Кундалик
2 май 2015

Фалокатдаги одамлар ëки оëқ излари бизни катта йўлга элтадими?

Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ воқеалар бу фалаж жамиятнинг баъзи аъзоларининг қимирлашига олиб келди.

Ҳудди комада ëтган одамнинг бармоғи қимирлагани каби.

Совет ҳукуматини ширин туш каби соғинганлар тилга кириб “Оҳ қандай даврлар эди¸СССРда туяларнинг тезаги олтиндан эди” дея бошлашди.

Яна бировлари эса ўзларини ҳаëлан Путин билан бир тўшакда кўриб роҳатланишди. Баъзилар мамлакат қора байроқ остидаги ҳилофотнинг бир қисми бўлсин дея орзуманд. бўлишди.

Қорақалпоқни ажратиш¸Хоразмни мустақил қилиш¸ Самарқанд ва Бухорони Тожикистонга¸ Тошкентни Қозоғистонга бериш истагида бўлган кўкнориҳаëлларга тил битиб алаҳлаб алжирай бошлади.

Фалаж холатда ëтганида одам танaсидаги турли касалликлар ҳам фалаж холатда ухлаб ëтган бўлади. Комадан чиққан одам ўз танасидаги турли касалликлар уйғонганини ҳам кўради.

Бу касалликлар оқибати инсон учун комадан ҳам ҳатарли бўлиши мумкин.

Кома холатидан чиққан одамларнинг сал ўтмай оламдан ўтганини тиббиëт шундай изоҳлайди.

Жамият ва давлат учун фалаждан кейин уйғонадиган ҳасталиклар қанчалик таҳдидли.

Бу савол жавобини келажакка ҳавола қилиб яна бугунни таҳлил қилсак.

Мен деярли ҳар куни ўзбекистонликлар билан гаплашиш асносида уларнинг эркинлик истамаëтганлигини ҳис қилдим.

Улар яна ҳам тоталитар тузум исташмоқда.

Тошкент қишлоқиларга тўлиб кетди¸уларни шаҳарга киргизмаслик учун чораларни кучайтириш керак¸ шаҳар резинадан эмас дейишади.

Холбуки прописка бор¸ чеклов бор. Улар шундоқ ҳам дунëдаги ëпиқ шаҳарлардан бири бўлган Тошкентни бошқалар учун ëпилишини исташади.

Ашулачилар гитара чалмасин¸ миллийлигимизга зид дейишади. Шундоқ ҳам битта ашулачи устидан тўрт идора ва саккизта қарор ҳўжайин.

Йўқ етарли эмас дейишади. Тақиқ кучайсин деб талаб қилишади.

Тақиқ¸ чеклов ва қатағон истаëтганлар кўп. Эркинлик¸ҳуррият ва танлов истаганлар кам.

Демократия ва ислоҳот истаган оддий одамни ҳали учратмадим.

«Ана демократия истаган Украинани аҳволини кўринг » дейишади. «Бизни тинч қўйинг кетимизга тепишса ҳам қорнимиз тўқ бўлса бўлди»¸ дейишади.

Холбуки Ўзбекистонда кетига тепилаëтган одамларнинг қорни тўқ эмас¸ боз устида уйида чироқ ëнмайди¸газ ўрнига тезак ëқишга маҳкум.

Яна ўша эски гап. Йиғи сиғи . Ох воҳ . Боши берк кўча.

Аммо чўкаëтган одам оëқ қўлини қимирлатади. Кўчада адашган одам эса одамлардан йўл кўрсатишни сўрайди.

Афсус биз чўкаëтиб оëғимизга тош бойлаган одамга ўҳшаймиз. (масалан дабдабали тўйлар)

Биз агар адашган бўлсак нега йўл изламаймиз.

Баъзан сендан олдин юрган одамнинг оëқ излари сени тўғри йўлга бошлаши мумкин.

Чунки адашган бир биз эмасмиз. Йўл топганлар бор.

Албатта Сингапурда ўтказилган ислоҳот самараси ҳақида гапириш мумкин.

Аммо дархол Сингапур менталитети биздан узоқ деган эътирозни эъшитиш мумкин.

Ундай бўлса биз билан яқин ўтмишда бирга яшаган Грузия ислоҳоти бизга йўл ҳаритаси бўла олмайдими.

Бугун Грузияда “пора билан ўқишга кириш”¸ “ГАИ га пора бериш” каби ҳолатлар узоқ ўтмишга айланди.

Бугун Грузяида уй олди соттиси 30 дақиқада амалга оширилади. Машинага номер олиш учун 20 дақиқа кетади. Фирма ëки ширкатни қайддан ўтказиш учун низомий капитал зарур эмас. Полиция яҳши ишлагани боис машинани қулфламаса ҳам бўлади.

Буни Тбилисидаги танишларим айтмоқда.

Албатта «ақлли» ватандошдан яна эътироз эшитамиз.

Грузиядаги ислоҳотни Ғарб ва АҚШ молиялади деган эътирозни.

Айтиш лозимки бундай ëрдамни Ўзбекистон доҳил 180 мамлакат олади. Грузиядан фарқли ўлароқ бу мамлакатларда радикал ислоҳот ўтказиш истаги йўқ. Ҳеч ким Грузия каби полицияда ишлаганларниг 90 фоизини алмаштирмоқчи эмас.

Яна эътироз¸ яна шубҳа…

Худди чўкаëтган одам уни қутқармоқчи бўлган одамни саволга тутгани каби. Яъни сен узатган ходани тикони бармоғимга кириб оғритмайдими деган тарзда.

Бармоқ тузалиши мумкин аммо чўкиб ўлган одам балиқларга ем бўлиши тайин.

Шуҳрат Бобожон,
«Қоринжа» китобидан

Тағин ўқинг
6 июн 2017
Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 6 июн куни УЗ24 нашри хабар берди. Хабарларда ...
12 март 2024
Андижон вилояти Олтинкўл тумани   9-мактаб ёнидаги бинода 12 март куни соат эрталабки ўнга яқин ёнғин ходисаси содир бўлди. Расмий ...
7 август 2021
Барчага марҳабо. “Элтуз”чилар дам олишдан қайтяпти бирин-кетин. Ишни бошлашдан олдин соатларни тўғрилаб олсак.  1. Рассом ТУЗ Ўзбекистонда мажбурлаб вакцинация ...
3 июл 2017
1-июлдан Ўзбекистонда интернетга расмий руҳсатсиз клип қўйиш тақиқланди. Озодбек Назарбеков ёшлар каналига рахбар бўлди. «Камолот» ҳаракати тугатилди. «Ёшлар иттифоқи» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...