Асосий мавзулар
16 май 2016

Руслар Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кампанияга қўшилди

Бу ҳақда маълум қилган РМК президенти, Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Борис Кравчук: «Бу биз учун фақат бирдамлик масаласи эмас. Бу минтақамиздаги бир мамлакатда бузилаётган инсон ҳуқуқларига риоя этиш борасидаги принципиал масаладир. Қолаверса, ўзбек пахтаси билан боғлиқ бундай кенг кўламли ва тизимли қонунбузарликлар барча учун хавфли прецедентдир», деди.

Ўзбекистонда мамлакат «оқ олтини» – пахта етиштиришни таъминлашга қаратилган дунёдаги энг йирик давлат мажбурий меҳнат тизимларидан бири яратилган ва амал қилмоқда.

Ҳали совет давридан буён мамлакатда болалар марказлаштирилган ҳолда пахта теримига жалб этиларди. Касаба уюшмалари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро институтларнинг кўп йиллик босими натижасида Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйишга рози бўлди. Айни пайтда у бу мажбуриятини умуман олганда бажармоқда. Аммо болалар меҳнати ўрнини катталарнинг мажбурий меҳнати эгаллади.

Ҳар йили ишдан бўшатиш, уй ва ётоқхоналардан қувиш, ўқув юртидан ҳайдаш таҳдиди, оилаларга кўрсатилган босим остида минг-минглаб шифокорлар, ўқитувчилар, бюджет ташкилотлари хизматчилари ва талабалар далага ҳайдалади. Тижорат фиирмалари ҳам ўз ходимларини пахтага жўнатишга буйруқ олади. Буйруқни бажармаслик мумкин эмас.

Касаба уюшмалари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бу амалиётни тўхтатиш учун кампания олиб бормоқда. Аммо пахта далаларидаги вазиятни ҳужжатлаштиришга бел боғлаган мустақил кузатувчилар таъқиб ва тазйиқларга дуч келмоқда. Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форумининг 2016 йил мартда эълон қилинган «Панадаги ишлар: Ўзбекистон «оқ олтини»ни оқартириш» сарлавҳали ҳисоботида шу ҳақда сўз боради.

Жабр чеккан ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири жиззахлик Ўктам Пардаевдир. У саккиз ҳафта ҳибсда сақланди ҳамда калтаклаш ва хўрланишлардан сўнг уч йиллик шартли жазога ҳукм қилинди. Айни пайтда LabourStart порталида унинг ҳимоясига электрон кампания ўтказилмоқда.

«Фақат мустақил касаба уюшмаларигина мажбурий меҳнат ва эксплуатация тизимига самарали қаршилик қилиши мумкин,- деди Борис Кравченко. – Аммо Ўзбекистонда уларни ташкил этиш ва фаолият юритишида ўтиб бўлмас тўсиқлар учрайди. Халқаро ҳамжамият ва молиявий институтлар бу мамлакатда ҳамкорлик ва инвестиция дастурларини амалга оширишда меҳнат ҳуқуқлари соҳасида ва инсон ҳуқуқларининг бошқа жабҳаларида асосий меъёрларга риоя этилишига жуда катта эътибор қаратиши зарур».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 март 2017
Фарғона вилоятида шоқоллар тўдаси уч кун ичида 22 та қўйни бўғизлагани ортидан маҳаллий ҳукумат 20 мартдан бошлаб уларни йўқ ...
11 феврал 2021
Андижонлик фуқаролардан бирининг айтишича, у бир неча ойдан бери вилоят ҳокими қабулга кира олмаётир. Фуқаро омади чопиб унинг қабулига ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
17 январ 2024
Истанбулнинг Эсенюрт туманида фоҳишаликка мажбурланган ва ҳомиладор бўлганидан кейин фарзанди сотилишини билиб, дори ичиб ҳомиласини туширган ўзбекистонлик аёл калтакланди.  ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...