Асосий мавзулар
28 ноябр 2016

Виртуал қабулхонани мақташ авжида

Интернетда бош вазирнинг виртуал қабулхонасига оид латифанамо гап-сўзлар кўпайиб бораётган бир пайтда маҳаллий матбуот уни кўкларга кўтаришда давом этяпти.

Хусусан, «XXI аср» газетасида (24.11) шу мавзуда «Адолат инсон қадрини улуғлайди дейишмоқда ўз муаммоларига ечим топаётган фуқаролар» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Ундан ЎзЛиДеПда очилган бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат этганларнинг миннатдорлик сўзлари ўрин олган.

Муаммосига ечим топганлардан бири сирдарёлик 90 ёшли Камол бобо. Бобо ўзига шу пайтгача армон бўлиб келаётган тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш учун виртуал қабулхонага мурожаат қилган.

«Бир пайтлар кичик цех қуриш учун ҳам Москвадан рухсат кутар эдик», деб совет давридан ёзғирган Камол бобо иши битганидан хурсанд бўлиб, «Эл дардини тушунадиган, оғирини енгил қиладиган раҳбарларнинг боши омон бўлсин», деб дуо қилишни ҳам унутмаган.

Аммо мақолада 25 йиллик мустақиллик даврида, ҳозиргидан анча ёш бўлган пайтларида бобога тикув цехи очишга нима тўсқинлик қилгани масаласи очиб берилмаган. Аслида бу Ўзбекистонда битта цех очиш учун ҳам бош вазирнинг ёрдами керак бўлар экан-да, деган ҳақли шубҳага сабаб бўлади, шундай эмасми?

Агар бобой кичиккина иш бошлаш учун ҳам бош вазирнинг ёрдамига муҳтож бўлган экан, унда «Ўзбекистонда бизнес учун, тадбиркорлик учун барча имкониятлар мавжуд», деб оғиз кўпиртираётганларнинг гаплари ёлғон экан-да!?

Моҳиятан, мақолада келтирилган рақамлар фуқаролар ЎзЛиДеПда очилган бош вазирнинг виртуал қабулхонасига унчалик ҳам ишонч билан қарамаётганини кўрсатади. Мана, қуйидаги рақамларни солиштириб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

Ҳозир бош вазирнинг вируал қабулхонасига қилинган мурожаатлар сони 200 мингдан ошиб кетган. Аммо ЎзЛиДеПдаги виртуал қабулхонага қилинган мурожаатлар сони жуда кам. Масалан, шу пайтгача ЎзЛиДеПнинг бу қабулхонасига Сирдарё вилоятидан 350 дан зиёд, Хоразм вилоятидан 300 га яқин, Бухоро вилоятидан қарийб 270 та мурожаат бўлган.

200 минг қаерда-ю, 300 та қаерда?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июл 2016
Самарқандда марказий йўл чеккасида яшовчи аҳолига, томларини янги, махсус рангдаги шифер билан қоплаш ва уйи олдига бир ярим метрлик ...
11 июл 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
25 апрел 2018
Ўзбек миллий киносини шакллантирган машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни 87 ёшида оламдан ўтди. Сўнгги соатларда «Элтуз»га маълум ...
5 октябр 2023
Бундан 85 йил аввал қонли бир тун бўлди… «4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...