Асосий мавзулар
27 октябр 2016

Рақамсиз бюджетлар муҳокамаси

«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилганини билдирди.

Эътиборлиси шундаки, бу ҳақдаги каттагина ҳажмли мақоладан бюджетга оид бирорта суммани топа олмайсиз. Унда фақат қуруқ фоизлар келтирилган.

«Кейинги йил учун … ЯИМнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,9, қишлоқ хўжалиги 6,2, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши асос қилиб олинган», дейилади мақолада.

Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий харажатларни молиялаштиришга қарийб 60 фоиз маблағ ажратилиши кўзда тутилаётгани унинг ижтимоий йўналтирилганидан далолат экани таъкидланади.

Энг муҳими, бу фоизларнинг ҳеч биридан бюджет лойиҳасида айнан қайси соҳага қанча миқдордаги маблағ ажратилиши назарда тутилганини билиш имконсиз.

Аслида давлат бюджетининг суммалари кўп йиллардан бери халқдан сир тутиб келинади. Миллий хавфсизлик, мудофаа, ички ишлар соҳаларига ажратиладиган маблағ миқдори эса етти парда ортида махфий сақланаётганини айтмаса ҳам бўлади.

Кўриниб турибдики, бечора депутатлар ўзлари билмаган нарсаларни муҳокама қилиш билан овора. Нима қилсин, ахир улар ҳам ўзларини ишлаётгандек кўрсатиши керак-да!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли бир шоири эди. Ундан ...
18 июл 2018
“Биз фермерликнинг энг яхши даврларини ўтказиб қўйган эканмиз. Бу йилги аҳволимиз шундай далолат бермоқда”. Бу қашқадарёлик бир фермернинг эътирофи. ...
22 декабр 2015
Амнести тадбирлари доирасида Швеция мактабларида Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган инсталляциялар ўрнатилди. “Гимназиямизнинг қоронғу бир бурчагида панжаралар ўрнатдик, панжара ортига ...
4 октябр 2016
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...