Асосий мавзулар
5 октябр 2023

Махсус амалиёт чоғида қирғизистонлик жиноий авторитет Қамчи Қўлбоев ўлдирилди

Элтузга етиб келган дастлабки маълумотларга кўра, 4 октябр куни Бишкек марказида амалга оширилган жиноятчиларни  қўлга амалиёти чоғида Қирғизистонлик Қамчибек Асанбек ўлдирилди.

Бу ҳақда аввалига қирғиз медиа нашрлари тасдиқланмаган хабар тарзида ёзди, бироқ орадан кўп ўтмай ўғри Қамчининг ӯлдирилгани расмийлар томонидан тасдиқланди.

Коля Қирғиз номи билан машҳур Қамчи Қӯлбоев Марказий Осиёдаги жиноят оламининг энг йирик вакилларидан бири эди. Унинг ӯлдирилиши Қирғизистонда катта чайқалишларга олиб келиши мумкин, демоқда жиноят оламига яқин Элтуз манбалари.

Уларнинг Элтузга билдиришича, ўғрилар олами вакили Қамчи Кўлбоев – Қирғизистонинг «смотряшийси» ҳисобланган, унга 2008-йил 23-апрелда Москвада Япончик лақабли В. Иванков ва Дед Хасан томонидан шахсан ўғрилик тожи кийдирилган. У Иссиқкўл вилоятидан. Илгари қамалиб ҳам чиққан. Бироқ судларнинг қарори билан у бутунлай оқланиб, қонун олдида реабилитатсия қилинган эди.

Элтуз Марказий осиё ва постсовет ҳудудидаги ўғрилар оламига оид воқеалар жараёнини ўрганишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
Ахмаджон Одилов 27 сентябр куни эрталаб, соат 5.30 да 92 ёшида оламдан ўтди. Жанозаси Ғурумсаройда соат 4 да бўлиши ...
7 сентябр 2016
Вафот этган президент Каримовга сажда қилиш амалиёти тобора куч олаётир. Интернетнинг ўзбек сегментида хизмат кўрсатган артистлар, таниқли журналистлар ва ...
30 август 2018
Сентябрь келиб, Мустақиллик шарафига карнай-сурнай, мактабларда биринчи қўнғироқ, ўқиш бошланиши кетидан мамлакатда пахта терими бошланади. Нафақат фермерлар, балки ўқувчи, ...
24 апрел 2020
Ўзбекистонда кечаётган карантин ва чекловлар туфайли ҳаммадан кўра кунлик ишлаб пул топадиганлар қийин аҳволга тушиб қолди. Оила боқишга, қорин ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...