Асосий мавзулар
15 апрел 2024

Абдураҳим Пўлат. Сиёсат математиги 1945-2024

Ўзбек тили ва элининг эркин бўлиши учун курашган, умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб келган математик олим Абдураҳим Пўлатов 78 ëшида АҚШда ўлди.

Ўлим муносабати билан таъзия ëзилади. Агар ўлган киши  паблик персона бўлса унинг сиëсий ҳаëти тахлил қилинади.

1989 йили Ëзувчилар союзининг иккинчи қаватидаги ўз кабинетида Абдураҳим Пўлатовни таништириш асносида Солиҳ ака бир гапни айтган эди.

«Биз ëзувчи шоирлар ҳиссиëт одамларимиз, олимлар, айниқса математик олимлар ўз фикрида аниқ рақамларга суянади. Сафимизда уларнинг бўлиши мутлақо зарур»

Айнан шундай бўлмаса ҳам шу маънода гапирди. У даврда (хозир ҳам) Муҳаммад Солиҳнинг фикри жуда тош босарди.

Орадан бир неча ой ўтиб Урганчда Ислом Каримов билан учрашдик. Эндигина конфирқаликка Москва тайинлаган Каримов кортежи олдини тўсиб плакат кўтариб тургандик.  Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи мошинадан тушиб биз билан гаплади. У асосан мен менинг акам Шуҳрат Бобожон билан суҳбатлашди. Ўшанда Каримов Абдураҳим Пўлатов ҳақида негатив фикр айтди.

«Андижондаги митингда ўрисларни оëғидан осаман деб айтибди. Бундайлардан узоқ туринглар» деган эди Каримов.

Бу суҳбат ëзда бўлганди. Кузга бориб Каримов «Бирлик»чиларга ëн босиб «Ëш Ленинчи» газетасида уставини чоп қилишга изн берди.

Фақат битта шарт билан.

Уставда «Ўзбекистоннинг ўз байроғи бўлсин» деган жумла олиб ташланиши лозим эди.

МК ҳайъати, (яъни Солиҳ ака, Аҳмад Аъзам ва бошқалар) кураш муросали бўлиши нуқтаи назаридан бу шартга рози бўлишди. Абдураҳим Пўлатов эса рози бўлмади.

Шу асосда Бирлик дарз кетди.

Бўлиниш қурултойида Мирзо Кенжабекнинг «Пўлатовга қарши совет услубидаги камситувчи ваъзи бу бўлинишни тезлаштириб юборди.

(Мирзо Кенжабек Абдураҳим Пўлатов колхозчиларни камситди деб тирноқ остидан кир қидирганди)

Кейин худди мақолдагидек «айрилганни айиқ¸ бўлинганни бўри еди»

Қудратли мухлофат заифлашди….

Пўлатовнинг ўлим хабарини ëйинлаганимизда кўпчилик у киши ҳақида умуман билмаслиги ўртага чиқди.

Шу боис мархум ҳақидаги билгини тақдим қилсам.

Абдураҳим Қаюмович Пўлатов  1945 йилнинг 7 ноябрида Тошкент вилоятида туғилган.

Миллати ўзбек.

1962 йилда ўрта мактабни тугатгач, Москва энергетика институтига ўқишга кирди.

Институтни 1968 йилда қизил диплом билан тугатди.

Пўлатов  СССР Фанлар Академиясининг кибернетика  маркази аспирантурасига ўқишга кирди.

1973 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб айни соҳадаги энг ëш олим бўлди.

1973-1991 йилларда Республика Фанлар Академиясининг кибернетика институтида ишлади.

Абдраҳим ака кичик тадқиқотчидан лаборатория бошлиғигача кўтарилди.

Пўлатов 1980 йилда  Совет Иттифоқининг асосий мафкураси бўллган Коммунистик партия сафига қабул қилинди.

