Хўрланган Бухоро – РТдан ваъз
Йўлга чиқяпман. Муқимий айтганидек, қолмай шаҳарга тоқатим, қишлоқ чиқардим одатим.
МС: Оғо шу сувуқда, ўйда, ўжоқни ëнинда ўтираваринг ўт кўлаб. Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала.
РТ: Матчонбой, бир пайтлар Бухорога йўлим тушса, албатта рассом Баҳодир Салом ва Садриддин Салим ака Бухорийни зиëрат қилардим. Оллоҳ раҳматига қовушиб, шодравон бўлган бу икки ойдин БУХОРОЙИ ШАРИФнинг тирик қалқони эди.
Бу шоҳ асар, буни кўрмоққа
Фаранг келар, олмони келар.
Узоқ-яқин юртнинг шоҳ-фақир,
Яхши ҳамда ёмони келар.
Бу шоҳ асар, буни кўрмоққа
Зах келмоқда, шўроб келмоқда.
Пахтазори билан бостириб
Шиор билан хитоб келмоқда.
Ўзининг шоҳ асарларини
Айлаб қўйиб ер билан яксон —
Сен!
Не учун келмаяпсан, Сен —
Каъбасини йўқотган Инсон?!
МС: Оғо, хозир шу гунда Бухорони оғдар дўндар атиб, биз бизолоқ, бизмоғонни оëқи чўлоқ, дап бизиб ëтибдило монглойи қоро, етмак ëшуллило.
РТ: Чингиз ва Темур армиясида қадимий бино ва қўрғону қаъла деворларини бузиб ташашга ихтисослашган архитектор лавозими бўлган. Бу архитектор бошчилигидаги гуруҳ истило қилинган шаҳарларни йўқ қилган. 1379 йили уч ойлик қамал ва тинимсиз хужумдан кейин Урганч (Хозирги Кўҳна Урганч) оккупация қилинди. Шаҳар планли равишда вайрон қилинди. Бугунги Кўна Урганч вайроналари ўша бузғунчи архитектор «эйжоди». Мен тарих ҳақида бахслашмоқчи эмасман. Бугунги бузғунчилар ҳақида гапирмоқчиман. Менимча, Хивани бузиб, меҳмонхона қураëтган, Бухорони онтар тўнтар қилиб, фейк шаҳар қуришни бошлаган бузғунчи мулозимлар ўша мўғул босқинчилари ишининг давомчиларидир.
МС: Оғо, одомлоро торихни қизиқи йўқ. Метан гозни ўчиртинда бир-бирини қонини ичиб ëтибдило…
Мусаппа асман нюс
Матчонбой, «метан» газ қуйиш шоҳобчасида навбат талашиб, катта жанжал бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
МС: Қомодиломи воғирдичилаони?
Воқеа Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
МС: Метан гозни ўчиритинда бир икки юмруқ есанг ўлмийсан. Лекин ўйда кўмирни иси урсо, дик ўласан томом.
РТ: Жорий йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:30 атрофида Бойсуннинг «Дуоба» маҳалласида яшаган 1980 йилда туғилган Х.Ж ва фарзандлари 2013 йилда туғилган М.Ж., 2016 йилда туғилган М.Ш., 2018 йилда туғилган М.С.лар яшаш уйида ухлаб ётган вақтида қўлбола ясалган темир печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида ўлди.
МС: Ўт балосиннан, сув балосиннан, пошони ғозобиннан, ноҳақ тўматдан¸ ëмон қўнгши ва ëлмовуз ажинадан тонгри соқлосин бизани…
Ўзакдан чиққан ўт
1918 йил 19 февралда Марказий Осиë тарихидаги илк демократик ва дунëвий давлат Туркистон мухторияти совет армияси солдатлари тарафидан йўқ қилинди. (Бу совет солдатига Мирзиëев давррида ўрнатилган ҳайкаллар онтарилиши кераклиги ҳақида алоҳида бошқа сафар алоҳида айтаман)
Мухторият йўқ қилиниши ҳақида ëзганлар, кўп холларда ташқи факторга, яъни большевиклар ҳужумига диққат қаратишади.
