Асосий мавзулар
26 январ 2024

Ўзбекнинг ўлиги – РТдан ваъз

Май ичсанг, оқилу доно билан ич,

Ёки бир гул юзли зебо билан ич.

Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ич,

Эзма расво бўлма ҳаё билан ич..

МС: Оғо, тўй томошо кўпалдими? Ороқо орроқ дур дамисизми охир?

РТ: Саудия пойтахти Риëд шахрида биринчи ароқ дўкони очилди.

Ғайратинг сарф этсанг ароқ ичмоққа,

Арзийди бу ишни маъзур тутмоққа.

Ҳушёр бўл, қолганин бари арзимас

Умрингни сарф этиб, ўтиб кетмоққа.

МС: Воҳай воҳай. Киштак киштак. Монгит, Дўсимбий, Кегайли. Бир сопор уриштирмин ичгайли.

Мусаппо осмон нюс

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли боғча директорининг ўғли 4 нафар қизчага  сексуал тегажоғлиқ қилгани учун олти йилга қамалди.

Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг  23 январь кунги, судья  Ж. Курбанов раислигидаги  ëпиқ маҳкамаси  230-сонли болалар боғчасида қизларга тегажоғлик қилишда гумонланаётган шахсга оид жиноят ишини кўриб чиқиб, ҳукм чиқарди. 

Вояга етмаган Х.Ш. (2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) шу мактабгача таълим ташкилоти собиқ директорининг ўғли ҳисобланиб, боғчадаги 4 нафар тарбияланувчи қизчага улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилганликда айбли деб топилди.

МС: Хасанбой бу қирчини касилган жолотойни оди. Илойим қомоқда соромос бўлиб ўлсин.

РТ: Тошкент вилоятида икки эркак «жин чиқариш» пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди.

Оққўрғон туманида 35 ёшли ва 44 ёшли икки эркак жин чиқариш маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган.

Судланувчиларнинг сўзларига кўра, улар аёлга бир соат давомида дуолар ўқиган, аммо «иш қийин бўлганлиги сабабли» улар занжир, болға каби буюмлардан фойдаланишга мажбур бўлишган. Маросимда аёлнинг қариндошлари, шу жумладан унинг эри ҳам қатнашган. Жабрланувчи қийноқлардан омон қолмаган ва кўплаб қовурға синиши, аъзоларнинг ёрилиши ва ички қон кетиши натижасида вафот этган.

Эркакларнинг бирига 3 йил, иккинчисига эса 2,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

МС: Одом ўлдирган мўллоғо навчун озгино срўк барибдила. Сўтни ичинам жин гирибми. Юрт бизилса эшоннон бизилоди. Чошсо мўлло чошоди… Минг мўллодан бир кўпир ëхши.

РТ: Миллий тикланиш партияси лидери, Олий мажлис спикер ўринбосари депутат Алишер Қодиров  ТВ да рус тилини чеклаш талаби билан чиқди. Қўллаб қувватлаймиз. Элтуз миллат ва давлат илгарилаши учун отилган ҳар бир одимни олқишлайди.

Депутат Алишер миллатни севишга қодир!!!

МС: Туфалам гўз даймасин. Би болони акаси зўр ади. Сичонни болоси холто дўшади.

РТ: Ҳиндистондаги «Hry» дам олиш масканида ўзбек хотин ва ҳинд эркагининг  жасади топилди.

22 январь куни Ҳиндистоннинг Ҳаряна штати Сонипат туманидаги  «Mera Gaon Mera Desh» дам олиш масканида ўзбекистонлик хотин ва деҳлилик эркакнинг кип-яланғоч ҳолатдаги жасадлари топилган.

Ўлим сабаби ўлимдан кейинги экспертизадан сўнг маълум бўлади.

