Асосий мавзулар
27 октябр 2016

Самандар Қўқоновнинг озод этилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб чиқди.

Бундан бир хафта бурун унинг терговга тортилгани ва унга қўшимча муддат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган ва ҳатто уни амнистия бўйича озод этиш ҳаракатлари бошлаб юборилган эди.

27 октябр куни эрталаб ижтимоий тармоқда Самандар Қўқоновнинг озод этилгани ҳақида хабар пайдо бўлди, бироқ eltuz.com манбаларининг ўрганишича, у ҳамон Навои турмасида қолаётгани маълум бўлди.

Ислом Каримовнинг шахсий душмаи сифатида қамоқда сақланаётган сиёсий маҳкумнинг бошқа муассасага этап қилиш ҳаракатлари, унинг озод этилгани ҳақидаги гап сўзларнинг тарқалишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон Олий кенгаши депутати, «Эрк» Демократик партияси аъзоси ва Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонаси собиқ бошлиғи бўлган Самандар Қўқоновга берилган сўнгги қамоқ жазоси 6 октябрь куни тўлиқ тугагани маълум ва у бугунги кунда Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолаётган сиëсий маҳкумдир.

Самандар Қўқоновнинг озод этилгани ҳақидаги хабарни Жазони Ижро этиш Бош Бошқармаси ҳам тасдиқлагани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2016
Бугун қишлоқда энг муҳим иш пахта йиғим-терими бўлиб турибди. Ҳокимият вакиллари пахта бу сиёсат эканини айтиб, ўқитувчи ва шифокорларни, ...
29 март 2018
Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби ...
4 феврал 2016
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, 1 февраль куни – ўзбекистонлик таниқли хонанда Тамила (Эсмеральда Рахматова)нинг лицензиясиини бекор қилди. Тамиланинг лицензияси бекор ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...