Асосий мавзулар
13 март 2017

Қарийб 10 йилдан бери чироғи йўқ мактаб

Ўзбекистон матбуоти Кадрлар тайёрлаш миллий дастури туфайли мамлакатда таълим тизими қанчалик «ютуқларга эришгани», «дунёда тан олингани» тўғрисида оғиз кўпиртириб келади.

Аммо «XXI аср» газетасида (08.03) чоп этилган мақола бу эътирофларнинг қуруқ сафсата эканини ошкор қилиб қўйди.

Газетада ёзилишича, Чироқчи туманининг Ободон қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 129-мактаб электр энергияси билан таъминланмаган.

Ҳозир ҳамма жойда бу муаммо бор, бирор кун мактаб чироқсиз қолиб кетган бўлса бордир, деган истиҳолага борманг. Чунки бундай истиҳолага асос йўқлиги-ку майли, қачондан буён шундайлигини эшитсангиз, йўғ-эй деб юборганингизни билмай қоласиз.

Маълум бўлишича, 450 нафар ўғил-қиз таълим оладиган бу мактаб 2009 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилганидан буён электр энергияси таъминотидан маҳрум.

«Демак, истиқболимиз эгалари бўлган бу ёшлар шу вақтдан буён замонавий илм – компьютер сабоқларидан бебаҳра қолиб келишмоқда», дейилади мақолада.

Эътибор беряпсизми, бутун бошли мактаб 8 йилдан буён электр энергияси билан таъминламаган. Шу пайтгача биров бу муаммони ҳал қилиб бермаган. На туман ҳокимлиги, на маориф соҳаси вакиллари бунга эътибор қилмаган.

Шу ўринда бир мулоҳаза туғилади. Агар Ўзбекистонда таълим тизими «муваффақиятлари» ҳақида тинимсиз янграётган мақтовларни гапириш, ёзиш учун қилинган ҳаракатлар механик йўл билан электр энергиясига айлантирилганда бу мактабнинг электр муаммоси умуман бўлмас эди, дейишга тўла асос бор.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2020
Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида “Отарчилар, йўталинг”, “Озодбек, дай миллион” деган челленжларга жавобан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати билдирги чиқарди. ...
17 июн 2019
Андижон шаҳри ИИБ ходимлари қийнагани ҳақида гапирган 2-туғуруқхона санитаркаси 10 суткага қамалди. «Озодлик» радиосининг Андижон ИИБдан иқтибос келтириб билдиришича, ...
11 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан ...
12 август 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...