Асосий мавзулар
16 апрел 2019

Тошкентда ҳуқуқ фаоли шикояти юзасидан суд бошланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг ноқонуний ҳаракати юзасидан шикоятини кўра бошлади.

Бундан олдин, 2018 йилнинг 30 август куни айни маъмурий суд судьяси Холмамат Ҳасанов ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновни «ҳокимият вакилига бўйсунмаганлик»да айблаб ,бир минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортган» эди.

Турғуновнинг фикрича, унга қарши маъмурий ишнинг қўзғатилишига айнан ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг рапорти асос бўлган.

«Ўтган йилги иш бўйича менинг шикоятимни кўриб чиқиш чоғида шантаж қилишиб, мени ва яна гувоҳ Зулфия Худойбергеновани Маъмурий кодекснинг 41 (ҳақорат қилиш), 180 (судга ҳурматсизлик қилиш) ва 194-(ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан айблаб иш қўзғашмоқда», дея изоҳ берди Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига.

Воқеа 2018 йилнинг 29 август куни юз берган. Ўша куни ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов ва журналист Малоҳат Эшонқулова йўлда кетаётганида Тошкент шаҳридаги Олий суд биноси яқинида плакатлар кўтариб турган бир гуруҳ аёлларни кўриб қолади ва расмга ола бошлайди.

Шунда ИИБ тезкор ходими Рустам Муродов ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновнинг қўлини қайириб, телефонини қўлидан олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИБ бўлимига олиб боради.

Келаси куни маъмурий суд Турғуновни ҳокимият вакилига бўйсунмасликда айбдор дея топади. 15 апрель куни бошланган маҳкамада Турғунов ички ишлар ходими Рустам Муродовнинг судга чақирилишини сўради.

«Бу ишдаги асосий фигурант опер Рустам Муродовни жон-жаҳди билан яширишяпти. Мен ўша одам судга келиб, ўзининг талаби қонуний эканлигини исботлаб берсин, деяпман. Лекин суд уни судга чақирмаяпти», деди Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 апрел 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан ...
24 сентябр 2021
Кеча юраëтиб, оëғим остида сарғайган барглар ғижирлаганини эшитиб, куз келганини англадим. Яқиндагина оëғим остида қорлар ғичирлаëтган эди. Кейин Стокгольм ...
24 январ 2024
Журналистика факультети ректори Шерзод Қудратхўжа русларга қадар ўзбек миллати ва давлатчилиги йўқ деб чиққан рус шовинисти Смолиннинг иддаоларига қарши ...
19 июл 2024
Мана ит қувган гадойдек хафтаям зувв этди, ўтди кетди. Яна сизларнинг қошингиздаман. Суҳбати ду анда маззаку, дейди Хайëм. Юз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...