чоршанба,
18 декабр 2024
22 март 2016
Доллар ишлаб чиқарадиган нашриёт
Газетада ёзилишича, цех бошлиғи нашриётнинг рангли принтерида 30 та юз долларлик купюра тайёрлаган. Сохта валютани ўтказиш учун ўзига иккита шерик топган ва уларга фойданинг учдан бирини ваъда қилган. Бу шериклар битта 100 долларлик сохта пулни маишатбозликка сарфлаб, қўшмачи аёлдан 140 минг сўм «қайтим» олган. Яна иккита сохта пулни 400 минг сўмга ўтказаётганда қўлга тушган. Шундан кейин ҳам шериклардан бири 18 дона қалбаки 100 долларлик купюра учун 7 млн 200 минг сўмни «ишлаб чиқарувчи»га бераётган пайтда ҳибсга олинган.
Мақолада бу гуруҳ бошқа ноқонуний ишларга ҳам қўл ургани айтилган. Аммо бу ишларнинг тафсилотлари келтирилмаган.
Eltuz.com