+++

Туркиянинг Гебзе вилояти Бош прокуратурасидан келиб тушган маълумотга кўра жорий йилнинг

22 январ куни Гебзе вилояти Дураклик қишлоғида вақтинчалик яшаш жойидан  1967 й.т.  А.А исмли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

Олинган маълумотга кўра фуқаро А.А. бундан бир йил олдин Гебзе вилояти Дураклик қишлоғига келган ва яшаш жойи бўлмаганлиги сабабли бу ерда яшовчи Туркия фуқароси М.Ж  билан танишиб, унга тегишли фермадаги кичик уйда яшашга рухсат олган.

Жорий йилнинг 22 январ куни фуқаро ўзини ёмон ҳис қилаётганини ва ковидга чалинганидан шикоят қилиб ўзининг таниши М.Жга телефон қилади.

М.Ж. керакли дориларни олиб келганида А.А.  жонсиз ҳолда эканлигини аниқлайди ва зудлик билан полицияга хабар беради.

Айни вақтда мазкур  ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Натижага кўра қўшимча хабар берилади.

МС: Ўзбекни дирисам ўлисам хўр вўлди. Бохти тийрдин қоро. Ежаки тоëқ¸ ишитжаки сўкиш. Ит юриш мирзо дуриш.

Ит ётиш – мирза туриш

«Ерларда ҳашарот каби, очликдан зорликдан гезариб лаби, ожиз, маҳкум, хор ва бетадбир, нон дея нон дея суруниб кечмишдир..»

Улуғ шоир Ғафур Ғуломнинг миллионлаб қашшоқлар ҳақида ëзган ўлмас битикларидан бири.

Шоир ўз фикр закоси билан бугун ўрис пошнаси остида ҳашарот каби эмаклаëтган ўзбек мардикорлари ҳақида ëзгандай.

Мана бу йигит  28 ëшида. Шахрисабздан. Ҳали уйланмаган.

Илми ва аниқ касб хунари йўқ. Отаси йўқ.

Онаси ва тоғалари у 18 га тўлиши билан Россияга ишга юборишган.

Бу йигит бир тўда паразит қариндошни бақиш учун ëш умрини фидо қилмоқда.

«Нима қилиб бўлсанг ҳам ойига бир қоғоз жўнатасан» деб шарт қўйилган.

Мабодо ўша пулдан кам юборса Ўзбекистондаги қариндошлари томонидан унга саноқсиз шиппаклар отилади. Танаю дашном.

«Биз бу ерда пул кутиб ўтирибмиз. Сен ўзингни сотасанми, почкангни сотасанми бизга поххуй. Пул ювор. Энангни умрага ювориш, хешларга тўяна бериш, туалети йўқ уй залига усти зарли липка ëпиштириш, тандир доставка қилиб ейишимиз керак. Биз ҳеч қаерда ишламай ой сўнгида сендан келадиган пулни кутиб ўтирамиз. Сен пул юбора олмасанг ўлиб кетганинг яхши ашағларда»

Шахрисабзлик бу йигит Россияда кўча супурди, қор куради, дарахт кесди, қурилишда арматурга симбурғи қилди, шаурмахонада ошчи, мебел фабрикада ишчи бўлди. Ковид пайтида куръер бўлиб овқат доставка қилди. Емади, ичмади, ўрис пўрислар ташаб юборган эски увадаларга ўраниб юрди.

Илло ўша паразит, ебтўймас, ҳаëти ëлғон ва понт билан ўтаëтган  қариндошларига минг юворса бўлди.

Аммо, Россия қуëши ботиб, доллар кўтарилиб кетди. Ўрисюртда ишлаш невигодна бўлиб қолди.

Шахрисабзлик йигит «дакумент тахлаб» Вангрия пойтахти Будапештдаги самсунг фабрикасига ишга жайлашволди.

Иш захар заққумга тўла аккумлятор цехида. Ҳар куни 12 соат ишласа ойига 1200 доллар топади. Яшаш жойи зовут ертўласидаги  ëтоқхона. Текин бўлганидан кейин захлиги билинмайди. Еб ичишни 200 доллардан оширмаслик керак. Чунки, Шахрисабздаги паразитларга бир қоғоз ювориш керак.

