чоршанба,
13 ноябр 2024
1 июн 2018
Швецияда теракт тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбек ҳибсга олинди
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.
Стокгольмнинг Йордбро мавзесида яшовчи, 1984 йил туғилган ўзбекнинг шахси ҳақидаги маълумотлар «Элтуз»га маълум, лекин нашр бу ҳақда ҳозирча очиқламасликка қарор қилди.
Швецияда диний экстремизмда гумон қилинган ўзбекларнинг ҳибсга олиниши ҳолатлари кейинги пайтларда тез-тез кузатилмоқда. Жумладан, 3 май куни Стокгольм суди тўрт нафар ўзбекни тергов якунига қадар ҳибсда қолдириш ҳақида ҳукм чиқарган эди.
Eltuz.com