Салимбой 6 йилга қамалди
Салим Абдувалиев 2023 йилнинг 1 декабр кечаси Тошкентдаги уйида ҳисбга олинган эди. Элтуз инсайдерларига кўра, навбатдаги “маски шоу” амалиётида Салим Абдувалиев ва унинг уйида бўлган кўплаб йигитлар ўша куни автобусга тиқиб олиб кетилган.
Ўзбекистонда жиноий авторитет ва йирик тадбиркор сифатида танилган Салим Абдувалиевнинг ҳибсга олингани ҳақида биринчи бўлиб Элтуз хабар берган ва бу хабар орадан уч кун ўтиб Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тасдиқланган эди.
“Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев 2017 йил январидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди.
Абдувалиевдан ташқари Ўзбекистонда ўнлаб криминал авторитетлар қамоққа олинган.
Элтуз Ўзбекистондаги блатнойлар овига оид жараёнларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.