Асосий мавзулар
5 июл 2024

Иштон кийган Озодбек – РТдан ваъз

РТ: Мана азизлар бир ойлик ўтпускадан қайтиб яна сиз билан суҳбатдаман. 

МС: Оғо ничиксиз. Нерлара бордингиз. Қидиришмо зўр бўлдими?

РТ: Раҳмат Матчонбой. Навоий бобомиз айтгандай, пулинг бўлса қанорда дам оласан қанарда. Яъни Испаниянинг канар оролларида. 

МС: Мохтондингизми. Асирдингизми инди. Биза бечороло шовотни онгриëнонини борип билиммиз. Сиз йўқ вохтда қури шеър ëздим. Кадилара боғишлоб достонло дўқидим 

РТ: Айт қани 

МС  

Чоққини укаси қошиқ.  

Ҳамма ер ëлғон яшиқ 

Ман  бўлдим сонго ошиқ

РТ: Баракалла Матчонбой мен энди ëзаман.  

МС: Дамни олиб қойтган оғамиз оëқино адикини, қўлино қўллиқини гийди. 

РТ: Етим ҳаққини еган ҳоким, паразит тиланчи, апрст муллалар зарба ейишга хозир туринг.

Ун ялаган аллоплар, қон ялаган қассоблар, мошенник ва мотиваторлар, 

Санашни билмайдиган математика ҳамда, ўқишни билмайдиган адабиëт маллимлари. 

Биравди ақлий мийнатини ўғирлаб кун кўриб юрган плагиатлар. 

ИИВ ичидаги хизбут ва вовчиклар. Шоу бизнесдаги скритий баччабоз ва педофиллар. 

Афғонистонни орзу қилиб қора қоп кийган ғар ва жалап отин ойи ва сифлисга чолинган қорака ва хожакалар. 

Калласини эшик қисган шаир ва шаиркалар.  

Мадвазир отарчи ва ўзидан полиция де морало ясаган кинонинг семиз ëшуллиси. 

Тошмини битириб аналгиндан аспиринни парқини билмай чиққан  саводсиз мол духтр одам қассоблари. 

Ўрисқул ва туя сийдигини шифо деб билган арабқуллар.  

Ўз бошпуртидаги «қашшоқ» деган тамғага кўниккан миллион миллион умуртқасизлар. 

МС: Терминатор бўлибсиз инди. Гуча миниб. Рассом Туз оғангиз юмуруқ дуйиб сизлани оч биқингиздан дарча очиш учун майдон ўртасинда дик дурибди. 

(Жингл) «Жавохир И чоо» 

И Чо ????  

Ўзбекистонда «Марҳабо талантлар» форматида бирваракайига бир нечта телелойиҳа эфирга узатилмоқда.  

Баъзан ҳакамлар даврасида ўтирган «звезда»дан кўра саҳнада  ўн марта кучли талантлар борлигини кўраман. 

 «Артист» деган ТВ лойиҳада иштирок этган Малика Мухторова «Yarim kalan» деган туркча ашулани гитарада ижро қилди.  

Жюрида ўтирган Жавоҳир Зокиров «Сан қайси тилда куйловоссан» деб қўшиқчи қизга дағдаға қилди. 

Қиз «турк тилида» куйладим деб жавоб берди. 

Ўзидан биннаса ясавоган ва яқин яқинларгача Туркия калимасини «турция» деб талаффуз қиладиган «И Чо» лақабли Жавоҳир «Ман уч йил Туркияда ишлаб турк тилини сув қилиб ичвордим¸ лекин сен айтган бу қўшиқни туркча эканлигини эшитиб била олмадим. Хитойча тилдами деб ўйладим» дея маломат қилди. 

Шундан кейин мен Малика Мухторова қўшиғини қайта эшитиб қизгинанинг туркчани қойил қилиб ижро қилганини қайта англадим. 

Жавоҳир Зокиров ҳақсиз эди. 

Ўзимни туркчани 1993 йилдан бери қулоқ қонди бўлиб эшитиб юрган ҳисобласамда билгичларга юзланишга қарор қилдим. 

Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файзий университетни Туркияда тугатган, Туркия улки ўчоқлари вилоят раҳбари бўлган ва тилни яхши билади. Мана унинг фикри: 

«Бу қизга туркча билмайсан деганлар бекор айтибди. 

Туркия ва ҳатто истанбул туркчасида мукаммал таллафуз билан айтган қўшиқни. Туркиялик қўшиқчилардан ҳеч қандай фарқи йўқ.  

