Жаҳон тиллари ректори ҳаммани ёппасига форма тиктиришга мажбурламоқда
Охирги пайтлар Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаларининг арзлари каналингизда тез-тез кўзга чалиняпти. Ҳал бўляптими-йўқми, бизга қоронғу.
Аммо бугун нафақат талабалар, балки ўқитувчилар номидан ҳам мурожаатимиз бор. Бу университетда фақат талабалар эмас, балки ўқитувчи ва ҳатто катта ёшдаги профессорлар ҳам азият чекишмоқда.
Аслида исталган даргоҳга янги раҳбар келса, ўзининг янги қонун-қоидалари билан қайтадан Америка очмоқчи бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Бизга ҳам янги ректор Илҳомжон Тухтасинов келдию, ҳаловатимиз йўқолди. Агарда ўқитувчи ёки талабанинг билими текширувдан ўтказилса, ҳеч қандай эътирозимиз йўқ.
Аммо олийгоҳда таълим сифатига эътибор беришдан бошқа ҳамма нарса марказда туради. Кераксиз йиғилишлар, тадбирлар ўз йўлига, энди форма масаласи чиқди.