Асосий мавзулар
26 апрел 2018

Андижонда яна бир мактаб ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди.

Мактаб жойлашган маҳалла ҳудудида яшовчи шахснинг «Элтуз»га маълум қилишича, ўсмир йигитлар ўртасида келишмовчилик чиққан.

Оммавий муштлашувда пичоқ чиқарган йигитлардан бири мактабдошини жароҳатлаган.

Етказилган оғир тан жароҳатидан ўқувчи касалхонада вафот этган.

Қотиллик жиноятларига ёшларнинг ёнида пичоқ сақлаб юриши сабабми?

Вилоят ички ишлар бошқармасидан «Элтуз»га маълум бўлишича, кейинги пайтларда ўқувчи ёшлар ўртасида гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашиш ҳолатлари бирмунча кўпайган. Ўсмирлар орасида пичоқ, пакки каби ўткир кесувчи буюмларни яширинча олиб юриш оммалашган.

Айни вақтда мактабларда ўқувчилар назорати кучайтирилган. Ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар иштирокида йиғилишлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг соғлиғига амалда зарар етказиши мумкин бўлган ўткир кесувчи буюмларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш мақсадида “ТИҒ” тадбири ҳам ўтказиб келинаётганини билдиради профилактика инспекторларидан бири «Элтуз» мухбирига.

«Бироқ ҳозирча профилактика ишлари етарлича самара бермаяпти. Ўтган бир ой давомида шаҳар мактаблари ўқувчилари томонидан икки марта оммавий ҳуқуқбузарлик қайд этилди ва ҳар иккала ҳолат ҳам навқирон ўсмирнинг ўлими билан якунланди»,- дейди инспектор.

Ходимнинг таъкидлашича, ўсмирларни 24 соат давомида назорат қилишнинг иложи йўқ. Бунинг учун мактаб, оила, маҳалла ҳамкорликда иш олиб бориши керак. Аммо айрим ота-оналарининг фарзандлари тарбиясига етарлича вақт ажрата олмаётганликлари, айни ўсмир ёшда назоратсиз ташлаб қўяётганликлари шундай фожеаларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан бир ойча олдин ҳам шаҳар ХТБга қарашли 29 ва 10-мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасидаги можаро муштлашувга сабаб бўлган, оқибатда Асрор исмли 9-синф ўқувчиси пичоқ орқали етказилган тан жароҳатидан сўнг ҳаётдан кўз юмганди.

Шоҳида Саидова
eltuz.com

Тағин ўқинг
25 май 2024
2010 йилда 25 май санаси National Center for Missing and Exploited Children – NCMEC ташкилоти ташаббуси билан Йўқолган болалар ...
1 сентябр 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
4 июл 2018
Милиция капитани, Каттақўрғон шаҳри ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров иккита ўзбек аёлини видеокамера олдида ечинтириб таҳқирлади. Воқеа акс ...
29 май 2023
Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...