Асосий мавзулар
29 август 2024

Қашшоқ ўқитувчи, кераксиз мулк ва қабр таъмирига тўсқинлик – ЭП178

Элтуз Порталига келган хатларни ўқиймиз. Навбатдаги бешта хат, жумладан расмийлар муносабати Ўзбекистоннинг Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Бухоро вилоятидан. Шофиркондаги Бозорнинг ташландиқ қисми хожатхонага айланган.

Салом қадрли муҳлислар, кундалик кўрсатувларимизни Элтуз Порталига келган навбатдаги хатларни ўқиш билан давом эттирамиз. Навбатдаги бешта хат, жумладан расмийлар муносабати Ўзбекистоннинг Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларидан келган.  Дастлабки мактуб Бухоро вилоятидан. Шофиркондаги Бозорнинг ташландиқ қисми хожатхонага айланган.

 “Ассалому алайкум, Элтуз! Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Шофиркон савдо” мажмуаси тадбиркорлари номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Бозоримиз орқа қисми санитария-гигиена талабларига умуман жавоб бермайди. Бозорнинг ташландиқ қисми ҳожатхона вазифасини бажаради. У ердан келаётган бадбўй ва қўланса ҳидга чидашнинг иложи йўқ. Бозор маъмуриятидаги айрим ишчи-ходимлар ҳам асосий иши қолиб, савдога ўтиб кетган. Фақат пул йиғиш бўлгандагина бозор ишчиси экани ёдига тушиб қолади. Мутасаддилар, қолаверса, Президентимиздан ҳолатни текшириб, ижобий  ҳал қилиб беришларини сўраймиз” дея ёзмоқда шофирконлик тужжорлар.

Кейинги мурожаат Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидан. Қўшкўпирлик фаол Иморат бобо қабристонидаги Ибодуллажон мақбарасини таъмирлашга ободонлаштириш бошқармаси томонидан тўсқинлик бўлаётганини айтмоқда, бунинг учун суд уни жаримага ҳам тортган.

Навбатдаги мурожаатни Андижон машинасозлик институти ходими ёзмоқда. Англашимизча у ойлиги ёки мансабини оширишларини истамоқда.

«Ассалому алайкум, Андижон машинасозлик институтидан ёзяпман.

Институтларда стажёр ўқитувчи бўлиб қанча вақт ишлаш керак, ишга кирганимизга бу йил 3-йил шунда ассистент лавозимига ўтиш муаммо бўлиб келмоқда. Сабаби ўқитувчининг ойлигини озгина кўтариб қўйишди, лекин рейтинг натижаларга келган Скопусда мақола чиқаришни ҳам стажёр ўқитувчига юклатишади.

Унда мақола чиқариш 300$ туради, бу стажёр, энди мақолаларни чиқаришдан озод қилайлик деган нарсаларни ўйлашмайди ёки чиқарган илмий мақолаларингизга, бошқа нарсалар учун пул ҳам тўламайди.

Жуда кўп институтларда стажёр ўқитувчи деган лавозим йўқ бўлиб кетди, ўзи арзимаган пул оламиз, 4 800 000 буни ичида тушлик, йўлкира, институтдаги чиқимларни чиқариб юборсангиз арзимаган пул қолади.

Рейтинг баллари ассистент лавозимига етган бўлса муаммо қилмасдан ассистент сўнгра катта ўқитувчи лавозимларни берса яхши бўларди» дея ёзмоқда Андижонлик институт домласи. Лекин Элтуз муҳаррири институтнинг катта ўқитувчиси бўлишни истаган бу домланинг кафтдек хатида камида 15 та имло ва стилистик хатолар қилганига эътибор қилди. У ўқитган талабаларнинг ва ўқишни битириб машинасозлик сохасида ишлаётган мутахассислар саводини фақат тасаввур қилиш мумкин. Кейинги мактуб ҳам Андижон вилоятидан

ЭП: Булоқбошиликлар байрамни а қай шукуҳда кутиб олишади?

«Ассалому алайкум ҳурматли ЭЛТУЗ жамоаси. Андижон вилояти Булоқбоши тумани, Қумғузар МФЙдаги 5 қаватли турар-жойлардан мурожаат қиляпмиз!

Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини шундай шукуҳда кутиб оляпмиз!  Жуда кўп мурожаатларимиз ҳанузгача бартараф этилмаган. Бечора халқ шу домнинг аҳолиси шундай ёзиб илтимос қиляпти, аслида шу даражагача ташлаб қўйган масъулларга чора кўришнинг иложи борми?

Шунча йиғилган маблағ фақатгина иш ҳақи учун эмасдир! Буларга яхшироқ хизмат текшируви тайинлаб, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш керакдир балким.

Буларни назорат қила оладиган ягона орган прокуратура менимча! Илтимос сизлардан шу ҳолатни ёритиб беринг, биз ҳам байрамни чиройли оʻтказайлик!» дея ёзмоқда булоқбошидаги ахлатлар уюми орасидаги домда яшовчилар. Саводи борлар ўқиши мумкин. Уй деворида ҳам қора, ҳам оқ рангда ахлат тўкма деб ёзилган.

Кўрсатувимиз сўнггидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг расмий муносабати ўрин олган.

«Ижтимоий тармоқларда “Сув ҳавзасидаги махсус “ёмкость”лар талон-торож қилиняпти” мавзусидаги мурожаат юзасидан ҳокимликнинг билдиришича, “Тошкент сув таъминоти”АЖ шаҳар ва туман филиаллари бўйича 2023-йил қора металл топшириш режасини бажарилиши тўғрисида берилган маълумотга асосан, 1990-йилдан буён “ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ” АЖ Чирчиқ шаҳар филиали  “Очиқ сув ҳавзаси” бўлими ҳисобида турган инвентер рақами 6044 ҳамда 6045, нархи 00 бўлган  асосий воситаларни  таъмирлашнинг имкони йўқлиги сабабли уларни балансдан чиқариш  далолатномаси тузилган.

2024-йилда ўтказилган текширув натижаларига кўра тегишли хулоса берилган ва аъзолар иштирокида яроқсизлик далолатномаси тузилган. Ҳозирги кунда тиндириш иншоотларига тегишли махсус идишлар, яъни “ёмкост”ларнинг  қолдиқ суммаси мавжуд эмас. Бу тўғрисида маълумотнома ҳам тақдим этилган.» дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.

Яъни сув таъминоти идорасининг асосий воситалари бўлган баклар корхона балансидан чиқарилган. Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мурожаат эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 672 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
1 май 2015
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Сурияда ҳалок бўлган норасида бола тақдири таъсирида яратилган “Айтиб бераман” қўшиғи плагиаторлик можаросига сабаб ...
27 август 2022
Ушбу мақола The Washington Post газетасининг АҚШ иттифоқчиларини ва Зеленскийни уруш муқаррарлигига қандай ишонтиришга ҳаракат қилгани борасидаги текширувлари асосида ...
8 август 2017
Элтуз нашри ўтган 2016 йилнинг айни 8 августида, ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, ...
7 ноябр 2023
Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...