтлар ҳам эслайди. Кинода «суперкелинчак» ролини ўйнаш учун камида икки соат эзғиланиб жинсий топталиш жоизлигини любой «ати чиққан» ўзбек актрисаси билади. 

Аслида Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда сахнада ижод қиладиган артистларга хурмат билан қаралади. Масалан Германиядаги концерт залига томошабин сифатида артист кириб келса, одамлар хурмат қилиб ўрнидан қалқиб хуш тавозе билан олқишлайди. Лекин министр ëки канцлер кириб келса «итмисан эшакмисан» дейилмайди. Бунинг отини санъатга хурмат десак бўлади. 

Ўткан аср охирида Тожикистонда жуда талантли қўшиқчи Муқаддас Набиева ижод қилган. Бевақт оламдан ўткан бу ижодкор ўз қадрини билган санъат арбоби эди рахматли. Шу қўшиқчи Ўзбекистондаги колхоз совхозларда гастролда юрган. Ўша давр тутумига кўра концертдан кейин колхоз раиси артистларга зиëфат берган.

Ўшандай зиëфатлардан бирида Сталин номли колхоз раиси хозир ош еган ëғли қўли билан ëнида ўтирган санъаткор Муқаддас Набиеаванинг сонини силамоқчи бўлган. «Торт қўлингни» дея силтаб ташланган раис гапни аскияга буриб «энди биз хўрозмиз.» деб мақтанган. (Уруш пайтида ҳамма эркаклар фронтга кетганда уйда қолган келинчакларни битта раис жинсий эхтиëжини таъминлаб юрганига ишора эди бу) Ўзбекчани яхши билган қўшиқчи Муқаддас Набиева «Сенга ўхшаган хўрозларни кўтига чўп тиқиб, донасини беш тийиндан Хўжанд бозорида сотишяпти» деган.  

Бугун Россияда ëш гўдаклар ва кампирларни зўрлаëтган, АҚШда сексуал харрасмент учун қамалаëтган ўзбеклар ўша раис тоифасидагиларнинг авлодларидир. Тезак тезакдан нари тушмайди. 

МС: Шўрда тормозо босип, ални очип уринг потияни.

РТ: Ассалом Узбекистан, Жума Мубарак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
9 феврал 2021
Мени машғул қилган ғояга аввал ўзимни ишонтиришим керак эди. Майли, дўстлар ишонмасин, майли, ақраболар, яқинлар, ҳатто халқ ишонмасин, аммо ...
28 март 2016
Бугун Eltuz.com «Кун карикатураси» рукнида рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Бунда рассом бугунги Ўзбекистондаги таниш ҳолат – ишсизлик ...
2 май 2018
1 май куни Туркия президенти Режаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга расмий сафари ниҳоясига етди. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилгани ...
24 март 2016
“Адолат” газетаси интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишлаб Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб ўтган тадбир ҳақида хабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...