ART-DURBIN
27 июл 2016

Рангтасвир рамкасидан чиқиб кино юлдузи бўлган рассом ҳақида

Бугун Марказий Осиëда ишлаб чиқарилаëтган “хонтахта” филмларининг чучмал қахрамонлари одамни зада қилар экан, ўтган аср киноэкранларини тўлдирган жиддий санъаткорлар қиëфасини соғинганимизни ҳис қиламиз. Улардан бири рассом ва киноактер Суйменқул Чўқморов эди (1939-1992).

Унинг санъатдаги ғайриоддий йўли, унгагина хос бўлган харизма ва ички маданият ҳосиласи ўлароқ яратилган кино қаҳрамонлари ўз даврига тимсол бўла олди. Гарчи Чўқморов элликдан сал кўпроқ ёш умр кўрган бўлса ҳам бу умр у яратган экран тимсоллари сийратига кўча олди. У ўз яратган образлари билан кўпчиликни мафтун қила олди.

Совет Иттифоқининг турли бурчакларидаги оддий одамлар билан бирга интелектуаллар ҳам Чўқморовга бирдек мафтун эди. Совет интелектуаллари назарида у янги форматдаги инсон образини экранда гавдалантира олган эди. Профессионал рангтасвир рассом ва моҳир муаллим Чўқморов совет маданиятидаги чеклову-қуюшқонларни синдириб кино оламига ëриб кира олган ботир ҳам эди.

rasm1710
Чўқморов ўзини фаол рассом деб биларди

Совет кино ва театр олами шафқатсиз анъаналардан иборат ëпиқ бир дунë эди. Чор давридан мерос ëпиқ бу дунë эшиги эстетларга ҳам очилиши қийин эди. Бу ëпиқ ҳудудда олис қирғиз овулидан келиб юлдуз бўлиш, актерлик маълумоти бўлмаган киши учун имконсиз эди. Фақат фавқуллода кучли талант соҳиблари бўлган ëрқин шаҳсиятларгина бу маконни фатҳ этиш шарафига ноил бўла олишарди. Чўқморов ана шундай кучли шахс эди. Айтишларича Чўқморов ëшлигида касалликка чалиниб, бир умр майибликка дучор бўлган. Аммо қаттиқ интизом билан ўз гавдасини чиниқтирароқ Чўқморов бу ҳасталикни енга олган. Пировардида Чўқморов нафақат тузалиб кетди, балки профессионал волейбол ўйини чўққиларини забт қилиб, мастер спорт рутбасига эриша олди.

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида СССР даги энг нуфузли санъат олийгоҳи бўлган Ленинграддаги Репин номли санъат институтини битирганидан кейин Суйманқул Чўқморов Тошкентдаги рассом дўстларини тез-тез зиëрат қилар эди. У ҳали кино юлдузи бўлмасидан олдин кўпчилик ўзбек рассомлари билан дўст тутинганди. 1968 йилдан кейин у кино оламига шиддат билан кириб, ëрқин кинообразларнинг бутун бир силсиласини ярата олди. Унинг “Ўзбекфилм” киностудияда яратган образлари ўз даврининг белгисига, тимсолига айланди.

Режиссер Али Ҳамроев суратга олган “Еттинчи ўқ” филмидаги комиссар Мақсумов образини собиқ СССР турғунлари ҳануз эслайди. Кинодаги обрўйига қарамасдан Чўқморов ўзини фаол рассом деб билар ва мунтазам расм чизар эди. Чўқморов 1975 йили Чингиз Айтматовнинг “Қизил олма” ҳикояси асосида суратга олинган филмда рассом образини ижро қилди. Асар қиш совуғида дарахтда яшириниб қолган сўнгги олма ҳақида эди.

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
19 март 2019
Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. ...
10 апрел 2018
10 апрель куни ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат байроқлари рамзи туширилган, тожик тилида «Халқлар дўстлиги ароғи» – «Арақи ...
19 феврал 2024
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги»нинг «Тошкент сув қурилиш инвест» давлат муассасаси ҳеч ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...