Асосий мавзулар
5 сентябр 2017

Конвертация чала очилди, қора бозор эса ишлаяпти

5 сентябрдан Ўзбекистонда конвертация эълон қилиниб, АҚШ доллари эркин савдога чиқарилди.

Элтуз нашри мухбири Тошкентдаги бир қанча шохобчаларда валюта савдоси очилганини тасдиқлади. Унинг билдиришича, АҚШ доллари 8000 дан ҳарид қилиниб, 8150 сўмдан сотилмоқда.

Бироқ ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назир Элтуз мухбирига ҳамма ҳам доллар сотиб олишга шошилмаётганини билдирди.

«Банклар доллар сотишга тайёр эмас. Лекин долларни сўмга алмаштиришда муаммо йўқ. Банкда доллар қиммат. Одамлар кутмоқда» деди у.

Шунингдек Анвар Назир конвертациянинг биринчи куни ҳам пойтахтда қорабозор ишлаганини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, банклардан нақд доллар ҳарид қилиш имкони яралмагунча, қорабозор ишлайверади.

Ўзбекистонлик журналист Шухрат Хуррамовнинг билдиришича, банкда унга долларни фақат конверсион картага тушириш шарти билан ҳарид қилиш мумкинлигини айтишган.

«Бу вақтинчалик чора ва 3-4 ойдан кейин банклар ҳам нақд доллар сота бошлашади» дея унга билдиришган.

Бошқа бир суҳбатдош Нодира Хидоятова эса ҳукуматнинг бу қароридан мамнун эканини билдирди.

«Мен иқтисодчимасман, бироқ конвертация, инвестиция мухитини жонлантириш, давлат ҳазинасига катта тушумнинг келиши, банклар ишининг нормал ишлаши учун биринчи навбатда керак бўладиган зарури шартдир».

«Ягона ҳадигимиз энди нарх-навонинг ошишидан», деди у Элтуз мухбирига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 апрел 2016
Фақат эътибор бериб, Халқ таълими вазирлигининг 2016-2017 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ва касаллиги туфайли якка тартибда уйда ...
1 июн 2016
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси бўлган, Жаслиқ лагерида 10 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Аъзам Фармоновнинг ...
28 декабр 2020
Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.
30 август 2022
Шейн Ҳаррис, Карен ДеЯнг, Изабель Хуршудян, Эшли Паркер ва Лиз Слай Ушбу мақола The Washington Post газетасининг АҚШ иттифоқчиларини ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...