Қамоқхона нозири ўз камарига осилган ҳолда топилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг манзил колонияси жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили, 37 яшар подполковник Асомхўжа Аброров 28 апрель куни эрталаб соат 9.30 да ўз кабинетида шифтга осилган ҳолда топилди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати вакилининг «Элтуз»га билдиришича, подполковник Асомхўжа Аброров ўзининг чарм камарига осиғлиқ ҳолда топилган.
«Эрталаб ëрдамчи ходим кўриб қолган шифтга осиғлиқ турганлигини. 27 апрель куни Аброров уйига кетмай, тунни кабинетида ўтказган. Жасад соат 9.30 кўрилди. Лекин марҳум тунда ўзини осгани эҳтимоли ҳақиқатга яқин. Жасад ëрилиб, тиббий кўрикдан ўтказилганида, механик бўғилиш оқибатида мия ва ўпка ишламай қолиб, ўлим содир бўлгани аниқланган», деди мулозим.
Суҳбатдош марҳумнинг маҳбуслар тарафидан ўлдирилиб, осиб кетилган бўлиши мумкинлиги борасидаги тахминларни рад қилди.
Марҳум подполковник бундан бир ой олдин Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Зангиотадаги қамоқхонага ишга ўтказилган эди.
Eltuz.com