Асосий мавзулар
19 апрел 2024

Ўзбек мактаби  болаликнинг душмани – РТдан ваъз

Бугун ютуб каналида  кўрадиганингиз,  ваъз сарлавҳасини «Ўзбек мактаби  болаликнинг душмани» деб қўйдим.  Мана бир ўқитувчи  биринчи синф болаларини қўлига нина тиқар экан. Сиз нима дейсиз. Мактабда ўқитувчи урмаган ким бор? Муаллимдан калтак емаган, устози  урмаган ким бор?

Хозир бойиб кетган бир ўзбек билан гаплашсам «Ëшлигимда ота-онам мени текин хизматкор, қул деб қараган» деб йўқотилган болалиги ҳақида дардини тўкди.

«Мен бешинчи ўғил эдим туғилганимда. Ота онам яна бир қул туғилди деб ўйлашган. Уч яшар пайтимда акаларим қуйган хом ғиштларни тикка қилиб чиқардим. Кейин ғиштларни саржин қилиш ва лой ташишга ташландим. Кейин ҳар куни отам тепип турғазиб, оғир ишларга мажбур қилди. Мен тенгилар кружокка қатнар, дарëда чўмилар ва қизлар билан юрарди. Мен эса ота она қурган концлагернинг бешинчи номерли махбуси эдим. Холодилникдан сўрамай овқат еганим учун отам уриб ташаган. Уйда ҳамма нарса эконом эди. Шаммани дарров тўкмай устига сув қуйиб биз болларга чой деб берарди. Ош еганда кетма-кет гўштга қўл узатсам қўлимга уришарди. Ош ейилган товоқ устига чой қуйиб ювинди ичишга мажбур қилишарди.

Отам мактабга бориб, директор билан гаплашиб, мени хафталаб уйда олиб қолиб ишлатарди. Бир марта тош ташиëтиб қўлимдаги ғалтак араванинг ғилдираги синиб  ағдарилиб кетди. Тош тегиб тиззам қонади. Отам келиб, мен учун эмас, синган арава ғилдираги учун қайғурди. Дангасага иш буюрсанг, асбоб синдиради деб мени тепиб ўтиб кетди.

18 ëшга кириб паспорт олганимда уйдан (хоразм вилоятидан) қочиб фурачилар машинасига чиқиб Тошкентга келдим. Сергелидаги машина тузатадиган устага шогирд бўлиб иш бошладим. Кейинчалик ота-онам билан бориш келишни тикладим, аммо уларнинг мени эзгани, болагимни дўзахга айлантиргани ҳеч ичимдан чиқмайди»

МС: Моллимни урғони ун оши, сўккани сўк оши. Энг муҳими сўнгинда одом бўлсин. Ўқитувчи бекордон бекоро урмийди. Одом бўл. Харп дони. Каллангда алип йўқ, дап уроди. Ўқимосонг, гулликчи бўлосон дап уроди. Ина юрибди сиккини сонини уриб, ўрисни юртинда гулликчик атиб ўқимоғон бохти қороло.

РТ: Тошкентдаги мактабда биринчи синф ўқувчиларининг баданига игна тиқиб жазолаган ўқитувчи ишдан бўшатилди.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди!

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16-апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-“Э” синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-“Э” синф раҳбари С.Р. (аёл) нинг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг кафт қисми устига саморез ва игналар билан санчиб турли жароҳатлар етказганлиги, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдиришган.

1-“Э” синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди.