Бу йигит шу 1200 ни аммаллайман деб, тунда ҳам ишга чиқа бошлади. Аммо аккумлятор цехидаги радиацион фон ва қўрғошин чанги оқибатида йигит озиб тўзиб касал бўлди.

Ашналарининг гапига кириб, Будапешт Берлин автобусига миниб Германияга келди. Веътнам кафесининг ошхонасида «бездакумент» ишлаб бошлади. Аммо уч кун ўтмай кухняни «орднунгчилар» босди. Бу қонун қоидаларини текширадиган махсус полис гурухи.

Кафе эгаси астрономик штрафга тортилди. Шахрисабзлик йигитни эса қўлига кишан солиб «апкириб» қўйишди. Эрта индин депортация бўлиб Шахрисабзга боради.

Йигитни депортация қамағига олиб борган полис асли таги ҳиндистонлик. У йигитнинг ўзбек паспортидаги фуқаро деган сўзни ўқиб кулди. Хинд тилида фуқаро «тиланчи» деган маъно бераркан.

Депортация қамағидаги таги турк нозир эса қўлидаги телефонни йигитга кўрсатиб «ўзбек қардошларнинг аҳволи бундайми» деб сўради.

Лавҳада ўзбеклар Россия қорларида эмаклаб юрарди.

«Ерларда ҳашарот каби¸ очликдан зорликдан гезариб лаби, ожиз, маҳкум, хор ва бетадбир, нон дея, нон дея суруниб кечмишдир….

МС: Бечороло. Ëнқи нарса боëқини ичинда палонима гулади давади Навоий отомиз.

Жингл

Маънавиятчининг бир куни. Тонгдан оқшомғача

У Тошкентдаги  ëзғувчилар учун берилган имтиëз уйида қўшиқ овозидан уйғонди.

Хотини қўшиқ садолари остида юмурто қовурар ва нақорат сўзларини ашлачига қўшилиб айтарди.

Мой парень не готов на большие дела

И я хочу теперь такого, как Путин

Такого, как Путин, полного сил..

(Эрим лапашанг. Менга Путиндақа эр керак яхшилаб солишга деган мазмундаги қўшиқ)

Маънавиятчининг икки ўғли уйғониб сийиб чиққани туалет талашишаëтганди.

Каттаси 11 ëшда. Исми Ислом. Кичиги еттида  исми Шавкат.

Уларнинг ҳар бири ўз қулоғида доимий ўрин олган айрподда қўшиқ эшитишади.

Маънавиятчи ота ҳар куни киа машинасида болаларни мактабга элтиб қўяди.

Унинг қўшниси ëш авлод вазирлигида ишлайди. Анави яқинда спорт вазирлигини учга бўлиб ажратиб ташкил этилган янги контора.

Қўшни билан бирга гаражга тушишди.  «Билат зелен наглет қивотти» деб сиëсатдан гапириб кетди вазирликдаги қўшни.

Бачаларни хувв узоқдаги элитний ўрис мактабга элтган маънавиятчини ТВда кутишаëтган эди.

«Ўзбек тилини ривожлантириш керак. Ўзбек тили деган пишлоқни кемираëтган каламуш курма сичқон ўрис тилини чеклаш керак”, деб оташин нутқ ўқиди.

Шундан кейин «Биз ҳеч кимга карам бўлмаймиз. Бизнинг армия энг кучли» деган докладни Бош прокуратура ходимлари политзанятиясида ўқиб ташади.

Прокуратурадан чиқиб, Россия элчихонаси бераëтган текин зиëфатга бориб «абет қилди».

Элчихонадан чиқиб, она тилини қўллаб-қувватлаш вазирлиги, тарбия қўмитаси ва чоллар уюшмаларига бир бир бош суқиб чиқди.

