Асосий мавзулар
31 январ 2017

ЎзЛиДеПчилар вақт кутиб турмаслигини билиб қолди

«XXI аср» газетаси (26.01) Ўзбекистон либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроқўми ва парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши ҳақида мақола эълон қилди.

Партия етакчиси мажлисни «муҳтарам президент тилга олган барча муаммолар ортида ҳаётий ҳақиқат ётгани» тўғрисидаги эътироф билан бошлаган.

Шундан сўнг янги президентнинг йил якунларига бағишланган йиғилишдаги маърузаси «халқимиз учун дастуриламал» эканини билдириб, уни «пухта ўрганиб чиқишни партия аъзолари ўртасида тизимли ташкил этиш лозим»лигини айтган.

ЎзЛиДеПнинг «Диплом билан бизнес»га номли лойиҳаси бор. Бу лойиҳа доирасида коллеж битирувчиларига тижорат банклари томонидан кредит ажратилади. Шу пайтгача партия мазкур лойиҳа иштирок этган фалонта битирувчига фалон миллион сўм кредит берилгани тўғрисида оғиз кўпиртириб келарди.

Энди маълум бўляптики, газетанинг ёзишича, партия берилган деб айюҳаннос солинган бу кредитлар берилган ёки берилмаганидан ҳам бехабар экан.

«Умуман олганда, уларга кредит ажратиляптими, деган ҳақли саволлар ҳали-ҳунуз очиқлигича қолмоқда», деб ёзди газета.

«Вақт энди кутиб турмайди, барчамиздан қатъиятлилик, ташаббускорлик, фидойилик талаб этиляпти», дея эълон қилинди партия мажлисида.

Қизиқ, шунча вақтгача партия вақт кутиб туради, деб ўйлаганмикин? Ёки марҳум президентнинг узоққа чўзилган ҳукмронлиги сабаб уларга вақт тўхтаб қолгандек туюлганмикин?
Партия мажлисида айтилган гаплар қоғозда қолиб кетиши ҳозирданоқ аниқ эканига ишора қилувчи жиҳатлар бор мақолада.

Жумладан, партия етакчиси аҳолининг муаммоларини ва уларни ечиш йўлларини ўрганиш ўрнига президент нутқининг ўзини ўрганишни тизимли ташкил этишга урғу бераётгани ана шундай хулосага етакловчи ишоралардан биридир.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 октябр 2016
Операция столида қолаётган шўрлик беморнинг пахта тугашини кутишдан бошқа чораси йўқ. Чунки тиббиёт ходимлари учун инсон соғлиғидан кўра, пахта ...
14 январ 2016
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат ...
7 март 2018
Одатда донаси 10 минг сўм турадиган атиргул нархи 7 март куни Тошкентда 60 мингга чиқди. Бир дона орхидея гули ...
7 апрел 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
Блоглар
23 феврал 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида ...
21 феврал 2019
Қачонлардир, Ҳамза театрини вайрон қилишганида, мени ортиқ ҳеч нарса бунчалик яраламайди, деб ўйлагандим. Кейин хиёбон ...
18 феврал 2019
Тиллар ўртасидаги чегаралар аниқ эмас. Қўйингки, ҳатто “тил” тушунчаси ўта баҳсли. Ким тилга аниқ таъриф ...