5 май – глобалист император Наполеон Бонапарт сургунда ўлди
Франциянинг қудратли императори Наполеон Бонапарт 1821 йилнинг 5 майида (Napoléon Bonaparte) Авлиё Елена оролида банди бир тарзда оламдан ўтди.
Наполеон Бонапарт 1769 йилда туғилиб, 1789 йилги Франция инқилобидан сўнг катта армия жамлаб, Францияни қудратли мамлакатга айлантира олди.
Пировардида у 1804 йили Франция императори сифатида тан олинди.
Наполеон ҳукмронлиги даврида кўплаб мамлакатларга ҳарбий ҳужум уюштириб, Франция ҳудудларини кенгайтирди ва Европанинг кўп ерларини ўз тасарруфига олди.
1812 йилда катта армия билан Россияга ҳужум қилди.
Россия Англия ва Австрия кўмагида Наполеонни мағлуб қилди.
1814 йилда Наполеон ҳукуматдан четлатилди.
Уни Элб жазирасига ҳоким қилиб қўйдилар. Лекин у 1815 йил жазирадан қочиб, Францияга келди ва яна 100 кун ҳукм сурди.
У Ватерлоо яқинида мағлуб бўлганидан кейин тахтдан воз кечди. Алал-оқибат Европа жаҳонгири британияликлар талаби билан Авлиё Елена оролига сургун қилинди.
Жаҳонгирнинг хоки 1840 йилдан бери Парижда сақланади.
Eltuz.com