Тарақиëтнинг бугунги даражасидан туриб, Абдураҳим Пўлатовнинг ўз давридан илгарилиб кетган олим бўлганини эътироф қилиш керак.

Абдураҳим Пўлатов 1984 йилда робототехника ва сунъий интеллектни яратиш муаммолари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Ўша даврда совет олимлари (масалан А. Сахаров) кремль сиëсати танқидчиларига айланишган эди.

1989-1990 йиллардаги сайлов кампанияларида Абдураҳим Пўлатов  Ўзбекистон ва СССР Халқ Кенгаши депутатлигига номзодини қўйишга ҳаракат қилди.

Аммо СССР тепасига Горбачев каби эрксевар келган бўлса ҳам Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ва раҳбарий номенклатура занжирларни севадиган қултабиатлигича қотиб қолган эди.  (Абдураҳим Пўлатов таъбирида улар қорамол подаси эди)

Пўлатов 1988 йил баҳоридан бошлаб жамоатчилик фаолияти билан шуғулланади: аввал Оролни қутқариш қўмитаси аъзоси, кейин 1988 йил ноябр ойида Бирлик ҳаракатини ташкил этиш ташаббус гуруҳига аъзо бўлди.

1989 йилнинг 28  майида  бўлган таъсис қурултойида  Ўзбекистон «Бирлик» Халқ ҳаракати раиси, 1990 йил Май ойида эса унинг ҳамраисларидан бири етиб сайланди.

1990 йил июн ойида Пулатов ташаббуси билан Бирлик партияси тузилди. Пўлатов унинг раиси этиб сайланади.

1992  йил ëзида Абдураҳим Пўлатов ва Бирлик фаоли Миралим Адилов кўчада калтаклаб кетилди.

Пулатов реанимацияда тушди.

1992 йил 18 июл куни СНБ зобитлари врачларга босим қилиб  уни касалхонадан чиқариб юборди. У Туркияга бориб даволаниб яна қайтиб келиб курашни давом эттирди.

Ҳокимият Пулатовни Бирлик раҳбариятидан олиб ташлашга ҳаракат қилди.

1992 Йил Декабрда ҳокимият босими остида Пулатов Ўзбекистонни вақтинча тарк этди.

У бир муддат Бокуда яшади, кейин Истанбулга кўчиб ўтди.

Пўлатов  Туркияда  6 йил яшади.

1996 йилда Шукрилло Мирсаидов ва Мухаммад  Солиҳ Ўзбек мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи Кенгашини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолаганда Абдураҳим Пўлатов бунга қўшилмади.

1998 йилда у акаси математик олим Абдуманноп Пўлатов билан бирга яшаш учун АҚШ га кўчиб ўтди.

Абдураҳим Пўлатовнинг курашга тўла ҳаëтида эш бўлган хотини пахта толаси бўйича мутахассис.  Абдураҳим Пўлатовнинг ортида ккки фарзанди, набиралари ва курашга тўла ҳаëти қолди.

Абдураҳим Пўлат эркинликнинг мазмуни фаол кураш эканини англаган ва миллатга демократик тузум зарурлигини уқтиришдан чарчамаган сиëсатчи ўлароқ яшаб ўтди.

У Ўзбекистон фани ва сиëсатига катта хисса қўшган шахс ўлароқ тарихда қолди.

Тағин ўқинг
10 апрел 2021
8 апрель куни Effekt.uz журналисти Элёр Тожибоев Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимлари томонидан ўзи яшайдиган хонадондан мажбуран олиб кетилди. ...
30 апрел 2021
Орзу қанотида  ëшлик ҳам ўтди Худди тонг тумани ë уйқу мисол. Кўкрак қафасида Эрк қушим, Чўтир истибдоднинг тагида  Патлари ...
30 декабр 2022
Охирги 20 йилда (2003-2022) 1668 журналист ўлдирилган. Бу йилига ўртача 80 киши дегани. Фаолияти туфайли ҳалок бўлган журналистлар сони ...
13 январ 2017
Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...