Аммо советлар ҳужумидан олдин мухторият ичидан емирилгани ҳақида кам ëзилади.
Туркистон мухториятини ичдан емирганлар қадимчи муллалар эди. Улар Туркистон мухторияти йўқ бўлинишига болшевиклар билан тенг жавобгар.
Туркистон мухториятини ичдан емирган ва заифлаштирган асосий муаммо мухторият сафига сизиб кирган қадимчи муллалар ва мухториятни қурган, давлатни яратишда иштирок этган дунëвий фикрдаги сиëсатчилар ўртасидаги енгиб бўлмас фарқ бўлди. Бу зиддият асосан зомби муллалар ва жадидлар ўртасида кечди. Жадидлар мамлакатни мудофаа қилиш масаласини оқ гвардиячи ва айни пайтда ўта малакали офицерлар билан маслаҳат қилаëтган пайтда қадимчи муллалар мухторият ичида тафриқ пропагандасини олиб борди. Зомби муллалар таъсирига берилган депутатлар, Кичик Эргаш мулла бошлиқ қадимчиларни кўпроқ ҳукумат таркибига киритишди. Кадимистларнинг ҳукуматдаги таъсири кучайиши ортидан Бош вазир М. Тйишпаев истеъфога кетказилди.
(У 1 ойдан кам вақт давомида бош вазир бўлган) 1917 йилнинг декабрида унинг ўрнини Мустафо Чўқаев эгаллади, аммо қадимчи муллалар уни ҳам кичик путч қилиб ҳайдаб солишди.
1917 йил кузидаги сиёсий инқироз шароитида автономистлар ташқи сиёсат йўналиши, Советларга нисбатан ва кейинги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга нисбатан ягона позицияга эга эмас эди. Ҳукуматнинг Туркистон шаҳарларига маърузачи ва тарғиботчиларни юбориш орқали маҳаллий аҳолининг кенг доирасини ютиб олишга уринишлари керакли натижаларни бермади.
Вазият миллий давлатчиликка принципиал қарши бўлган шўроий-уламо раҳбарларининг мухторият ҳукуматига қўшилишдан бош тортгани билан янада оғирлашди.
1918 йил 18 февралда Шўроий-уламо ташкилоти Мустафо Чўқаев бошчилигидаги ҳукуматни ағдариб ташлади (у 2,5 ой бош вазир бўлиб ишлаган эди) ва ҳукумат раҳбарияти Қўқон миршаблари бошлиғи Кичик Эргаш номли муллага топширилди.
Бу мулла Туркистон мухториятини заифлаштириб берди ва бу пайтни кутган совет солдатлари хужумга ўтди.
Туркистон мухторияти совет армияси солдатлари тарафидан йўқ қилинди.
Қирғизларда, ўзакдан чиққан ўт ëмон, деган мақол бор. Кучли эман оғочига ташқаридан ўт тегса олдин пўстлоғи ëнади агар вақтида ўт ўчирилса дарахт омон қолади. Аммо ўт дарахт ўзагидан чиқса бунга даво йўқ.
Қадимчи муллалар Туркистон давлати деб аталган дарахт ўзагини ëқишди. Атайин, душманларча ëқишди. Юрт ойдинларини ҳукуматдан қувиб, ўрис босқинчиларига давлатни кумуш патнисга қўйилган олма каби пешкаш қилишди.
Кейинчалик, бу қадимчиларнинг давомчиси Тохир Йўлдошев айтганидек, муллаларнинг мақсади миллий давлатчилик эмас, балки дунëни битта мафкура бетонига айлантиришдир.
МС: Расмдаги ким оғо, Мустфо Чўқойми?
РТ: Расмда улуғ жадид отамиз, инженер, Туркистон мухториятининг илк президенти Муҳаммаджон Тинишпоев.
Телевизор орқали қул қилинадиган қавм
МС: Оғо, ўрис бизани тийина босжоқ акан тутиб олип.
1991 йил СССР тугаганлигини ўзбеклар ТВ дан эшитишди.
Кўпчилик ишонмасдан яна ТВ ни очиб, «Бу ҳазил эди, СССР қайтди» деган гапни ҳам кутишди.
