Асосий мавзулар
5 июл 2018

Матбуот шовқинидан кейингина аëлни таҳқирлаган капитан ушланди

Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ва эҳтиёт чораси сифатида уни ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.

Бир ой олдин, шу йилнинг 3 июнида Каттақўрғонда юз бергани айтилаётган бу воқеа юзасидан иш, «Элтуз» нашрининг ўрганишича, ўзаро «бости-бости» қилинган.

Бироқ 4 июлга келиб «Озодлик» бу ҳақда ёзганидан кейингина Бош прокуратура бу юзадан иш очилгани ҳақида хабар берди.

«Озодлик» радиосида бу видео берилганидан сўнггина милиция капитанига иш очилди

Расмий хабарга кўра, Н.Т исмли аёл ДХХга 22 июнда ариза ёзиб, милиция капитани С.Умаров ва бошқалар уни шаҳар ИИБ биносида ҳақорат қилиб, ечинишга мажбурлашгани ҳақида билдирган.

Н.Т. шу куни, терговга қадар текширув маълумоти бўйича, ИИБ шаҳар маъмурий биносига келтирилгани билдирилади Бош прокуратура хабарида.

«Ҳозирги кунда мазкур иш билан Бош прокурорнинг шахсан ўзи шуғулланмоқда. Умумий ҳолат бўйича хизмат текшируви ҳам бошланган. Тўлиқ у эканлигини билиш учун юзлаштириш, видеодаги овозларни текшириш керак. Чунки унинг юзи кўринмаган. Ҳозирда Умаров ушланган, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиши масаласи кўриб чиқилмоқда», дея маълумот берган Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

Бироқ аёлнинг уни таҳқирлаган милиция капитанига «даъвоси йўқлиги» ва унинг «шикоят қилмагани» ҳам иддао этилмоқда.

Икки боласи борлигини айтган Н.Т исмли жабрланувчи «Xabar.uz» сайтига воқеа айнан содир бўлгани, Санъат Умаров уни ечинтириб видеога олишдан олдин икки марта оёғига тепганини ҳам билдирган.

«У кийимларимни ечишга мажбурлаб, ўзи видеога олди. Яланғоч ҳолда бозорга олиб бормоқчи эди, ялиниб-ёлворганимдан кейин навбатчи милицияларнинг олдигача олиб бориб, изимга қайтарди. Кейин соат бешгача ушлаб ўтириб қўйиб юборди.

Менинг Санъат Умаровга ҳеч қандай даъвом йўқ. Чунки Каттақўрғонда икки боламдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Булар билан душманлашсам ўзимга, болаларимга зиён етказишидан қўрқаман. Шунинг учун ҳеч қаерга шикоят ҳам қилганим йўқ», дейди аёл.

Шунингдек, аёлнинг сайтга билдиришича, прокуратурага у танимайдиган одамлар мурожаат қилишган. Лекин очиқланган бу маълумотлар расмий манбалар томонидан тасдиғини топгани йўқ.

Прокуратура хабарида С.Умаровга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётгани, шунингдек, Каттақўрғон шаҳри ИИБда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани билдирилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 май 2023
Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” деди. Бугун Bolt такси ...
4 ноябр 2021
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни келгуси 2022 йил учун газета ва журналларга обуна қилиш кампаниясини бошлади. «Элтуз» суҳбатдошлари бу ...
8 август 2022
Ўзбекистон ва Марказий Осиëда танилган 44 яшар поп қўшиқчи ва сиëсий фаол Жаҳонгир Отажоновнинг Туркиядаги шахсий машинаси ўғирлаб кетилди. ...
22 феврал 2021
Наманган вилояти ҳокими президент келган пайтда танқид қилинган маҳаллада бу ерда шароит яхшилангунча яшашини билдирди. — Ҳар куни шу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...