МС: Бўлғони ишдан бўшадими. Қомош гарак ву жиллини

РТ: Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

ИСТАЛМАГАН ШАХС

«Исталмаган шахс» деган тушунча бор халқаро муносабатларда. Битта одамни танлаб «чиқиб кет» дейилади. Бир халққа мансуб миллионлаб одамга «чиқиб кет»  ëки «улар палон иш қилмасин» дейиш ëки шу халқни тамсил қилган давлатга «об кет фуққаро йўқсилингни, битлаб кетди» дейиш кам бўлади. Хуллас Танзила кетини тоғорадай қилиб ўрисларга таъзим қилиб юрган бир пайтда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Россияда ноқонуний юрган  фуқароларини Ўзбекистон 15 июнгача олиб кетишлари керак, акс ҳолда Москва чегараларни ёпиб қўйишгача бўлган чоралар кўради, деган эди.  Бу дангасалардан ўрис ҳам ҳазар қилди. Минг ўрисқул бўлиб, ўрисни калишига патак бўсанг ҳам барибир сени ўрис бир тийинга олмайди. Мана Камчатка ва Новосибирскда мардикор мигрантларга  такси ҳайдаш тақиқланди.

Россиянинг Новосибирск вилоятида  шунингдек, дангаса мардикор мигрантларга таксичи, ичкилик ва тамаки сотувчиси бўлиб ишлаш ман этилди.

16 апрель куни Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодов патент асосида ишлаётган мигрантларга ўлка ҳудудида таксичилик қилишни тақиқлаб қўйди.

2023 йил октябрида Россия Давлат думасига хорижлик фуқароларнинг бутун мамлакат бўйлаб мактабларда, фармацевтика соҳасида, давлатга қарашли тиббиёт муассасаларда, такси ва юк ташиш соҳаларида ишлашини тақиқлаш таклиф этилган қонун лойиҳаси киритилган эди.

Қалайсиз ўрисқуллар?

МС: Оғо шу қури ўрис юртдагиларни ошоқлоп камситасиз. Қури шулони тиросиз. Худо урғонни пеғамбарам хососи билан дуртибди. Бло ичи қисилғоннон ўрис юрта бориб гулликчилик атиб юргани йўқ.  Оғобекни чоғириб тўй варин, опомни умрага иярин, ўйни дешонини гибкий камен атин дап шонда юрибдила. Ўрисни ўтиннан гириб кулиннан чиқиб

РТ: Ўзбекистон ҳукумати Бухоронинг тарихий ҳудудида бузиш ва қуриш ишларини олиб бормаслик юзасидан ЮНЕСКОга берган ваъдасини бузиб, шахарни вайрон қилиб ëтибди. Тарихий марказда фейк бино қуришга де юре Бош вазир Абдулла Арипов изн берибди. (Де факто ким изн билгани қоронғу)

Бухорони буздирган Бош вазирни ва унинг бола чақаси ва қариндошларини қарғанглар.

Тузалмас касалга чалинсин, ичбурғидан ўлсин, деб қарғанглар. Бола бақраси грин карднинг юзини ҳам кўрмасин, Лас Вегаснинг исини искамасин деб қарғанглар. Тиззага уриб баланд овозда қарғаб ташанглар.

МС: Қорсилдоп учиб гурсилдап сингий. Сийдики ер дўшмасин. Абдулла ғорипни қолган сочам дўкилсин.

Охтиқлари феррарида юролмасин. Швейцарияда каникулини ўтказолмасин. Шоввозсойда дам ололмасин. Новви давади Навоий бират, Ит бўсин, ашак бўсин, лекин одом бўмосин давади…

ТАНЛОВ

РТ: Мабодо бу халққа «Мошн растаможкасини очамиз, аммо Бухородаги Минораий калон билан Самарқанддаги Шердорни йўқ қиламиз» деб танлов берилса нимани танларди?

МС: Конешно мошн. Хиводаги хўжоминорнам йиқиб тошосин калта минора қўшип, лекин растаможка мут бўсин.

РТ: Тошкентдаги ток уриб ўлган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва «замдиректори» қамағда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди бу икки маллимди жазолади.

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб ўлгани  ортидан мактаб директори ва «замдиректори»га нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Судда дастлаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига нисбатан ҳукм ўқилди.

Унга кўра, «замдиректор» ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мактаб директори ҳам ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, ҳамда 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

МС: Оғо моллимо ичингиз увишмийми?