Масалан, ўша пайтда Совет Иттифоқидаги энг охирги бўлиб, СССР халқ артисти унвонини олган Ëқуб Аҳмедов маҳаллага ош қилиб, йўқ бўлиб кетган давлатга ташаккурлар айтиб, кулгига сабаб бўлган.
Телевизор орқали бошқарилишга мойиллик айниқса Кашпировский ва Чумак тарафидан қилинган куф-суфларга ўзбекларнинг маҳалла-маҳалла, уй-уй, колхоз-коллектив тарзида мубтало бўлинганида кўринган эди.
1991 йилда баъзи ойдинларимиз чиқиб, «Руслар қурол билан келиб, бизни яна босиб олмасин» деб ҳавотир олганида ақлли ватандошларимиз уларга жавобан «Бизни босиб олишнинг кераги йўқ, телевизорда Ўзбекистон Россияга қўшилди деб айтса бўлди, » деган эди.
Бу орада баъзи маданий ўзбеклар «Мен фақат Россия ТВ кўраман» деб мақтанишни одат қилди. Мен билган баъзилар, Кремл куранти овозини эшитмаса шайтонлайдиган даражага етди.
Россия ТВ лари қўлвор илон маймунларни қандай гипноз қилган бўлса, шу тарзда ўзбеклар шуурини фалаж қилди.
Яқинда Россия ТВ лари борасида савол қўйган эдик. Саволга жавоб берган 500 кишидан фақат 40 нафаригина Россия ТВ сини зарарли деб билар экан.
Қолган 460 таси эса Россия ТВ сига мубтало бўлганини очиқ айтишди.
Эпидемия пайтида бутун бир элату қавмлар касалга чалиниб ўлган каби, ватандошларимиз ҳам Россия ТВ си деган ўлатга чалиниб бўлибди.
МС: Дераварсин ўлганлара, Оғо сизни ойтқонларингиз Азиз Несин даган кишини ëзғонларино ўхшийди.
РТ: Турк ëзари Азиз Несин асарлари Ўзбекистон воқелигини эслатади. Мен ўқувчилик пайтимда Азиз Несиннинг китоби қаерда бўлса топиб ўқиганман ва уни Ўзбекистон ҳақида ëзадиган ўзбек ëзувчиси бўлса керак, деб ўйлаганман. Зотан, Хуштак афанди каби фирибгарларга кечаги ва бугунги Ўзбекистон тўла эди. Маршруткага чиқиб “Ҳукуматга минг раҳмат” дейдиган ҳайбаракаллачилардан камчилигимиз йўқ.
Иқтибос:
Бугун тонгда мен мамлакатимнинг яноқларидан ўпиб, ëстиқ учига бир мактуб ëзиб кетмоқчи эдим. Бу мактубчада мана бу ëзувлар бўлажак:
“Шу қадар гўзал ухлаяпсанки, сени уйғотишга кўзим қиймади!” (Aziz NESİN)
МС: Оғо трамбой билан троллейбусни фарқи неринда?
Троллейбус фақат тепадаги симга боғлиқ, трамвай эса ҳам тепадаги симга ва яна темир йўлга ҳам боғлиқ.
Бу матнни ҳали Каримов тирик бўлган 2016 йилнинг март ойида ëзган эдим. Бугун Тошкентга трамвай қайтишини эшитиб, бу матнни қайта ëйинларканман, «салом трамвай» дегим келди.
Алвидо трамвай
Талабалик йилларимнинг сершовқин ҳамроҳи, терлаган бўйнига сочиқ ташлаган хорғин ҳайдовчи бошқарган трамвай бугун Тошкент чинорлари каби йўқликка равона бўлмоқда.
Эҳ трамвай, трамвай. Сен соат олти бўлмасидан Шота Руставели кўчасидан шовқин солиб ўтганингда ўша кўчада истиқомат қилган бир мулозимнинг уйқусини бузган эдинг.
Бугун мамлакат раҳбарига айланган ўша мулозим сендан қасос олаëтганлигини биласанми?
Фақат сен ҳафа бўлма трамвай.
Бу диктатордан жабр кўрган биргина сен эмассан.