Ҳоҳласангиз туркияликларга тест қилдириб кўришингиз мумкин. Умуман ўзбек шевасини ҳис қилолмайсиз. 

Ҳатто, Шаҳсанамда (Шоҳсанам Қиличева)  ва Юлдузда ўзбек шеваси сезилиб туради. Бу қизда умуман акцент йўқ.» 

Демак «И Чо » лақабли Жавоҳир Зокировнинг ўзи туркчани билмайди. Бу қизга эса тасанно. 

(Жавоҳир жингл И Чо)

Қўшиқ менга жуда ëқиб кетганидан ўзбекчалаштириб қўйдим. 

Бу романтик баллада ичилмай ярим қолган шароб ҳақида. Туркиялик  Batuhan Kordel & Ömer Özга мансуб бир парча.

Насилсан? Қалайсан?  

Майли қўявер, эшитмоқ истамайман. 

Балки бизни унутмишсан. 

Мен унута олмадим.  

Нелар қилдинг мен йўқлигимда? 

Шароб ичяпсанми тинмай? 

Ичишни ташларсан балки? 

Мен ташай олмадим…. 

Столим устида ярим қолган шаробларни 

Сени сўрган сабоҳларни озорладим 

Ҳаëтда ўзини йўқотганларни, дарбадар бўлганларни… 

Тарайри райри рай. Тарам тарам тарам бабабанг! 

Жавоҳир жингл И чо

МС: Би гапладан мадвазир Озотни ховори йўқ. Бечоро мут иштон гийдим дап сувиниб сувитлара чиқиб гетди.  

Иштон реклама қилган мадвазир ҳаққинда 

Ашлачи деган яратиқ текин еб ичиш ва текин латта путтага ўч бўлади.  

Таъмагирлик уларнинг қон қонига сингиб ҳужайралари қаторидан аллақачон ўрин олган.  

Майин овози муҳтарамга ëққани учун кўтига кресло ëпиштирилган мадвазир Озодбек ҳам шунақа.  

Шу кунларда Озодбекнинг кўйлак иштон реклама қилгани тармоқда танқид қилинганидан кейин махсус идора текширадиган бўлибди. 

Кўрмаганни кўргани қурсин. Бўлибам хизбутчининг собиғи бўлмайди.  

Бу экс хизбут қонунни биринчи марта бузаëтгани йўқ.  

Мавжуд қонунларга зид равишда педофилликни парваришлаб бола ëшидаги қизини эрга берди.  

Жазоланмади! 

Бола омбудсмени ва бошқалар ҳам юқорига бир қараб қўйиб «ҳа энди буни олмахондай майин овози ëшуллига ëқади. Қонунни бузса бузибдида» дейишди.  

Худди шу тарзда 17 яшар қизини эрга бермоқчи бўлган оддий қашқадарëликнинг қўлига кишан солиб тўйини тўхтатишди.

170012/2020-79ВС сонли жиноят иши материалларида Озодбекнинг ҳали мадвазирга зам бўлган пайтида ўғли Жаъфарга оид подставной “Best organaizer” фирмаси орқали кино оламан дея катта пул ўмаргани фош қилинган эди. 

Аммо Озодбек майин овози билан муҳтарамга ялиниб ўғлини қамағдан олиб қолди. 

Маданият вазири ва унинг шарлатанлари мусиқа асбобларини бозордан деярли 800 миллион сўм қимматроққа сотиб олиб  800 миллион сўм талон-тарож қилгани аниқланди.   

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти иш очди.  

Элтузда бор ҳужжатда мадвазирлик  мансабдор шахслари ва  апрслар билан олдиндан тил бириктириб бозордан арзон олинган тингир тингир дўмбиралар учун деярли бир миллиардга яқин пулни чўнтакка уришгани исботлар билан келтирилади. 

Дўмбиранинг нархи Страдивари ясаган скрипкадан ҳам қиммат бўладими ҳеч замонда? 

Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ортидан бу отарчи вазир қўлига кишан тақилиши керак эди. 

Йўқ яна тепадан имо бўлди. «Тейманглар олмахондай овози бор. Ëшуллининг эркаси» 

Шунда одамлар «Биз ëшуллига овоз берувдик, унинг сайратмаларига  эмас» дея норози бўлишди. 

Шахрихонлик баччалар Худоëр замонида ҳам аллада азиз тўрвада майиз бўлишган. 

Лекин Худоëр ўз баччасини қанчалик севмасин унга қушбеги лавозимини бера олмасди. Чунки замон кўтармас эди. 