РТ: Ҳукм қатъий шикоятга ўрин йўқ. Мавзу болалар хавфсизлиги экан ҳеч кимга ичим ачимайди.

МС: Оғо Пархонадаги музей ëниб кул бўлибди ишитдингизми.

РТ: Бош прокуратура Фарғона музейидаги ёнғин бўйича текширув ўтказмоқда.

Ҳодиса оқибатида XIX асрга оид масжид эшиги ва қадимий милтиқ ëниб кетган.

Балки пожардан олдин ўмаришгандир?

Расмдаги асар пожардан омон қолган.

МС: Бухоро бузилётир – ҳамма жим.

Музей ёниб гетди – ҳамма жим.

Бу миллата на тарих, на маданият гарак.

Навчун ёнди. Инди новви бўлади, ким жазоланади, ҳеч кима қизиқи йўқ

Мошин, бензин, овқат, пул, секс қизиқ тема блара. Плюс мулла тарап бир ўксириб қўйсам етиб галади би зомбанутийла.

Толибондан тахорат суви

РТ: “Толибон” 120 минг литрга яқин нефтни сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтаргани тўғрисида хабар берилганди. Божхона қўмитаси қайтариб юборилган бензин Ўзбекистонга тегишли эканини рад этди. Соқоли битлаган толибон муллабаччалар Ўзбекистоннинг сифатли нефтини обқолиб, бегонанинг сифатсиз нефтини Тошкентга қайтарвориб «права качат» қилган.

МС: Бу толибона иди наххуй дайиш жоиз. Толибон торат атган сувни ичаман даб ўлиб дурғон ўзбек қори ва қорияларинам шу гап.

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган ўғри  қўлга олинди

12-апрель куни соат 03:38 да  янгибозорлик 34 яшар қашшоқ Урганч шаҳар Хонқо кўчасида жойлашган “Ҳамкор банк” банкоматини бузиб ичидаги пулларни олиб кетишга уринди.

Аммо сигнализация ишлаб замин-замом бир бўлганида ўғри Янгибозор тарафга қараб қочди.

Олинган хабарга кўра, кўрсатилган манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, банкомат муҳри бузилганлиги ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканлиги аниқланиб, яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинди  ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилди.

Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ўғри  34 ёшли Янгибозор туманда яшовчи фуқаро М.Б. эканлиги аниқланган ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс воқеа жойида қўлга олинди.

МС: Хоразмдайи энг асовонсиз, лапашанг ўғрилар Янгибозор билан Гурланда  даб билинади. Ўғри нерда  хозир?

РТ: Ўғри қамағда. Банкомат жойида. Урганч шахри тинч уйқуда.

МС: Оғо негатив кўпайди. Бир яхши гапам ойтинг.

Деворга осилган қаҳва

Қахвани севиб ичаман. Европада энг мазали ва арзон қаҳва Португалияда.

Бир финжони 75 цент.

15 кунча олдин қаҳва ичайин деб Ла Долче вита (ширин хаëт) кафесига кирдим.

Ойнаванд айвондаги баҳмал курсида  ўрнашиб ўтирдим.

Қаҳвахона жар ëқасига тақаб қурилган. Пастда беканор ва бокира водий ястаниб ëтибди.

Кафе гранде  деган катта финжонда қахва ва Баба Ди Камело деган ширинлик буюрдим. Баба Ди Камело дегани бу туянинг сўлаги оқиб кетди деган маъно беради.

Ўтирибман. Буларнинг тилини сал-пал тушунибам қолдим.

Битта оқ шляпа кийган қизил соқолли дойи  келиб, учта қаҳва буюрди  ва «иккитасини деворга ос» деди.

Менга бу қизиқ туюлди. Қаҳвахона югурдаги бу амакига битта қаҳва келтирди ва устига кофе деб ëзилган иккита сариқ қоғозчани девордаги пўкакли ромга ëпиштириб қўйди.

Бироздан кейин бир кўзойнакли кампир келиб,  битта лимонад олди ва икки қахвани деворга «остирди».

