Асосий мавзулар
25 январ 2019

Миллий гвардия Янгиободдаги турбазани рейдерлик йўли билан босиб олди

25 январь куни «Элтуз» нашри Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган Янгиобод турбазасининг босиб олингани ҳақидаги хабарни олди. Сайёҳлик базаси эгаларига кўра, бу тўсатдан уларга қарши қилинган рейдерлик ҳужумидир.

«Ҳозирги дақиқада Миллий гвардия ҳеч бир огоҳлантиришсиз Янгиобод турбазасини босиб олмоқда. Бирор ҳужжат кўрсатмасдан мулкларни хатлашмоқда. Турбазани ноқонуний ёпишди, ҳеч кимни киритишмаяпти ва ҳеч кимни чиқаришмаяпти. Турбазада Миллий гвардиянинг уч вакили ўтирибди, ўзимизнинг мулкимизни олиб чиқишга рухсат беришмаяпти. Улар бу турбаза ортиқ бизга тегишли эмаслигини билдиришмоқда. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилдик, ҳамма қўрқяпти. Бирор қизиқиш билдиришмаяпти. Ёрдам бера олмасликларини, қўрқишларини очиқ айтишмоқда», дейилади билдиришда.

Телефон орқали «Элтуз»га интервью берган Янгиободдаги турбаза эгаси Али Тўхтаевнинг хотини Анна Тўхтаева ҳарбийлар уларга бу ҳудуд Миллий гвардия ихтиёрига ўтгани, бу ерда эндиликда уларнинг қўшинларига тегишли ҳарбий машқ полигони жойлашишини билдиришганини айтди.

Анна Тўхтаеванинг «Элтуз»га билдиришича, 25 январь куни эрталабдан курортга бостириб кирган миллий гвардиячилар уларни ва дам олувчиларни зонадан ҳайдаб чиқара бошлаган.

«Тўсатдан, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кириб келишди. Ҳатто ўзимизга тегишли шахсий буюмларимизни олиб чиқиб кетишга рухсат беришмади. Шу ерда дам олаётган, бир неча ой аввал пул тўлаб қўйган француз элчихонаси дипломатларининг ҳам гапини тинглашмади», деди Тўхтаева.

Унга кўра, бу йилги чанғи мавсумида февраль ойидан келувчилар учун ҳам барча йўлланмалар сотилган.

У тақдим қилган ҳужжатларга кўра, Янгиобод турбазаси Давлат мулк қўмитаси ва Ангрен шаҳри экологик соғломлаштириш объектлари ва қурилиш дирекцияси билан келишув асосида «Yangiabad Jemchujina Chatkala» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2007 йилнинг 20 февралида харид қилинган ва инвестиция сарфланган.

Али Тўхтаевга тегишли бу турбазанинг нима асосда тортиб олинаётганини тасдиқловчи бирорта ҳужжат кўрсатилмаган. Фақат бу жой Миллий гвардия тасарруфига ўтгани билдирилмоқда.

Илгари Ангренда яшаган ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихоновнинг билдиришича, Янгиободдаги турбаза совет даврида республика аҳамиятига эга мақомда бўлган. У ерда альпинизм бўйича бутуниттифоқ мусобақалари ўтказиб келинган. Кейин ҳаммаси ортга кетиб, турбаза ўтира бошлаган.

«1999 йили жангарилар пайдо бўлиб ИИВ ходимларига ҳужум уюштиришган, ўшанда тўғри турбазага кираверишда уч нафар милиция ходими ўлдирилгач, ёпилган эди. Кейин у ер харобага айлана бошлади, қувурларини ўғирлаб кетишди. Кейин кимдир сармоя сарфлади ва турбазани тиклашди», дейди Тихонов.

Реклама постерларидан бирида «70-йилларда қурилган Янгиобод турбазаси ўн йиллик турғунликдан сўнг тағин тоғда дам олиш ҳаваскорларига ўз эшикларини очмоқда», дея ёзилади.

Постерда, жумладан, бир неча йилдан буён турар жой комплекилари реконструкция қилинаётгани ва бугунги кунда 130 кишига мўлжалланган иккита бино ишлаётгани билдирилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
29 апрел 2018
2006 йил 29 апрель куни эрталаб 27 яшар ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов таксида вилоят касалхонаси томон кетаëтганида учта милиция ...
1 сентябр 2023
Мен Рассом Туз, Сен билан юзма юз! Ëмонлиқни буз, Яхшиликни туз! Келаëтир совуқ куз Иссиқдан умидни уз! МС: Оғо ...
23 май 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...