Хозир замон бемалол кўтаряпти. Бир кўти қизил маймунни раҳбар қилиб тайинласанг одамлар «ўўўў» деб маъқуллаб ташайди.  

Хозирги шиор «любая бизнес хорошо» Озодбек мисолида эса «любая прикид агар текин бўлса очень хорошо» 

Уят йўқ бу экс хизбутда. Ор йўқ. Номус йўқ. Ватан туйғуси йўқ. Ўрисқул артсларга елпатак бўлган бу сайроқидан фақат зарар ва зиллат бор.  

Шу ўринда анекдот;

Бозорда бир беданапуруш сайроқи беданаларни сотаëтган экан.  Шу бозорчидан сўрашибди. Манави бедана нечпул?  

«Беш юз минг» дебди беданапуруш. Нега дейишса «Бу бедана тўйга боради, бирровга боради, Халқлар дўстлигида концерт беради» деб жавоб берибди.  

Мана буниси неча пул дебди ҳаридор. «Бир миллион» дебди беданапуруш. 

«Бу олдин қамағда пати юлинган. Кейин тўйга, бирровга ва концерт қилишга чаққон сайратма бўлди. Ҳозир тўйга концертга бормай султонни охиридан дон ейди. Шунга нархи қиммат»  

Шу ерда кулинади. 

Аслида бутун бир миллат устидан отарчию қотарчилар кулмоқда. 

Яхшиси биз кулмай қўя қолайлик. Йиғлайлик. Ҳўнгиллаб¸ ариллаб йиғлайлик.  

Хўжа созчи айтганидек «ватанимиз бўлди обод. Мен йиғламай ким йиғласун» 

МС Навоий отомиз новви давадила 

Жингл 

МС: Оғо шу қури бўшо гап бўлиб гетди. Ўлган қотқонлор ҳоққинда шумховоларни қойдириб қойдириб аринг инди 

Шумхабарлар 

Ғиждувонда укасини пичоқлаб ўлдирган ака 10 йилга қамалди. Ука гўрда. Ака қамағда 

МС: Ўл бохти қоро 

Хўжавотда лўм ва арматур кўтарган ўндан зийот ипплас бир анжанликни тепалаб урди. 

МС: Инсоп йўқ инсоп. Дўзохо ўдин бўлоди бло. 

Гулистонда свет идораси мудири 90 млн сўм пора билан ушланди. Счетчикни орқага қайтариб бериш учун пул олган порахўр қамағда. 

МС: қури поро оломон дап ўйдан чиқоди би қон тошоғонло 

Тахиатош, Бўстон ва Бўка туман ҳоким ўринбосарлари пора билан ушланди. 

Ўринбосар порахўрлар қамағда 

МС: Моймил  одамо ойланди. Одам ҳокимлик тизимини жорий қилди. Ҳоким аса замҳокимни яратди. Замҳокимнинг иши порани обериш. Зом бўлдинг ом бўлдинг… 

РТ: Доллар пора олаëтган пайтда ушланган Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори фирибгарликда айбланиб қўлга олинди. 

МС: оғо дим қисқосиннон қойтдингиз. Инди бир узун атиб ойтинг. Хозорисдаги кадила узини ëхши давади. 

Порахўр қамағда. Лекин савол бор. Нега пора олган прокурор ЖПКнинг 210-моддаси «Пора олиш» билан эмас балки жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс сифатида процессуал тартибда ушланди? 

Жавоб оддий. 168 модда билан  максимум икки йилга қамалади ва суд залидан озод бўлиш эхтимоли 99 фоиз. 

Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш ) билан жиноят иши очилса 15 йилга қамалиш истиқболи тайин.  

Киноларда тепадан қулаган каскадер учун кимдир пастда ëстиқ ушаб туради. 

Сурхоннинг кааатта прокурори учун ëстиқни ким тайëрлади? 

Бу саволга Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновдан жавоб кутамиз. 

МС. Барсин жувопни қорсилдоп учқон. 

Ўзи қонун чиқаради ва яна ўзи ижро қилади. 

РТ: Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Юнусобод тумани Туркистон-53 сайлов округидан Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланди. 

Демократик бошқарувда қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти ҳамда суд бир биридан мустақил фаолият оборади. 

Бу ҳоким бово ўзи қонун чиғоради. Ўзи ижро қилади. Ўзи сўтга тилпон қилиб «палончини қама ëки палончини сўт залидан озод қил» дейди.  

МС: Бугунги Ўзбекистондаги бу тутум демократияга зид. Шуни одини қўйибаринглар. 

