Асосий мавзулар
14 апрел 2018

14 апрель – «Какку уяси узра парвоз» фильми режиссёри оламдан ўтди

Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди.

Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан танилган Форман 1968 йили Америкага эмиграцияга кетади.

1976 йилнинг 29 мартида АҚШ киноакадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди.

Бу Милош Форманнинг “Какку уяси узра парвоз” (One Flew Over the Cuckoo’s Nest) фильми эди.

“Агар у жинни бўлса, сен нимага ярайсан” (If he’s crazy, what does that make you?) деган слоган устига қурилган бу фильм тоталитар тутумни ўзгартирмоқчи бўлган якка исëнчининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмдан парча

Майкл Дуглас продюссерлик қилган бу фильм режиссёри Милаш Форман “Энг яхши режиссура учун”, бош роль ижрочиси Жек Никольсон эса “Энг яхши эркак роли” учун Оскар олди.

Шунингдек, Луиза Флетчер “Энг яхши аëл» роли учун Оскарга сазовор бўлди.

Кино қамоқ жазосини четлаб ўтиш учун ўзини жинниликка солган Рэндл Патрик МакМерфининг психиатрия клиникасидаги кўргуликларини ҳикоя қилади.

Тоталитар зеҳният соҳибаси шафқатсиз ҳамшира Милдред Рэтчеднинг мутлақ ҳукмронлиги остидаги руҳий хасталар ўзгаришлар умидидан аллақачон воз кечишган.

МакМерфи “жиннихона”даги вазиятни якка ўзи ўзгартириш учун оëққа қалқади. Исëн руҳий хастахона тутқунлари қалбида “ўзгаришлар истаги”ни пайдо қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа жиҳатдан ундан-да яқинроқ пойтахти ...
28 сентябр 2016
Баъзи имомлар, ҳаттоки, пахта териш ҳар бир мусулмон учун «вожиб амал» дея ҳукм чиқарган, шу билан бирга, Озодлик радиоси ...
28 апрел 2021
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни судга ...
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...