Document UZ
30 ноябр 2018

Хоразм суди журналист телефонидан ўчирилган ва ўзгартирилган ёзув асосида ажрим чиқарди

2018 йилнинг 29 ноябрь куни Хоразм вилояти жиноят ишлари суди биносида журналист Давлатназар Рўзметов иши бўйича апелляция суди мажлиси бўлди.

Журналист шу йилнинг 29 октябрида ЎзМКнинг 183-моддаси бўйича айбдор топилиб, 7 суткага қамалган эди. У ўз сўзида 183-моддада кўрсатилган қонунбузарликларнинг ҳеч бирини содир этмагани, яъни ҳеч кимни ҳақоратламагани, уят сўзлар ишлатмагани, беҳаё қилиқлар қилмаганини айтди.

«Мен ҳокимлик биносидаги мажлисда “қоғозни йиртаман”, “кун бўйи эшакдай ишлаб чарчаган одамларни кечаси мажлисда узоқ ушлаб ўтиришингиз тўғрими”, деган сўзларни ишлатганим тўғри. Ушбу сўзларни ўз телефонимдан кўчириб, “йиртаман” , “эшак” деган жойини қирқиб олиб, қайтадан монтаж қилиб, ўзимга қарши далил сифатида фойдаланишган. Овозимни ҳам худди ғирт маст одамникига ўхшатиб монтаж қилганлар. Сохта гувоҳлар ёллаб, мени “мажлисда ўтирган ҳаммангни йиртаман” деди, “эшак” деб ҳақорат қилди, деб тушунтириш ёздириб олишган.

Прокуратура вакили Ж.Раҳмонов журналистнинг мастлик ҳолатини акс эттирувчи видеоёзувни судьяга тақдим этди. Судья тасвирни кўздан кечираётганда, Рўзметовнинг прокурорга қарата “менинг телефонимдаги бу тасвир сизнинг қўлингизга қандай тушиб қолди”, деган саволига қораловчи лом-мим дея олмади.

Журналист ички ишлар ходимлари томонидан телефони тортиб олингани ва ундаги ёзувлар йўқ қилингани ва сўроқ пайтида калтаклаганини иддао қилди. Қораловчи томонидан тақдим қилинган видеоёзувни экспертизага беришни, гувоҳлар иштирокида ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

«Суд унинг сўзларини жим эшитиб, бирданига “29 октябрдаги суд қарори ўз кучида қолади, суд мажлиси тамом”, деган қисқа сўзлар билан ишини тугатди. Очиқ-ошкора ўтган суд мажлиси очиқ-ошкора адолатсизлик қилиб журналистга қарши ҳукм чиқарди», деди «Элтуз»га судни кузатган журналистларнинг  бири.

Рўзметовнинг билдиришича,  10 банддан иборат ҳақли эътирозининг биронтаси ҳам инобатга олинмаган, унинг мастлиги суд тиббий экспертизаси томонидан исботланмаган, суд ажрими унинг телефонидан кўчириб олиниб, овоз ўзгартирилиб монтаж қилинган ёзувга асосланган, унга телефони бу ёзувлар ўчириб ташланиб қайтарилган.

Суд мажлисида маҳаллий матбуот вакиллари, жумладан, Kun.uz сайти, «Маърифат», «Қишлоқ ҳаёти», «Хоразм ҳақиқати», «Хоразм ёшлари» газеталарининг мухбирлари, вилоят ИИБ матбуот котиби иштирок этди. Бироқ суд раиси видеотасвирга олишга, диктофон ишлатишга рухсат бермади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июл 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëом. Юз ...
17 январ 2017
17 январга ўтар кечаси Машарипов билан бирга қирғиз миллатига мансуб бир эркак ва уч аëл ҳам қўлга олинган. Шу ...
28 ноябр 2018
2009 йилнинг августида дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва “Ўзбекистон маликаси” сифатида довруғ қозонган Гулнора Каримова дунёга машҳур россиялик кутюрьелардан ...
28 феврал 2023
Ўзбек мулозимлари Каримов даврида ҳозиргидан анча ақлли кўринарди. Чунки гапиришмасди. Мирзиëев даврига келиб уларга тил битди. Қарасак, ҳаммаси ўқимаган, ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...