Асосий мавзулар
28 июн 2019

Ўзбек миясидаги икки стандарт

Баъзан хорижда, Ғарб давлатларида яшаётган ватандошларимизга ҳайрон қоламан. Америка, Канада ва Европада ким билан гаплашманг, кўпчилик шу давлатларнинг либерал, социал-демократ жабҳасига яқинлигини, Трампдан кўра, сиёсий қанотнинг сўл тарафидаги Обаманинг маъқул эканлигини уқтиришади.

Албатта, бу ерда ажабланарли жой йўқ, мантиқан тўғри бир позиция. Америка мисолида либерал демократлар муҳожирларга, фарқли динларга, этиқодларга анча тоқатли, маданий бағрикенглик даражаси муҳофазакорларга нисбатан сўл қанотда кўпроқ тарқалган.

Ғарб демократларидаги бу илиқ муносабат уларни бизнинг “қориакаларни” яхши кўриши ёки бошқа дин ва маданиятларга севгисидан эмас, албатта. Бу тоқатлиликнинг манбаси демократик фалсафанинг, демократларнинг идеологик шуурида, эътиқодидадир. Либерал демократ барча эътиқодларга, этник гуруҳларга, маданиятларга бир хил масофададир. Улар динимиз, маънавиятимиз деб дод вой солишмайди. Худди мана шу илиқлик ватандошларимизни, муҳожирликда юрган бошқа миллат вакилларини демократларга яқинроқ мавқеда туришларига сабаб бўлади.

Лекин айнан шу ватандошларимиз ўзлари келиб чиққан ёки биз билан маданият жиҳатидан бир доирада бўлган жамиятларда популист, муҳофазакор, “иймонли” султонларни, пошшоларни олқишлайдилар. Америкада либерал ҳақлар, бошқа маданиятларга тоқатлилик талаб қилиб, ўзимизнинг “қишлоқда” эса Эрдўғон, Рамзан, Путин типидаги классик консерваторларга “дин йўлидаги” хизматлари, Ғарбга қарши миллий маънавиятимизга посбонлик қилаётганликлари учун хайрихоҳлик билдирадилар. Ҳатто Ғарб демократиясининг “куфр” эканлигини таъкидлашдан ҳам уялишмайди.

Хўроз Америкада ҳам, Ўзбекистонда ҳам, Туркияда ҳам бир хил қичқиради, демократик принциплар ҳамма жойда бир хил амал қилинмас экан, ўз-ўзимизни алдашдан нарига ўта олмаймиз.

Мен бу ерда бир турарсизлик, ўз-ўзини алдаш, шарқона муғомбирликдан бошқа мантиқ кўрмаяпман.

Баҳодир Файз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 октябр 2015
Журналистларнинг Ўзбекистондаги кўп жиддий ўзгаришларни тушунишлари қийин бўлиб қолди. Айниқса, “бирор фикрингни билдиришдан олдин раҳбарият олдига чиқиб руҳсат” олиш ...
4 феврал 2022
Рассом Кирпи
30 сентябр 2015
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат ...
22 август 2018
Промка ҳожатхонаси орқасидаги катта ўра нажас билан лиқ тўла. Қўлида учи айри узун хода ушлаган Ғулом нажас олти нафар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...