Асосий мавзулар
6 январ 2024

Болаурар тарбиячи, норози теримчи ва ТВ ходимаси калтаклаган қиз – EP115

Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларидан. Дастлабки мактубни бизга Косон туманидан, уюшмаган аҳоли  отряди рахбари йўллаган. У 200 дан ортиқ отрядларга пахта пуллари берилмаётганидан норозилик билдирмоқда.

«Пахта 2023 да Косон туман ҳокими йиғилиш қилиб пахта учун бизга уюшмаган аҳолини пахтага чиқариш бўйича топшириқ берди. 100 тонна пахта учун отряд раҳбарларига бир миллион мукофот берилади деди. Отряд раҳбари шартномасида ойлиги 2 миллион қилиб белгиланди. Мана пахта мавсуми тугади ҳам, ҳануз на ойлик, на мукофот бор. Бахт кластерига тез-тез борамиз, аммо натижа йўқ. Маҳалла ҳоким ёрдамчилари маҳаллада солиқ тўлови учун сафарбар қилинган. Солиқни вақтида тўламаса пеня туғади, яьни қўшилади, фоиз шундай экан. Нега отряд раҳбари ойлик маоши пеня туғмайди. Аксинча кластерга бориб келиб чарчайсан ҳаражатлардан йўлга. Яқинда Косон тумани қишлоқ хўжалиги кунини катта байрам қилиб нишонлади. Биз отряд раҳбарлари ойлик маошимизни ололмай қийналдик». дея ҳасрат қилади пахта пулини ундира олмаган, ойлик маоши пеня туғмаётган, шу ерини тушунмадим очиғи, Косондаги уюшмаган аҳоли отряди рахбари. Қутлуғ қон романида бой ота ваъда қилинган ҳаққини сўраб келган Йўлчини майна қилади. Унинг уюшмаган аҳоли отряди вакили каби гўл ва лапашанглигини эслатади. 

Кейинги шикоят анча жиддий. Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани турғуни. Ҳамширалар беморлар олиб келган дори дармонларни ўзлаштираётганини иддао қилмоқда. Навбатдаги видеога эътибор беринг. (видео)

Навбатдаги мактуб муаллифи Севимли ТВ ходимлари бўлган қизлар квартирадошларини ўртага олиб дўппослаганини иддао қилмоқда. Унга ҳам видео илова қилинган. (видео) 

«8 декабр — Конститутсия қабул қилинган куни Севимли ТВ ходимлари – Гулхаё Алиева ва Назира Назиржоновна байрамни нишонлаш баҳонасида уйига бегона йигитларни бошлаб келишади. Байрам авжида хонадоши келиб қолади ва “хавфсизлик нуқтаи назаридан уйга йигит етаклаб келаверманглар” дегани учун уни ўртага олиб дўппослаб ташлашди ва қишнинг совуқ кунида квартирадан ҳайдаб солишган. 

Қизиғи, журналист қизлардан бири хижобли ва мунтазам равишда уйга бегона эркакларни чақириб, шакаргуфторлик қилади. Қизларни сўраб келадиган эркакларнинг ширакайф, баъзан дағдағали ташрифларидан бутун дом аҳли норози ва бир неча бор квартира эгасини огоҳлантиришга қарамай, квартира эгаси бирор чора кўрмаган. Ҳатто бу вазиятни оддий ҳолдек қабул қилиб, калтакланган қиздан чиқиб кетишини сўраган.  

102 орқали етиб келган ИИБ ходимлари ҳолатни оддий қизлар жанжалидек қабул қилиб, юз-қўли қонаб ётган қизни экспертиза қилиш ўрнига, ярашиб олишни тавсия қилган. Президент порталига ушбу ҳолат бўйича ёзилган ариза ҳам ҳануз жавобсиз қолмоқда. 

Ҳурматли, Элтуз оға!

Зўравон қиздан зарар етган ва айни пайтда жисмоний ва руҳий аҳволи ёмонлигича қолаётган қизга адолат қарор топишида ёрдам беринг. Халқ Севимли телеканалида маданиятли журналистлар билан бирга ахлоқсиз, зўравон, муштумзўр ходимлар борлигини ҳам билиши керак. 

Ёлғиз умидимиз сиздан, ёрдамингиздан умидворман», дея ёзади бегона йигитларни деб калтакланган жабрдийда қизнинг ҳимоячиси.

Навбатдаги мактуб Қашқадарёдан. Косонлик Элтуз обуначиси мактабни иситиш тизими кеч бошланганини иддао қилмоқда.

 “4 декабр куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 55-мактаб иситиш тизимини таъмирлаш бошланди. Ўқувчиларни синфхонадан ташқарига чиқариб қўйишди. Бугунги кунда грипп билан касалланиш кўпайган пайтда болаларга совуқ ўтмаса бўлди. Мактаб директори ва таълим масъуллари иситиш тизими таъмирини аввалроқ қилса бўлмасмиди?”

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидан. Тарбияланувчиларнинг ота оналар Боғча ходимаси ўз калиши билан болаларнинг бошига ва оёғига урганини иддао қилишмоқда.

Зарбдор тумани 3 сон болалар боğчаси методисти Холмуродова Замира 2023 йил 1 август куни боğча тарбияланувчиларини тушлик вақтида Норбеков Фаёзбек ва Шухратов Диёрбекларни ўз оёқ буюмлари билан хамманинг олдида бошига ва оёғига урган. 

«Тарбияланувчилар уйга бориб биз ота оналарга айтиб берди. Шундан кейин биз Зарбдор ички ишлар ва пракуратурага мурожат қилгач, текшириш ўтказишди. Аёл судга берилган. Суд 3 оклад жарима қўллаган. Ташкилот рахбари томонидан тасдиқлангандан сўнг иш берувчи билан мехнат шартнома бекор қилинган. Ҳозирда Холмуродова Замира ишга тикланиш мақсадида, нохақ бўшатилдим, деб иш берувчини судга берган. Суд Холмуродова Замирани ишига, лавозимига қайта тикламоқчи. 5 ёш вояга етмаган болаларни уриб майиб қилган ходим қайта ишлаш мумкинми? У руҳий носоғлом ва боламизга уни тарбия бериш тугил яқинлашишини истамаймиз«, дея ёзмоқда тарбияланувчиларнинг ота оналари.

Ва бу эътиборингизга бугун ҳавола қилган бешта мактубнинг сўнггиси эди

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
17 август 2017
Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би ...
13 октябр 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
10 апрел 2024
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди. «Ҳар ҳолда бемавридроқ ...
27 феврал 2017
Олдинги дайжестларимизда бир неча бор Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган электрон оммавий ахборот воситаларида уйғониш эпкини эсаётгани, улар аввал умуман ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...