Асосий мавзулар
10 апрел 2023

10 апрель – Абдулла Қодирий туғилган кун

Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди.

«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада … туғилғонман», дея ёзади Қодирий ўз таржимаи ҳолида.

Дастлабки таълимни мусулмон мактабида олган. 1908 йили рус-тузем мактабида, 1916 йили Абулқосим мадрасасида, 1925 йили Москва Олий адабиёт курсида ўқиган.

1923 йили «Муштум» сатирик журнали асосчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. Адибнинг илк асарлари 1914 йилдан бошлаб ёзган «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз», «Улоқда» ҳикояларидир.

Шунингдек, у сатира йўналишидаги «Калвак Махсум хотиралари», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» каби туркум ҳикоялар муаллифи бўлган.

«Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» каби машҳур асарлари билан эса Абдулла Қодирий ўзбек романчилигига асос солган.

Абдулла Қодирий, шунингдек, «Амир Умархоннинг канизи», «Намоз ўғри», «Даҳшат» каби романлар яратиш орзусида бўлгани ҳам маълум. Аммо Сталин қатағони унинг бу орзулари ушалишига имкон бермади. Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинди.

Набижон Боқийнинг тарихий ҳужжатларга асосланган «Қатлнома» асарида келтирилишича, Қодирийнинг қамалишига ёзувчи Ғафур Ғулом берган чақув асос бўлган.

Жумладан, Ғафур Ғулом ўз чақувида буларни айтган: «А.Қодирий чинакам аксилинқилобчи, миллатчи. У доим аксилинқилобий, миллатчилик ишлари билан машғул бўларди. Масалан, ўзининг «Калвак махcум», «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» сингари асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тараннум этади, ҳозирги замон ўзбек халқига туҳмат қилади, ўрисларнинг устидан кулади. Шунингдек, жамоа хўжалиги қурилишига қарши чиқади, айни чоқда яккахўжалик турмушини улуғлайди».

Айни чақувга асосан, Абдулла Қодирий рус ва совет сиёсатига қарши аксилинқилобий ташкилот аъзоси сифатида айбланган.

«Менга қўйилган айбларни бошдан-оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…», дея билдиради у большевикларнинг судидаги нутқида.

Абдулла Қодирий 1938 йил 4 октябрда НКВДнинг Тошкентдаги махсус полигонида отилди ва ўша ердаги хандақларнинг бирида махфий дафн этилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 июл 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
27 апрел 2016
Гап Ўзбекистонда анча вақтдан бери давом этаётган бензин тақчиллиги муаммоси ҳақида бормоқда. Бугун бензин фақат Тошкентдагина бир амаллаб топилаётгани, ...
10 декабр 2019
Ҳар йили 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. 1948 йил айни шу куни тарихий ҳужжат – Жаҳон инсон ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...