Асосий мавзулар
19 феврал 2024

Индорама шикоятчиларининг оғзини ёпмоқда

Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари шикоят қилгани ҳақида Элтуз аввалроқ хабар берган эди.

Индорама Агро ўзини Ўзбекистондаги энг йирик пахта фермер хўжалиги деб айтаётган хорижий ширкат. Ўтган йили сентябрь ойида юборилган шикоятда ишчилар Индорама ширкати меҳнат ҳуқуқларини бузганликда, фермерларга пахта учун кам тўлагани ва бу тўловни ҳам кечиктириб тўлаганликда айблаган.

Шу кунларда, Европа таррақиёт банкининг махсус бўлими бу шикоятни кўриб чиқаётганида Элтуз Индорама ходимлари босим ва таҳдидларга дучор бўлаётганидан хабар топди. Фермер ва ишчилардан журналистларга ёзмасликлари, шикоятларини қилмасликлари, яъни вазиятга кўникиб чидашлари талаб қилинди.

Ўз фуқароларига ўз ҳуқуқларини тиклашга ёрдам бериш ўрнига, жохил ДХХ ходимлари, афтидан, уларнинг вазифаси хорижий компанияларни ҳимоя қилиш деб ишонишади.

Эндиликда ишчилар ва фермерлар Индорама ва ҳукумат амалдорлари томонидан уларга қарши ўч олгани учун очиқ гапиришдан қўрқишади. Шу тариқа Индорама ишчилари ўз юртида ўз муаммолари ҳақида ташқи дунёга хабар беришга қўрқадилар ва қўрқитилмоқда.

Воқеа тарихи

2018 йили Ўзбекистон ҳукумати Индорама Агро компаниясига Сирдарё ва Қашқадарёда 50 минг гектар ер ажратди.

Бу ер фермер ва деҳқонлардан тортиб олинган. Томорқасидан, демак, рўзғоридан айрилган деҳқонлар иш билан таъминланиши, деб ваъда қилинган, бироқ ваъдалар бажарилмаган. Кўпчилик рўзғор тебратиш воситаси бўлган ерсиз қолдирилган.

Мана масалан, Нишон туманидан Алишер Гулматов яқинда Индорамага бериб юборилган ерда мол боққани учун 5 миллион сўм жарима тўлашга мажбур бўлди.

Хаммаси ишсиз, бекорчи. Бир неча йил олдин Алишер муваффақиятли фермер эди, лекин ҳозир у ерсиз қандай яшашни билмайди.

Бундай мисоллар жуда кўп.  Бу ҳолатда Элтуз, мутлақо ишчилар тарафида бўлгани учун Индорама ишчилари ва фермерларидан у ерда нималар бўлаётганини кўпроқ билишни хоҳлайди.

Сиз биз билан баҳам кўрган Индорама Агро томонидан ҳақ ҳуқуқларингиз бузилишига оид маълумотларни ушбу каналда эълон қиламиз ва сизни бу компания ва ҳукумат амалдорлари томонидан кейинги босимлардан ҳимоя қилиш учун шахсингиз ошкор қилинмаслигига кафолат берамиз. Индорама ўзини жазоланмайдиган имтиëз соҳиби каби тутмоқда ва бу компанияга миллионлаб маблағ ажратаётган Европа Тарраққиёт Банки бунга эътибор қаратиши керак.

Келинг, улар ҳақиқатан ҳам нима бўлаётганини эшитишларига, Индорама ва Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банкини жавобгарликка тортишларига ишонч ҳосил қилайлик!

Қашқадарё ва Сирдарёдаги (Нишон, Касби, Сардоба ва Оқолтин) туманларидаги дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан боғланишни ва ушбу хабарни баҳам кўришни унутманг. Ҳақ олинур ва лекин берилмас! Ўз ерингиз ва ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг!

Тағин ўқинг
21 октябр 2015
Элтуз Ўзбекистоннинг жасур инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларнинг мониторинг рейдлари давомида олган эксклюзив фотосуратлар ва аудио ...
7 декабр 2017
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб сайланганига 4 декабрда бир йил бўлди. Куз ўтиб қиш келди. Газсиз, чироқсиз уйларда сайловчилар ...
22 май 2016
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова хизматларининг Испания ҳайрия жамғармаси томонидан юксак тақдирланиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги реал вазиятдан мутлақо бехабар ...
22 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидан. Автомобил эгаси йўлларнинг аҳволидан ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...