Кейин яна мактабга қараб мошин сурди. Бачаларни олиш керак. Мактаб директори анави замминстрнинг иккинчи хотини свежий умрадан келган Сумаййа Султановна кутиб турган экан, захрини сочди.

«Шавкатик стал очень непослушний. Он сказал гадости про Исламчика.»

Боллар директор нима деганини эшитгани ҳам йўқ. Уларнинг қулоғи банд эди.

Фақат катта ўғли Ислом «Опаздиваешь папан. Это непорядок.» деб ғўлдираб, директорга қараб, «Досвидос училка» дея қўл силтади.

«Мен буларди ëшида ўрисчани яхши билмасдим» дея ичи фахрга тўлган маънавиятчи, икки ўғлини мошнга солиб Сергелидаги «Усамо Бин Лодн» номли араб тили курсига зинғиллатиб оборди.

«Ўлсам устимда тиловат қилади» деб ҳар ойига палон пул тўлаб ўқитаëтганди.

Олдинги ой курс раҳбари бўлган хожака ўқувчи ўғил болалар билан туалетда орал секс қилгани учун қамалувди. Хозир янгисини юворишибди. Буниси умуман қизларга қарамайдиган ҳезим башара асексуал аналсексчи тип эди. Гапни шикоятдан бошлади.

«Шавкат нуқул телефонда порно кўриб ўтиради. Замечания қилсам тушунмайди. Менга иди наххуй деди»  деб зорланди ҳезимхожака.

«Энди тақсир, бу ëмон гап эмаслигини ўзбек олимлари аниқлади. Мен ойига тўлаган пул ўша гап учун компенсация» деди маънавиятчи ота.

«Келаси ойдан тўловни Америка долларида обкесангиз.»

«Хожака америка ëмону пули азиз эканда» деб аския қилган маънавиятчи шошиб қўлидаги соатига қаради.

Соатга эсемес келганди. Икки соат вақтни унумли ўтказиш имкони.

Покиза рух  вазирлигида ишлайдиган Мадиночка билан Новзадаги саунанинг алоҳида хонасида учрашишди. Не бахтки икки оташ дил орзулари ушалса мангу, не баҳтки висол севгига муҳаббатни қўшолса мангу.

Саунадан чиқиб Мадиночкани вазирликка ташаган маънавиятчи ўн минут вақт кетказиб телефонни мойка қилди.

«ўзбегим дунëда  ягона» деган мавзуда твит ëзди. Ўзбек байроғини кўтариб турган темир бово расмини АИга чиздириб инстага қўйди. ФБда Элтузчиларни ватангадо деб сўкди. Кейин машинасида Путин мақталган қўшиқни қўйиб, бачаларни араб тили  курсидан олишга  шошди.

Йўл ëпилиб, пробка бўлганди. Юртбошининг маънавият ҳақидаги тасвири турган лед паннога кимдир ҳак қилиб кириб, Жириновскийнинг Украинка қиз билан секс қилиб турган видеосини  трансляция қиворибди. Шуни эмчес ўчиролмай йўлни ëпиб қўйибди.

Бир пасдан кейин телефон жиринглади, «Папа освободи меня. Придурки нас задержали» дея катта ўғли Ислом ҳингиллаб йиғлади.

Давлат осойишталиги вазирлиги қамоқхонасига абкириб қўйишибди Шавкат билан Исломни.

Ислом лед паннога порно қўйган ва Шавкат Суриядаги чечен хожакага Ўзбекистон армияси дислокациясини сотган.

Кун кеч бўлганди. Маънавиятчи «хотиним қўрқмасин» деб боллар қамалганини хотинига айтмади.

«Боллар бугун мактабда витр номози учун ëтиб қолар экан. Мен кеч бораман» деб эсемес жўнатди.

Вазир аралашди, Ëш Итлар капил бўлди. Кечки соат бирда боллар қамағдан озод бўлди.

Ота ва икки ўғил ярим тунда уйга қайтишди. Ярим тун бўлишига қарамай, улар турадиган подъезд одам билан тўла эди.

