Рип Хопкинснинг Ўзбекистони
Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ қилади.
10 ëшидан бери сураткашлик қиладиган ва Парижда тахсил олган 44 яшар Рип Хопкинс (Rip Hopkins) – мукаммал фоторассом сифатида Британияда ном чиқарди.
“Чегара билмас врачлар” жамиятида фотографлик қилган Хопкинс дунëнинг дардли нуқталарини бу дардга дармон бўлган врачлар билан кезиб инсониятнинг асл юзига разм сола олди.
Хопкинс Марказий Осиë билан боғлиқ лойиҳаларда фаол иштирок қилда ва минтақанинг барча ерини қаричма-қарич кезди.
Хопкинс фотокамерасида акс этган Ўзбекистон тасвирларида киноя ва истихола унсурлари мавжуд.
Визуал жиҳатдан мукаммал дея билинган бу сувратларни Элтуз ўқувчиларига ҳавола қиламиз.
Автор айни пайтда суратлар дизайни билан машғул бу эса уни шунчаки сураткаш рутбасидан юксакроқ мавқега элтади.
Суратларнинг барисида композиция ва ранг уйғунлигига эришилган.
Бу эса Хопкинс фотографдан кўра мусаввир каби мушоҳада қилди деган фикрни пайдо қилади.
Аснода рассом минтақа қиëфасини чучмал гўзал қилишга тиришмайди¸ балки ғайри-одатий ғадир-будир воқеликка диққатимизни жалб қилишга тиришади.
Хопкинс ғалати жойларда ғалати одамларни суратга олади. Хопкинс назарида айнан ғалати одамлар томошабиннинг шоëн диққатига лойиқдирлар.
Ҳатто Хопкинс суратга олган натюрмортлар ҳам инсоний муаммолар ҳақида қичқираëтган каби туюлади.
Томошабин бу расмлардан бир этак позитив эмоциялар олади. Хопкинс репортажлари эса алоҳида тахсинга лойиқ.
Рип Хопкинс доимо томошабин нигоҳини дунë ажойиботларига қаратиб оламнинг мураккаб ва ниҳоятда гўзал эканлигини урғулайди.
Хопкинсга кўра ҳатто дунë тамаддунидан олис пучмоқларда ҳам инсон асосий ва бош қахрамон бўлиб қолаверади.
Хопкинс Ўзбекистонидаги инсон ҳам умидга лойиқ каби кўринади.
Расмлар манбаси: http://www.riphopkins.com
Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com