Муҳаммад Солиҳ Туркияда мукофотланди
Туркиянинг Ялова (Yalova) шаҳар савдо-тижорат ва саноат палатаси ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни «турк дунëсини бирлаштириш учун қўшган ҳиссаси учун» мукофотлади. Мукофот Муҳаммад Солиҳнинг Яловада бўлиб ўткан турк сиëсатчилари учрашувида қилган маърузаси ортидан берилди. Маърузада Муҳаммад Солиҳ жуғрофик ва тарихий жиҳатдан яхлит бўлган Марказий Осиë сиëсий интеграцияси ҳақида тўхталди.
Ялова Туркиянинг шимолий ғарби Мармар денгизи сохилидаги термал чашма булоқларга эга курорт шаҳридир.
Муҳаммад Солиҳ 1992 йилдан бери Туркияда яшаб ижод қилиб келади. Муҳаммад Солиҳ жорий президент Режаб Тойиб Эрдўғон ва бундан олдинги Туркия раҳбарлари Нажмиддин Эрбоқон¸ Абдулла Гул¸ Алп Арслон Туркаш ва Эжевет каби сиëсий арбоблар билан яқин дўстдир.
Ўз вақтида Алп Арслон Туркаш Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги президентига мактуб ëзиб, Солиҳни «турк дунëсининг етакчи сиëсатчиси» дея атаган эди.