Девордаги пўкакли ромда саккизтача қаҳва деб ëзилган сариқ қоғоз турарди.

Сал ўтмай сочини кал қилиб олдириб, хино рангли жулдирвоқи кийим кийган хиппи тоипа йигит кириб келди. Пўкакли ромга ишорат қилиб, «Битта осилган қаҳва» дея сўради.

Қахвахона югурдаги бир тийин пул олмасдан бу хипининг олдига бир финжон қаҳва қўйди ва девордаги ромга ëпиштирилган битта сариқ қоғозчани юлиб олди.

Энди тушундим. Демак имконияти борлар ўзи билмаган йўқсил, аммо қахва ичкиси келган одамнинг қахва пулини тўлаб қўйишар экан.

Мабодо, Португалуяга йўлингиз тушсаю, яхши қахва ичишга пулингиз бўлмаса ташвиш чекманг. Деворда айнан сиз учун текин қахва осилиб турибди.

Пулини Фернандо тўлаб қўйган. (Оқ шляпали қизил соқол дойининг исми Фернандо экан)

Дунë кезиб Поругалиядаги каби меҳрибон одамларни кам кўрдим.

Меҳр нури ëғар доим юзингиздан португал азизларим.

МС: Ман чой ичаман. Қушдинноқли чой. Кофе ичсам юраким билониб сиясим галади. Оғо инди задния урип Ўзбекистон йўлларино қойтинг. Остон галинг одом бо, одом амас родор бо.

ОЛМОҚ «ЖАҲОН СТАНДАРТИДА» – БЕРМОҚ ЭСА «ЎЗБЕКЧИЛИК»

Йўллардаги радар кузатуви, ҳудудларни эко зоналарга ажратиш, юқори нархдаги жарималар – буларнинг барчасини тушуниш, қабул қилиш, мослашиш лозим.

Катта жарима тўламай десанг, йўл қоидасига амал қилиш, йўловчилар ва пиёдалар ҳаётига хавф солмаслик учун масофа ва тезликни назоратга олиш шарт. Бу – жаҳон стандартига мос талаблар. Чириб кетган ғарб ҳам шу стандартларга индамай кўнган. Шунга яраша чириб кетган ғарбда автойўллар сифати жаҳон стандартига мос, йўлда данак босадиган чуқур йўқ.

Лекин қашшоқ ўзбек учун йўлсозликка келганда шу жаҳон стандарти деган тушунча чатни тарк этворган.

Элтуз ўтказган сўровномада 62% фуқаро авто йўлларда чуқурлар жуда кўп, кечқурун мутлақо ёритилмайди, йўл белгилари чизилмаган деб жавоб берди. 25% респондентлар эса йўллар нисбатан текис, баъзи жойларда белгилар ўчиб кетган, ёритиш чироқлари чекланган дея белгилаган.

Фақат 13% фойдаланувчилар ўз ҳудудидаги йўл ҳолати аъло даражада деб белгилаган. Мана шу яроқсиз йўл учун ҳар 1 литр бензиндан «йўл солиғи» ундирилади.

Ўзбекистонда йўлсозлик соҳасини давлат назорат қилолмаса масалани саводсиз бўлсаям тадбиркорларга топшириш керак. Китоб ўқимасаям, пуллик ишни қойил қиладиган тадбиркор, ширкатчиларга беринг йўлларни. Хусусий тадбиркор йўл текисласин, хизмат кўрсатсин ва унинг ширкати жарима тушумларидан фойда кўрсин. Йўл солиғи бекор қилинсин. Йўл сифатини назорат қилувчи давлат органи шаффоф текширув ўтказсин.

Йўлларнинг ҳозирги ҳолига маймунлар йиғлаб кўзида ёш қолмади. Халқ жавраб-жавраб жаҳон стандартига мос талаб ва жарималарга кўнди.  Бу тадбирлар зарурлигини тушунамиз. Лекин йўлсозлик ҳамон «ўзбекчилик» стандартида қолиб кетган. Жарима оларда кирар жоним, йўл қуришда чиқар жоним.

