Асосий мавзулар
12 январ 2017

Коррупцияга қарши коррупционерлар курашадими?

Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ортидан сенатор ва депутатларнинг бу ҳужжатга оид баландпарвоз чиқишлари пайдо бўла бошлади.

Хусусан, «Халқ сўзи» газетасида (11.01) сенатор Гулчеҳра Сатторованинг шу мавзудаги мақоласида бу қонун «кенг жамоатчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олингани» айтилади.

Муаллиф сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш йўлида бир қатор ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинганини билдирар экан, янги қонун «ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб» ишлаб чиқилганини таъкидлайди.

Афсуски, мақолада нега мамлакатда 25 йилдан буён бундай қонун қабул қилинмагани, бу борадаги мавжуд норматив ҳужжатлар нега ишламаганига тўхталиб ўтилмаган. Муаллифдан буни кутишнинг ўзи ўликдан жон тилагандек бўлади назаримизда.

Лекин сенатор хоним айтганидек, янги қонун «фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади»ми?

Ҳозирча бундай дейишга асос кўринмаяпти. Чунки марҳум президентнинг қизи билан боғлиқ коррупцион жараёнларда айбланаётган шахс бош вазир, худди шундай жиноятлари учун 20 йилга шартли жазога тортилган киши қурилиш соҳаларига мутасадди, хуллас, халқ мулкини ўғирлашда айбланиб кўчага улоқтирилган собиқ амалдорлар яна ҳокимиятга қайтарилаётган бир пайтда яна нима хулоса қилиш мумкин?!

Бундай вазиятда коррупцияга қарши курашиш коррупционерларга юкланяптими, деган ҳақли савол туғилиши табиийдир.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2020
Мана, азизлар, қатордан хато бўлмай, яна сиз билан юзлашганимдан бахтлиман. Ҳолбуки, бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор.  Бугун одамлар ...
28 ноябр 2015
Умида Аҳмедова Eltuz.com Тошкентда “Осиё рамзи” рахбарияти остида «Модалар ҳафтаси»ни тиклашди, кўрсангиз ғирт “а ля биз ҳам бормиз” усулида. ...
12 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Дўстназар Худойназаров товуқ кабоб қандай тайёрланишини намойиш қилади. Бу галги видео Швециянинг сўлим табиати фонида ...
6 август 2021
рассом Кирпи
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...