Маҳалла имомининг тўртинчи хотини бир гала ампатрул ва аврат қоровуллари ҳамда паразит блогерлар билан келиб маънавиятчининг хотинини имом бово билан ушаб олишганди.

Қоп қора соқолли имом бово маънавиятчининг хотинини сикиб турганида қўлга тушганди. Қип яланғоч имом билан эмачаклари осилган хотинни блогерлар допрос қиларди.

«Тарқалиш ҳамманг. Маънавиятни м харпи йўқ санларда. Шахсий ҳаëт эркинлиги деган нарсани тушунасанларми.»

Маънавиятчи машхур кино финалидаги Кинг-Конг каби бақириб, ўзининг энг оташин нутқини ирод қилди.

Одамларга гап таъсир қилиб тарқалишди. Имом бово ҳам «бу сиз ўйлаган нарса эмас дея» ерда ëтган иштонини кийиб чопонга ўралиб хотинига ўшқирди. » Жаханнамдаги асосий контингент хотинлар бўлади. Сен энг тўрида ëнасан. Чунки айбимни бекитмадинг. Мусулмон мусилмоннинг айбини бекитса, жаннатга тушади»

Маънавиятчи чарчаган эди. Эртага кун бўйи режаланган ишлар бор. «Юр хотин, кетдик бу ердан. Жойди сол. Ухлайлик. Ота турк айтганидек ухлаган одам эртасига  ҳамма нарсани унутиб уйғонади.»

Бу ақлли гапдан хотин хурсанд бўлди.

Тушунган ва ўқиган эр барибир яхшида. Давайте спать, деди хотин.

МС: Бир тийина гаракмийди шу манавият контороси. Лекин ўғри кўпалди. Қоттироқ ушош гарак. Прокурор нера қороб ўтирибди

Прокурор нимага керак?

«Камбағал, йўқсил ва қашшоқларга бепул томоқ тарқатиш, эри ўрис армиясида ўлган беванинг уйини оқлаб бериш» прокуратуранинг вазифаси эмас.

Прокуратуранинг вазифаси мамлакатдаги қонун устоворлигини таъминлаш, жиноятга қарши курашишдир.

Ўзбекистон Бош прокурорининг прокуратура байрамидаги табрик ваъзидан келиб чиқилса  прокуратура худди Гайдар ҳикоясидаги пионерлар командасига ўхшаб кетди. (Гайдар ҳикоясидаги команда бева кампирларга ëрдам бериб юради) Отабек Муродов Бош прокурор бўлган пайтда прокуратура матбуот учун максимум очиқ бўлди. Сурайë Сатторова  медиа юлдузига айланди. Порахўр прокурорлар қамалди. 

Жорий  Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевни юрфакка қайтариб, «Прокуратура нимага керак» деган темада қайта ўқитиш керак.

Нафталин хиди келадиган, сийиб келиш учун ҳам катталардан русхат сўрайдиган самаотводчининг прокуратура ходимлари кунида айтган гапи кадрлар сиëсатининг тупикда эканлигидан далолат.

МС: Оғо шўрда жорт аттириб тормозо босип, ручнойни кутаринг. Очинг ални. Уринг ëнқи потяни…

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
23 январ 2019
Ўзбекистонда мажбурий обунанинг тақиқланиши кўплаб маҳаллий газета ва журналларнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. 11 январь куни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» порталида ...
10 январ 2022
Ўзини бир гуруҳ фаоллар деб таништирган гуруҳ Eltuz телеграм каналига ёзиб, қуйидаги мурожаатни чоп қилишни сўрашди. Қуйида уларнинг мурожаати: ...
21 феврал 2019
Қачонлардир, Ҳамза театрини вайрон қилишганида, мени ортиқ ҳеч нарса бунчалик яраламайди, деб ўйлагандим. Кейин хиёбон воқеаси юз берди, ўшанда ...
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан «Саудияда яшайдиган ўзбек олим» ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...