Ўзбекистонда 42 минг километр йўл бор. Автойўл қўмитаси ҳар бир километрига 950 минг доллар сарфлашини ҳужжатларда аниқ белгилаган. Россияда эса ҳар бир километр йўл 600 минг долларга тушармиш.

МС: Ўммолоқ. Билоро вуом кам. Олғондо мисмилло. Барганда астоприлло.

ЛОХОТРОН

РТ: 1998 йили Урганчдаги мустақил АЛС телеканалида ишлардим. Биттаси келиб «Канадага ишга юбораман» деб реклама берди.

Телеканал шаҳар марказидаги 9 қаватли матбуот уйи биносида жойлашганди. Эртасига бинонинг атрофи минглаб одамлар билан тўлганидан машиналар ҳам ўтолмай тирбандлик юзага келди.

Урганчда шунча одам борлигини ўшанда кўрувдим.

 Сал ўтмай одамларни Канадага юбораман деган тип ғирт мошенник бўлиб чиқди.

Канаданинг қаердалигини картадан ҳам кўрсата олмасада, лохларни ухлатиш устаси эди. Лохлар эса миллионлаб сонда сурув холида яшайди.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги ғирт лохни  АҚШга жўнатишни ваъда қилган икки апрс қўлга олинди.

Олдинам фирибгарлик жинояти учун қамалиб чиққан  М.Х ва A.A. лох  Ю.Қ.ни Европа давлатлари орқали АҚШга ишлашга жўнатишни ваъда қилиб, хизматлари учун 18 минг доллар пул талаб қилган. Улар 2000 доллар ва 200 миллион сўмни олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи сўнггида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси АҚШ бундан буёғига Ўзбекистон фуқароларининг Мексика чегараси орқали мамлакатга ноқонуний киришига рухсат бермаслигини маълум қилган эди. Улар иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади.

Ундан аввал 2021 йил октябридан 2023 йил октябрига қадар АҚШга ноқонуний киришга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани маълум бўлган эди.

МС: Лекин лохлара бу инфо таъсирам қилмайди. Вула фақат апрслара ва миясинда дўқиғони ëлғонина ишонади. Оғо тўй сезон бошлонди. Ашуллочи ва ўйинчило пл бикиб бошлоди.

РТ: Машхур италян опера хофизи Тошкентга келиб, «бу ховли кимники?» деб сўради, ҳашаматли виллани кўриб, «Палончи артсниики» дейишди. «Унинг овози сопраноми» деб яна сўрабди хофиз. «Фонограмма» деб жавоб берилди. Қошини чимирган опера хофизига яна тушунтирилди. «Бу артс палончи ака тўйда 2 соат фақат оғзини очиб ëпиб туради. Ашула фонограммадан» кетади.

«Одамлар шунақа фейк ашулачига пул берадиган жойнинг атини яна бир айтворинг» дебди хофиз. «ТЎЙ» деб қайтаришди. «Яхши жой экан, мен мақб юрибман Милан операда адашиб» деди хопиз.

МС: Оғо уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
26 январ 2024
Май ичсанг, оқилу доно билан ич, Ёки бир гул юзли зебо билан ич. Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ...
21 сентябр 2024
Ўша машъум 30-йилларда миллатимиз ойдинларининг қатағонлари тепасида турганлар орқасида нафақат миллат хоинлари, балки миллатимизнинг чинакам ташқи душманлари ҳам кўп ...
11 март 2022
Бугун 11-март. Яъни 8-март халқаро хотин қизлар байрамидан  3 кун ўтди. Элтуз каналининг Ютубдаги обуначилари сони 300 мингдан ошди.  ...
15 январ 2024
Президент Мирзиёев 12 январ куни Ҳавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ўзбек медияси учун миллий контент яратиш зарурати ҳақида гапирди. «Биз Ўзбекистон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...