Асосий мавзулар
18 апрел 2024

Фарғоналик псевдоблогер халқаро ташкилот раҳбарига қарши ташланди

Германиядан Ўзбекистонга борган халқаро ташкилот раҳбари Умида Ниëзова ëлланган блогер томонидан ҳақорат қилинди.

18 апрель куни Фарғонада хизмат сафарида бўлган Умида Ниëзова атай таъқиб қилиниб видеога олиниб «сен ватан хоинисан» деган мазмундаги ҳақорат ва сазойи қилинди.

Аниқланишича Шухрат Эсонов деган псевдо блогер буюртма асосида бу сазойини амалга оширган.

Ўзбекистон пахтасини халқаро бойкотдан ва ўзбек болаларини мажбурий меҳннатдан холос қилишда жуда катта хизмат қилган шахсга расмий Тошкент рахматими бу?

Ўзбекистон президенти БМТ минбаридан туриб мақтанган иш яъни ўзбек болаларини пахта мажбурий меҳнатидан қутқариш Умида Ниëзова раҳбарлик қиладиган ташкилотнинг (Uzbek Forum for Human Rights (formerly Uzbek-German Forum for Human Rights) йиллик меҳнати самараси бўлган эди.

Умида Ниëзова Ўзбекистонга келганида Тошкент аэропорти божхона хизмати томонидан бир ярим соат текширилиб тўхтатиб турилган эди.

Бу асоссиз текширув ва сазойи ҳақида Ўзбекистон президенти админстрацияси хабардор қилинди.

Расмий муносабат кутяпмиз.

Тағин ўқинг
8 июн 2017
Андижон Ҳусусий автомобиллар бозорида ҳам нархлар кескин кўтарилиб кетди. GM Uzbekistan ширкати 31 май куни мамлакат ички бозорида автомобилларини ...
2 декабр 2019
Самарқандга бағишлаб суратга олинган бу фильм режиссёр Н.Гаврюшкин томонидан «Госкино»нинг 3-фабрикасида 1930 йили ишланган, 2011 йили эса бир гуруҳ ...
8 март 2021
(Рассом Туз ҳикояси) Бу қизнинг исми Ëрқиной. 27 ëшда. 7 мартда туғилган. У шу кунни ëмон кўради. Ортиқча стрессли ...
5 октябр 2023
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...