Жавоҳир жингл И чо 

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди  6 июндаги қарори билан хотинини ўлдирган қуйичирчиқлик эркакни жиннихонага жойлаштирди.  

Судяга кўра¸ фақат жинни эркакгина  хотинини ўлдиради. 

Бу жинни «эркак» имомбовони чақириб бировнинг гулдай қизини хотин қилиб олишга ва айни вақтда загсдан ўтмасликка ақли етган.  

2024 йилнинг 17 февралида бу «эркак» ўз таъбирида хотини билан айтишиб қолган.  

«жахли чиққан нервинний» эркак столдаги чойнакни олиб хотинининг бошини уриб ëрган.  

Хотин хушдан кетган, лекин ўлмаган.  

Шундан кейин бу эр деган жонвор ошхонадан пичоқ обчиқиб хотиннинг юрагига точний санчиб ўлдирган.  Контролний зарба учун қорнига ҳам уч мартда пичоқни тиқиб тиқиб олган. Хотин срази ўлган.  

Бу эркакни қамоққа олиб кетишганда «жиннини ëқиб» театр қиберган.  

Бошқа тахминга кўра судя катта пора эвазига уни жиннихонага «жойлаштирган» Аммо бу гапнинг аниқ исботи йўқ. 

Қотил эр жиннихонада. Хотин гўрда.  

Адолат опа аяғига тош бойлаб ўзини Чирчиқ дарëсига чўктириб ташади.  

МС: Ну и времена билат. Оғо сиз қури ҳаммани тиросиз. Негативни устина негатов қўйиб наполеон торт атипардингз. Бир позтивчик йўқми? 

РТ: Манғитда Баходир деган курсдош дўстим бор. Бу йигитни мақтайдиган ерлари жуда кўп.  

Ўз вақтида Ўзбекистон СССРдан мустақил бўлсин, дея бир урал мотоциклини бағишлаган жўмард.  

Шунча қилган ишидан кўра, мен унинг бир ишини жуда қадрлайман. 

Баходир онасини ҳажга обориб аравачада айлантирган эди. 

Баҳодир ëшлигида отаси ўлиб кетган. Шу онаси уни ўқитиб одам қилди.  

Баҳодир ҳам онасини қадрлаб иззатини қилди. 

Бунга ҳам анча бўлди. Баҳодирнинг онаси қайтиш бўлди. Буни эслаганимга сабаб президент админстрацияси амалдори Сардор Умрзоқовнинг ўз онаси Замира опани ҳажда аравачага миндириб айлантиргани бўлди.  

Бу йилги ҳаж сезони иссиқ келди.  

Амаким Ғулом Матчонов ҳам бу йил  ҳажга борувди.  

Арконларни бажариш  шу иссиқда қийин бўлганини айтди.  

Шундай шароитда онасини аравага солиб юрган Сардор Умрзоқов расми менда позитив ҳис туйғу уйғотди. 

Онани қадрлаш  оддий бир бўëқчи йигит Баходир билан, катта амалдор Сардорни бир чизиққа қўяди.  

Биз катта амалдор, рассом ëки журналист бўлсак ҳам онамиз олдида барибир боламиз.  

Унга ҳизмат қилиш. Онани эъзозлашга миннатлимиз.  

Бу жуда қадим бир туйғу.  

Шу боис улуғ рассомлар она ва бола расмини чизадилар.  

Шу боис шоирлар она ва бола ўртасидаги меҳр ришталарини қўшиққа солишади.  

Миллатнинг сохир шоираси Ҳалима Ҳудойбердиева мана бу сатрларни 1967 йили ëзган эди. 

Онагинам! 

Ўғлонларинг келар, ана, очишиб қучоқ, 

Ўғлонларинг мева қадар бир ширинликдир. 

Онагинам! 

Ўзинг тортма давралардан, эл чорлаганда, 

«Тирикликнинг байрами», деб созланганда тор. 

Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай: 

«Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор». 

МС Оғо уринг потяни,

Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!

Тағин ўқинг
25 апрел 2017
23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди. Чечен миллатига мансуб 26 ...
28 май 2018
Тошкентдаги “Малика” маиший техника бозори ўтган ойда 15 кунга ёпиб қўйилган пайтда ошкора норозилик билдирган тадбиркорлардан дўконлари олиб қўйилаётгани ...
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  Бу айблов қанчалик тўғри ...
27 май 2019
Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, газ ва совуқ сув, электр энергияси нархлари тобора ўсишда давом этмоқда. Илгари мамлакатда одатда ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...