Асосий мавзулар
9 январ 2025

Ўлдирилган рус қўмондонлари ва ёлланган ўзбек – 600’84

Хижобли аёлнинг масжиддаги фитнаси, рус қўмондонлари ҳаётига суиқасд, Сурия мактабларидан олиб ташланган дарслар, Ўзбекистонда газ фожиаси ва бу 600 секунд.

+++

 Белгиялик модел Мариса Папен Туркиядаги Аясофия масжидида баҳсли фотосессия уюштирди. У хижоб кийиб, этакларини кўтариб, провокацион ҳолатда тушган суратларини эълон қилди. Мазкур фотолар оммавий ахборот воситаларида тарқалганиши ортидан, Туркия махсус кучлари моделнинг Истанбулда ижарага олган квартирасига рейд уюштиришди. Аммо Мариса Папен аллақачон Белгияга қайтиб кетишга улгурган эди. Маълумотларга кўра, у ҳуқуқ-тартибот органларини чалғитиш учун уй ижарасини расмий равишда тугатмаган.

+++

Россиянинг Ивановск вилояти Шуя шаҳрида 3 январ куни портлаш юз берди. Портлашда Россия мудофаа кучларининг командири Нагайко Константин Владимирович оғир жароҳатланди. Бош мийясида жарроҳлик амалиёти бажарилган 29 яшар командирнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

+++

Портлашнинг яна бир қурбони Олег Тимошин бўлди. Россия мудофааси подполковник бўлган Олег Тимошин 2023 йилнинг 14 январ куни Днепрда тинч аҳоли яшаб турган кўп қаватли уйни портлатиш буйруғини берган эди.

+++

Шунингдек Донецкдаги дрон ҳужуми натижасида “Известие” нашри муҳбири ҳалок бўлди. Журналистлар машинаси Донецк-Горловка йўлида Украинанинг дрон ҳужумига учраган. Натижада муҳбирлардан бири, Александр Мартемянов ўлган, яна тўрт жоурналист жароҳатланган.

+++

3-4-январ кунлари Курск вилоятида бўлган тўқнашувда Россия бир баталён пиёда аскарлари ва десантчиларини йўқотди. Таркибда Шимолий Корея аскарлари ҳам хизмат қилган. Бу ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди. Баталёндаги аскарлар сони 500 нафарга етиши мумкин.

+++

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Financial Times нашрига берган интервьюсида Россиянинг ядро қуролини қўллаши олди олинганини маълум қили. «Владимир Путин чиндан ҳам ядро қуролидан фойдаланиш режасини кўздан кечирган” деди у. АҚШ давлат котибининг сўзларига қараганда, Хитой Россия ҳукуматини ядро қуролини қўллаш фикридан қайтарган. АҚШ ушбу хавф борлигини Хитой ҳукуматига маълум қилгач, расмий Пекин Москва билан алоқага чиқиб Россия мудофааси ядро қуролини қўллашига қаршилигини билдирган.

+++

Россия мудофааси яна бир бор Украинадаги тинч аҳолига ҳужум уюштирди. Сума вилоятидаги кўп қаватли уй портлаши натижасида 10 киши тан жароҳати олган.

+++

Даниянинг Копенгаген порти осмонида 20 та номаълум дронлар учиб юргани аниқланди. Дания полицияси ҳолат юзасидан суриштирув бошлади.

+++

Франциянинг «Мираж 2000-у 5 русумли қирувчи учоқлари 20 январ куни Украинага етказиб берилади. Умумий ҳисобда 6 дона учоқ келтиририши кўзда тутилган.

+++

Австрия канцлери Карл Нехаммер истеъфога чиқишини эълон қилди. Сентябр ойида ўтказилган сайлов натижалари асосида у ҳукуматни шакллантиришга уринди. Бироқ бу масала юзасидан музокаралар муваффақиятсиз тугади. Натижада канцлер Халқ партияси етакчилигидан кетишини эълон қилди. Халқ партияси НEОС номли либерал партия ва социал демократик партия билан бирлашиб ҳукуматни шакллантирмоқчи эди. НEОС бу таклифга рози бўлмагач, Халқ партияси ҳам социал-демократик партия билан каолиция тузишдан бош тортди. Мамлакат икки йилдан бери иқтисодий рецессияни бошдан кечирмоқда. Бюджет харажатлари кескин камайтирилиши кутилмоқда.

+++

2025 йил бошида Хитой инсониятга янги вирус тақдим этди. Янги вирус метапневмавирус аломатларига эга. ҲМПВ деб штамланган ушбу касаллик COVID-19дан бир неча баробар хавфлироқ. Узлуксиз йўтал, томоқ оғриғи, ҳолсизлик ва бош айланиши барча касалланганларда кузатилаётган симптомлардан. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги вирус болалар учун юқори даражада хавф туғдиради. Хитой, Буюк Британия ва Қозоғистонда касалланганлар аниқланган. Бироқ Хитой ўз одатига кўра касаллик кўлами ва тарқалиши ҳақидаги маълумотларни сир сақламоқда.

