Асосий мавзулар
20 апрел 2019

20 апрель – Муҳаммад пайғамбар туғилган кун

Кўплаб манбаларда Муҳаммад CАВ туғилган кунлари турлича талқин қилинади, бироқ саҳиҳ дея аталган кўп манбаларда 571 йилнинг 20 апрели кўрсатилган.

Хусусан, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий ҳам айни маълумотни қатъий деб ҳисоблаб: “Бундан бошқаси тўғри эмас”, деган.

Миср расадхонасининг собиқ мудири, геометрия фанлари доктори астроном Маҳмуд Пошо “Тақвимул араби қоблал ислом” китобида расулуллоҳ туғилган кун – рабиул аввал ойининг 9-куни душанба милодий 571 йил 20 апрель эканини астрономик ҳисоб билан аниқлаган.

rasm1182
Мусулмон рассомлари Аллоҳ пайғамбарини юзига парда тутилган тарзда тасвирлашган.

Шунингдек, “Hijri-Gregorian Converter”, яъни милодийдан ҳижрийга ва ҳижрийдан милодийга ўтказадиган махсус компьютер ҳисоблагич дастури орқали ҳисобланганида ҳам айни сана тасдиғини топган.

Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари туғилган кун кўплаб мусулмон давлатларида алоҳида байрам сифатида нишонланмайди, бироқ Усмонли турк давлати даврида бу кунни “мавлуди набий” сифатида нишонлаш буюрилган.

Айни пайтда кўплаб Ислом уламолари бу кунни байрам қилиб нишонланиши нотўғри эканини ҳам иддао қилишади. Хусусан, Закоий Кўнрапа: “У зотнинг шахсиятига кўрсатиладиган ҳурмат-эҳтиромни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди”, дейди.

Шайх Муҳаммад Содиқ “Мавлуд ҳақидаги хилоф” мақоласида: “Бу ойга мусулмон уммати “мавлуд ойи” номини берган. Мавлуд ойида улар ўз пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари ва буюк ҳаётларини эсга оладилар”, деган.

Айни пайтда Eltuz.com таҳририяти Муҳаммад пайғамбар туғилган сана ҳижрий ва милодий Григориан календарига кўра фарқли бўлиши мумкинлигини эътироф этади.

Масалан, Википедияда ва айрим манбаларда бу сана 571 йил 22 апрель сифатида кўрсатилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 июн 2017
Аҳолини паррандачилик, чорвачиликка кенг жалб этиш, томорқаларда иссиқхоналар яратишга ундаш Ўзбекистонда эндигина ҳукмронликни қўлга олган Шавкат Мирзиёевнинг илк ташаббусларидан ...
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
24 феврал 2017
Андижонда пенсия пулларини вақтида ололмаган пенсионерлар яна пластик карточкадан фойдаланишга ўтмоқда. Жойлардаги пенсия жамғармалари бўлимлари олдида ҳар куни тумонат ...
16 феврал 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ортидан пичоқлаб ўлдирилди. Воқеа ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...