Бу мулозим бир вақтлар чинор тагидан ўтиб кетаëтиб, нафаси қисилган эди.
Иқтидорга келгач у, мангу яшиллик тимсоли бўлган чинорларни кестириб ўчини олди.
Бу одам табиатан қўрқоқ эди, у кремль мулозимларига ҳушомад қилишга маҳкум бўлиб турган пайтда шоирлар қаддини тик тутиб қўрқмасдан сўз айтишар эди.
У бу манзарани «нега мен улар каби ботир эмасман» деган кин ва нафрат билан кузатди.
У иқтидорга келиши биланоқ шоиру ëзувчилар армиясини тор-мор қилишга киришди. Уларни хор-зор қилди. Таҳқирлади, ўлдирди, мамлакатдан қувди.
Сенга таскин бериш учун айтаяпман бу гапларни трамвай.
Албатта трамвайжон, ўз умрининг кузини яшаëтган бу диктатор кўзига фақат ўзингнинг саҳардаги шовқининг билангина ëмон кўринмадинг.
2001 йил охирида Тошкент талаби билан Прагада ҳибсга олинган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг қамоқдан озод бўлиб Чехиянинг ҳурриятчи президенти Ҳавел билан ëнма ëн қаҳва ичиб ўтириши диктатор кўксини қасосга тўлдирган эди.
Ўша пайтда Чехияда ишлаб чиқарилган трамвайларни Тошкент учун сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Диктатор бу шартномани йиртиб ташлаб, «Душманини сийлаган» Чехиядан ва унинг эрксевар лидери Ҳавелдан ўч олди.
Ўша трамвайлар Тошкентга бормаганидан ҳурсанд ҳам бўлгандир, зотан агар улар Тошкентга борганида бугун кераксиз темир уюмига айланар эди.
Эҳ Тошкент трамвайлари. Арқон билан тортиб шохини симга теккизганда ҳаяжонланганидан ўт бўлиб чақнайдиган трамвайлар.
Сен дунëдаги энг демократик кўлик эдинг. Ҳаддимиз сиғиб орқангдаги нарвонга осилардик.
Эсингдами, куз пайтида ҳамма пахтага кетиб, шаҳар ҳувиллаб қолгани.
Ўшанда Жиззахга кетаëтган автобуслар ортидан «Мен ҳам далага бориб пахта терсам» деган каби мўлтираб қолардинг.
Темир изларга мангу боғлиқ эдинг сен, бугун эса
темир ирода сени кераксиз темир уюмига айлантирмоқда.
Ҳафа бўлма трамвай. Сени қайта эритиб нимадир ясашади албатта.
Балки сени йўқ қилган диктатор қабрига темир панжара бўларсан, балки сени йўқ қилиш учун қарор чиқарган мулозимлар ўтирган қамоқда темир тўшак бўларсан.
У ëғини билмайман.
Айтадиганим шу, мен сендан розиман трамвай!
Ҳаққингни ҳалол қил.
Баъзан билетсиз сайр қилган бўлсам, бағишла мени.
Алвидо трамвай!!!
28 март 2016 йил Прага
Тошкентдаги 11 трамвайнинг беш йиллик йўлчиси
МС: Оғо йеғлосим галди шу вохло ëдо чшип. Надиян мўччи кадила билан трмобоя минар адик 3 тин тўлаб. Хозир нерда вуннинчики гапла.
Ҳамма гуллар оëқ остинда
Столим устидаги эски журнални илкис очсам, кўзим марҳум дўстим Асқар Маҳкам мисраларига тушди…
Мен қатлдан қўрқмасман ҳаргиз¸
Оғочлари баландроқ дор йўқ.
Ҳамма гуллар оëқ остинда
Ани асрай дегувчи хор йўқ.
Муҳаббат ҳам шаҳватдир асли,
Магар бунда, парда йўқ, ор йўқ.
Биҳамдуллаҳ ўлим айиргай
Қўшай дема, ҳеч қўшмоқзор йўқ.
Тортиб бўлдик барини буткул,
Биз тортмаган ғаму озор йўқ.
МС: Оғо уринг потяни.
Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!