Кўзқараш
28 ноябр 2023

Ўзбек мулозимлари СССРни жонбозлик билан тарғиб қиляптими?

СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб олмаганда Ўрта Осиё қолоқлигича қолиб кетарди, руслар бахт ва фаровонлик келтирди, деган қарашларни сингдирган киноларнинг ростдан саноғи йўқ. Мана, энди шу каби фильмлар орасига яқинда намойиш қилинган «Армон» фильми ҳам қўшилибди.
BVG ва Saber томонидан суратга олинган мазкур фильм тўла-тўкис рус пропагандасига хизмат қилибди. Ишонмасангиз, фильм финалидаги қуйидаги жумлаларга эътибор беринг:
«Биз одамларнинг икки тарафга бўлинишига ўрганиб қолганмиз. Баъзилар СССРни мутлақо ёвуз деб ҳисоблашади, бошқалари аксинча. Энг яхши даврлар совет иттифоқида бўлганига ишонишади. Ўтган даврни бир томонлама баҳолаш мумкинми? Албатта йўқ. Тарих кўп қиррали. Қарашлар субъективдир ва ҳақиқат улар орасида ётади. Совет иттифоқи республикаларида илиқлик даврида таълим, санъат, ижтимоий тараққиёт, аёлларнинг озодлигида илгарилаш юз берди.
Одамлар миллати ва эътиқодидан қати назар бир бирлари билан ҳамжиҳатликни намоён этди. Бирдамликнинг ёрқин мисолларидан бири 1966 йилда содир бўлган Тошкентдаги зилзиладир. Шаҳарни қайта қуриш учун зудлик билан барча совет иттифоқи республикаларидан мутахассислар етиб келишди. СССР янги заводлар қурди, одамлар таълим олиш имконига эга бўлди. 60-70 йилларда одамларнинг турмуш шароити сезиларли даражада ошди. Хуршёв ва Брежнев даврида Ўрта Осиё ўзгарди» дейилади фильмда.
Аслида, жадидлар бугун Ўзбекистон сиёсати учун популизм, давлат популизми учун элемент сифатида ишлатилаётгани янгилик эмас. Лекин ота-боболарининг номидан фойдаланиб, рус оғаларига ёқмоқчи бўлган, шу илинжда кино олган амалдорларни ким дейиш керак ва кечириш мумкинми уларни? «Армон» фильми устида турганлар шундай пасткашликка боришган.

  1. Фильмда қўрбошилар ҳаракатини Миллий озодлик кураши эмас, «босмачилар» ҳаракати дейилган.
  2. Қўшиқлар рус тилида куйланган.
  3. Жадидлар фақат хўрланган ва эзилган, мағлубият тимсоли сифатида намойиш этилган.
    Шунингдек, фильм ўта юзаки суратга олинган. Ғоявий жиҳатдан ҳам, илмий жиҳатдан ҳам саёз. Баъзи йирик жараёнлар, воқеликлар ҳақида академик ва профессорларнинг атиги бир-икки сўзи олинган. Фильм муаллифлари Туркистон мухторияти, Германияга ўқишга юборилган талабалар ҳақида бир оғиз сўз етарли деб ўйлашган кўринади.
    Худди «Жадидлар» тўплами янги фикр бермагани, ҳиссиз ва тайинли маълумотсиз ҳисобот бўлиб қолган каби, ушбу фильм йўналиши ҳам шу йўлдан борган.
    Кинодан мақсад, СССРдан нафратланманглар, уни яхши тарафлари кўп эди, деган иддаони айтиш бўлса, нима қилардингиз, фильм номини жадидлар тарихи деб? Қанақа АРМОН? СССРни кўрмай кетгани жадидлар учун армон демоқчимисиз ё? Туркистондан ташиб кетилган олтинлар эвазига Москва ҳадя қилган ўша 3-4 сўм чой-чақа ва 4-5 та заводни қаҳрамонлик ўлароқ кўрсатиш эканку мақсадингиз. Бир тийинга қиммат ушбу фильм ўзбек медиасида яхшигина шов-шув кўтарганига қарганда Алламжонов ҳомийлиги остида суратга олинган эмасми?
    Ягона хулосам эса ўша: шундай фильмлар оладиганлар бор экан, душманни узоқдан қидиришга умуман ҳожат йўқ экан.
    Мафтуна Каримова, журналист
Тағин ўқинг
21 феврал 2021
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида ...
13 июн 2019
Андижон шаҳри 2-туғруқхонаси фарроши 33 яшар Одинахон Эргашева 9 июнь куни ички ишлар ходимлари уни телефон ўғирлаганликда гумон қилиб, ...
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз эркаклар оқимидан очиқчасига ҳайиқмоқда. ...
21 май 2023
Мактабнинг ташкилотчилари тўғрисида маълумот: Мулла Бекжон Рахмон ўғли 1887-йилда Хивада маърифатли оилада таваллуд топди. Унинг отаси Раҳмонберган маҳрам Хива ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...