+++

Суриядаги тўнтариш ортидан иқтидорга келган салафийлар Сурия мактаб таълимидан эволюция назарияси ва «Катта портлаш» назарияси ҳақидаги билимларни ва қадимги малика Пальмира Зенобия даврига оид барча эслатмаларни олиб ташлади. Аммо бу ҳаракат қайта тикланаётган фуқаролик жамияти фаоллари орасида хавотир уйғотди. Фаоллар ўтиш даври ҳукуматининг Сурия жамиятининг барча қатламлари иштирокисиз таълим тизимига ёки бошқа давлат муассасасига ўзгартиришлар киритишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларига қарши эканини очиқ билдирмоқчи. Сурияда исломчилар янги ҳукуматлар мактаб ўқув дастурини жамиятнинг қолган қисми иштирокисиз ўзгартиришга қарор қилганидан хавотир кучаймоқда.

+++

Тожикистонда террорчилик ва хорижий уруш иштирокчиси сифатида гумонланиб қидирувда бўлган Сайфиддин Тожибоев Суриянинг янги армиясида юқори лавозимга тайинланди. 41 ёшли Тожибоев Сўғд вилоятининг Спитамен туманида туғилган. У «Тавҳид ва Жиҳод Жамоати»нинг қўмондони бўлиб, Ҳайъати Таҳрир аш-Шом билан биргаликда Башар Асад ҳукуматига қарши курашган. Ушбу гуруҳнинг кўплаб аъзолари Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир. 3 январь куни Ҳайати Таҳрир аш-Шомга яқин блогерларнинг хабар беришича, Сайфиддин Тожибоев Суриянинг янги ҳукуматида мудофаа вазирлигига қарашли “Қоид амалият фил-Ливо” (Амалиётлар штаби раҳбари) лавозимига тайинланган.

+++

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳали истеъфога чиқмади, бу ҳақда фақат эълон қилди. Бироқ Доналд Трамп Канадага бош вазирнинг расмий истеъфосидан кейин АҚШга 51-чи штат сифатида қўшилишни таклиф қилди ва бу кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкинлигини айтди. Агар Канада АҚШ таркибига кирса Божхона тўловлари бўлмайди ва Хитой ҳам, Россия ҳам «Канада» денгизларига ўз кемалари билан таҳдид қилмайди дейди Трамп.

+++

Ленинград вилоятининг Новоселье посёлкасида 25 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинган 21 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Россия оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, 1 январь куни жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, номаълум эркак унинг заиф ҳолатидан фойдаланиб, квартирасида зўрлаган. Ўзбекеистонлик йигит Россияда ноқонуний яшаб келгани айтилмоқда.

+++

Андижон вилоят суди Россия Украина урушида Россия томонида қатнашган Ўзбекистон фурақосини судлади. 1985 йилда туғилган фуқаро чет эл армияси таркибида хизмат қилиш, аскарликка ёлланиш ва украиналик 10 нафар шахсни ўлдиришда айбланди. Босқинчи армияда хизмат қилган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил икки ой давомида озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Андижонлик фуқаро 2023 йилда Россияда мавсумий ишлар учун кетиб, кейинчалик Россия мудофаа кучлари билан ёлланма аскар сифатида шартнома тузгани маълум бўлди.

+++

Тошкентда Lacetti ва Ҳонда машиналари иштирокида жиддий автоҳалокат юз берди. 3-январ куни соат 13:00 да икки автомашина тўқнашиб кетган, натижада Lacetti машинаси онтарилган. Икки машинанинг эгаси ҳам ҳалокат ҳақида далолат қилмаган. Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, Lacetti ҳайдовчиси психотроп модда таъсирида бўлган.

+++

Марҳамат тумани, “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эркак уйининг ётоқхонасидаги қўлбола иситиш печини ёқишга уриниб, гугурт чаққан пайтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, фожиа юз берди. Натижада: Эркак танасининг 90 фоизи куйиш жароҳатларини олди. Унинг турмуш ўртоғи танасининг 35-40 фоизи куйди. Ўғли танасининг 20-30 фоизи куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Қиз фарзанд танасининг 70 фоизи куйган бўлиб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади. У 4 январь куни вафот этди. Ҳодиса жойига туман прокурори, терговчи, ИИБ бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамда газ таъминоти филиали масъул ходимлари чиқиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

…ва бу 600 секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 712 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик тугмаларини босинг. Соғ бўлинг!

Тағин ўқинг
29 апрел 2019
Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов хизмат машинаси сифатида миниб юрган «Малибу-2» автомобили тармоқларда баҳс уйғотди. “Вақф” ...
2 март 2018
19 йиллик тутқунликдан кейин «Эрк» демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод ...
26 ноябр 2019
Бу галги «Ёзарнинг саси» рукнида «Элтуз» Ўзбекистон халқ шоири, 98 яшар адиб Шукрулло домланинг фикрларини эътиборингизга тақдим этади. Шукрулло ...
15 июн 2018
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 1 июнь куни Тошкент шаҳри прокурорининг собиқ ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевнинг ...
Блоглар
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...