Кундалик
20 октябр 2015

«Пахталик» мақоллар

Пахта қўйгунча пахта тер.


Бева хотиннинг тушига эр кирар,
Хашарчининг тушига — пахта.


Хашарчининг гўшти ҳаром,
Меҳнати — ҳалол.


Ақллик пахта терар,
Ақлсиз пул топар.


Булбул чаманни севар,
Ўзбек — пахтани.


Курсдошингни пахтаси билан бой бўлгунча,
Ғўзапоя териб гадой бўл.


Эринган қиз эрдан қолар,
Эринган теримчи теримдан.


Бели оғримаганни нон ейишини кўр, пахтага чиқманганни интернетда ўтиришини кўр.


Ўлдирса ҳам, пахта ўлдирсин.


Пахтадан келса бойлик, турмуш бўлармиш чиройлик.


Топган пахта келтирар, топмаган бир пиёз


Отанг пахта, онанг пахта.


Талаба ётса сояда,
пахта қолар пояда.


Ерингдан бир парча қолса ҳам пахта эк, умрингдан бир кун қолса ҳам пахта эк. (Бу мақол фермерларга қарата ҳоким томонидан айтилган)


Ёрдан айрилсанг ҳам, пахтадан айрилма.


Зар қадрини заргар билар, пахта қадрини терган билар.


Излаган олим бўлар,
Олим бўлган — пахта терар.


Бировнинг юртида бек бўлгунча,
Ўзингнинг юртингда пахта тер.


Отангни боғу-роғи билан қолгунча онангни пахтазори билан қол.


Чопиқда йўқ, теримда йўқ, имтиҳонда ҳозир. (Пахтага чиқмаган талабага ўқитувчи томонидан пичинг)


Келинни келганда кўр, пахтани терганда кўр.


Ёридан айрилган етти йил йиғлар,
пахтасидан айрилган ўлгунча йиғлар.


Озонда шўрва, кечда шўрва,
теримчининг бўйнида тўрва.


Ҳолвани ҳоким ейди, макаронни талаба.


Тешик идиш сувда билинар,
Тешик этак — пахтада.


Пахтазорда макарон еган талаба янаги йил қайтиб келади.


Иш билунча гап бил, «камолот»чи бўлсанг пахта тер.


Талабалик пахтаси билан гўзал.


Эр кўрки соқол, ер кўрки пахта.


Балиқ сув билан тирик,
Ўзбек — пахта билан.


Кўрпанг қаерда бўлса, пахтанг ўша ерда.


Акмал Набиев,
eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2020
«Элтуз» рассом Кирпининг коронавирус карантини туркумидан янги карикатурасини тақдим этади.
3 октябр 2018
Давлат статистика идораси 1 октябрда эълон қилган ҳисоботига кўра, сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1¸8 фоиз кўтарилган. ...
6 июн 2019
Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори Кристиан Ласслет 30 май куни Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес империяси ҳақидаги суриштирувини ...
20 феврал 2016
Куни кеча 7 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган жиззахлик фермер Арамаис Авакяннинг турмуш ўртоғи Ширин Турсиновани яшаб турган махалласидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...