Асосий мавзулар
2 март 2024

Термизда уйи бузилганларга уч йилдан буён уй берилмаяпти

Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан буён уйсиз қолмоқда. Уларга уй ваъда қилган қурилиш ширкати устидан эса жиноий иш очилган.
Элтузга етиб келган уларнинг мактубидан маълум бўлишича, улар уйлари бузилган 2021 йилнинг май июнь ойига қадар Термиз шаҳрининг “Шодлик” маҳалласидаги 45 та квартирада яшашган.
Улар яшаган уйлар бузилиб, ўрнида 9-12 қаватли уйлар қурилиши режаланган. Бу уйлар қуриб битгунига қадар қурувчи ширкат томонидан уйсиз қолган фуқароларга уй ижара қилиш учун товон пули тўлашга келишиб шартномалар тузилган.
“Бошланишида бир йиллик, иккинчи йили олти ойлик, кейин уч ойлик ижара пули бериб келинди. Мана охирги уч ойдан буён бир тийин ҳам ижара пули берилмасдан келинаяпти” дея ёзади уйсиз қолган термизликлар.
Уларнинг президент номига ёзган очиқ хатидан маълум бўлишича, уйни бир йилда қуриб бериш ваъда қилинган, бироқ турли бахоналар рўкач қилиниб бу ортга суриб келинган. 
“Бизга номаълум бўлган важ ва муаммолар билан қурувчи қамоққа олинганидан буён ижара пуллари тўланмай биз кўчада қолдик. Ҳозир сарсон-саргардонликда кўчама-кўча уйсиз хор бўлиб юрибмиз” дея билдирилади мактубда.
Мактубдан маълум бўлишича, бугунги кунда уларга на уй, на товон пули берилмаяпти. Улар орасида пения ёшидаги қариялар, ногиронлар, болали аёллар бор.
Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Каналларимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
16 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва ...
14 декабр 2018
Декабрнинг биринчи ҳафтасида мамлакатнинг барча ҳудудларида якунланган 2018 йилги пахта йиғим-терими мамлакатда чуқур илдиз отган мажбурий меҳнатни йўқ қилишда ...
18 октябр 2022
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери билан билан қилинган суҳбат 2018 йил ёзилиб, баъзи сабабларга кўра эълон қилинмаган эди. Элтуз ...
11 декабр 2023
Бунинг оқибати вой бўлади. Ўзбекистондаги “Фотон” акциядорлик жамияти ва унинг раҳбари Маърифхўжа Сайдумаров босқинчи Россия учун «тер тўккани боис» ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...