Асосий мавзулар
27 октябр 2016

Рақамсиз бюджетлар муҳокамаси

«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилганини билдирди.

Эътиборлиси шундаки, бу ҳақдаги каттагина ҳажмли мақоладан бюджетга оид бирорта суммани топа олмайсиз. Унда фақат қуруқ фоизлар келтирилган.

«Кейинги йил учун … ЯИМнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,9, қишлоқ хўжалиги 6,2, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши асос қилиб олинган», дейилади мақолада.

Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий харажатларни молиялаштиришга қарийб 60 фоиз маблағ ажратилиши кўзда тутилаётгани унинг ижтимоий йўналтирилганидан далолат экани таъкидланади.

Энг муҳими, бу фоизларнинг ҳеч биридан бюджет лойиҳасида айнан қайси соҳага қанча миқдордаги маблағ ажратилиши назарда тутилганини билиш имконсиз.

Аслида давлат бюджетининг суммалари кўп йиллардан бери халқдан сир тутиб келинади. Миллий хавфсизлик, мудофаа, ички ишлар соҳаларига ажратиладиган маблағ миқдори эса етти парда ортида махфий сақланаётганини айтмаса ҳам бўлади.

Кўриниб турибдики, бечора депутатлар ўзлари билмаган нарсаларни муҳокама қилиш билан овора. Нима қилсин, ахир улар ҳам ўзларини ишлаётгандек кўрсатиши керак-да!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 декабр 2018
Ўзбек мухолифати лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ туғилган куни арафасида унинг Янгибозордаги туғилиб ўсган уйига дўстлари, сафдошлари, мухлисларидан иборат бир гуруҳ ...
5 сентябр 2016
Каримов ўлими ундан касал ва заиф бир жамият ва уни шу аҳволга солган режим яшашда давом этаётганини намойиш қилди. ...
16 июн 2021
Автобусни трактор шатакка олган ҳолда кетяпти. Йўлда автобус ҳайдовчиси салонга ярим яланғоч раққоса қизларни чиқариб олади… “Абдулла Ғариб продакшн”, ...
28 декабр 2016
Диний идора 35 ёшлардаги, олий маълумотли, 2002 йили Тошкент Ислом институтининг илк битирувчиларидан бўлган Алимардон Эрназаровнинг нима учун ишдан ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...