Асосий мавзулар
15 феврал 2017

Нодавлат ташкилотлар ëмонотлиқ қилинди

«Жамият» газетаси (10.02) нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг «сирли қирралари» ҳақида мақола эълон қилди.

Унда ёзилишича, «дунёда ўз манфаатини бошқаларникидан устун қўядиган кучлар… айирмачилик, экстремизм ғояларини ёйишда, жамоатчилик фикрини ўзгартиришда кўп ҳолларда айнан халқаро ва маҳаллий ННТлар имкониятидан фойдаланади».

Мақолада халқаро ННТлар мақсади «гўёки хайрия, ижтимоий ёрдамга йўналтирилган бўлса-да, аслида жосуслик фаолиятини ҳам амалга ошириши» таъкидланади.

Мақсади бошқа ННТлар қаторида Миллий демократик институт, Жорж Сорос фонди, Freedom house санаб ўтилган.

«Таъкидланишича, ушбу ташкилотлар томонидан эълон қилиб бориладиган турли рейтинглар, таҳлиллар муайян давлатни обрўсизлантириш, имижини туширишга йўналтирилмоқда. Асосий мақсад эса манфаатларига бўйсунмайдиган тизимларни издан чиқариш, ҳалокатга бошлашдир», дейилади мақолада.

Унда айрим ННТлар фуқаролик жамиятини ривожлантириш, матбуотни кучайтириш, демократия чуқур илдиз отишига кўмаклашиш баҳонасида сайлов жараёнларига аралашиш ва ўзлари истаган номзоднинг ғалабасини таъминлаш мақсадини кўзлаши билдирилади.

Мақолада «халқаро НТТлар ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун кўпроқ ёшларни нишонга олиши» айтилади ва бунга исбот тариқасида уларнинг интернетдаги фаоллиги келтирилади.

Қизиғи шундаки, бундай ташкилотларнинг глобаллашув жараёнини тезлаштиришга хизмат қилиши, «интернет ривожи, оммавийлигини оширишда асосий роль ўйнаши» уларнинг салбий фаолияти сифатида тилга олинади.

«Twitter, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўзларининг сиёсий қарашларини кенгроқ ёйиш, ёшларга таъсир ўтказиш мақсадида замирида ёвуз мақсад бўлган маълумотларни жойлаштирмоқда», дейилади газетада.

Интернет орқали таъсир кўрсатишга мисол тариқасида 2009 йилда Молдовада бўлиб ўтган «флэшмоб революцияси», Ливиядаги қонли воқеалар санаб ўтилади.

Мақолада Ўзбекистондаги ННТлар фаолиятига тўхталиб ўтилмаган. Шундай бўлса-да, уни ўқиб: «Юртимизда мустақил ННТлар фаолияти ривожланмагани сабаби улардан қўрқувми?» деган савол келиб чиқиши табиий.

Қолаверса, газета ННТлар жамият манфаатларининг ифодачиси, жамият ривожида катта ўрин тушиши, давлатни ўз фуқаролари фикри билан ҳисоблашишида муҳим воситалардан бири экани масалаларига тўхталиб ўтирмаган.

Шунингдек, мазкур газета президентнинг 2016 йил 21 октябрдаги қарори асосида қурилган янги уйларга кўчиб ўтганлар «бахтли ҳаёт кечириши»ни ҳам таъкидлаган.

Агар ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, бор-йўғи уч ойда қуриб битказилган бу уйларнинг сифати масаласи негадир четда қолган.
Бундан кўринадики, газетада босилган бу ҳақдаги лавҳадан асосий мақсад янги хонадон соҳибларининг «бунинг учун президентимиздан миннатдормиз», деган сўзларини муштарийларга етказиш бўлган.

Баҳодир Шариф

Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
31 январ 2024
У 1. Шарқда машъал бўлган, кондинционердан тортиб ҳарбий учоққача ишлаб чиқариладиган юқори саноатли давлатни дунëга арзон ишчи кучи етказиб ...
15 октябр 2023
Исроил ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилдаги қуролли тўқнашувларда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари бедарак ...
17 январ 2017
Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг ...
Блоглар
9 май 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи ...
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...