Асосий мавзулар
5 август 2019

“Автотест”нинг ўчи

Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ўзига хос ўч олиш сифатида баҳолаш мумкин. 

Зеро, сўнгги вақтларда таънаю дашномлардан боши чиқмаётган монополистнинг бу қарори айнан малака сертификати йўқлиги учун жарима қўллаш амалиёти жорий этилиши арафасида қабул қилинди. 

Қонунчиликда 3 августдан кучга кирган ўзгаришларга кўра, шу санадан бошлаб барча юридик шахслар ҳайдовчиларидан малака оширишдан ўтгани тўғрисидаги сертификат талаб қилинади. Сертификат бўлмаса, улар энг кам иш ҳақининг бир баробари (223 000 сўм) миқдорида жаримага тортилади. 

“Автотест”нинг қарори қонунчиликдаги айни ўзгаришлар ортидан ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш тизимини фалажлаб қўйди.

Чунки юридик шахслар ҳайдовчиларига малакат ошириш сертификати бериш ҳуқуқига эга ягона ташкилот – “Автотест” бу ишни қилишдан бош тортди, унинг ўрнига эса ҳали бошқа бир муассаса лицензия олиб улгургани йўқ. 

Натижада энди сертификат олмаган ҳайдовчиларга тинимсиз жарима ёзила бошланади. 

Гарчи Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти малака ошириш курсларини очиш учун лицензия олиш ишларини ниҳоясига етказаётгани хабар қилинган бўлса-да, ҳали ҳолва пишмаган, оғизга тушмаган. 

Ҳали бу курслар қачон иш бошлайди-ю, қачон ҳайдовчиларга сертификат берилади, буниси ҳам номаълум. 

Тегишли идоралар эса малака сертификати йўқлиги учун жарима қўллаш амалиёти кечиктирилиши ҳақида бирор гап айтмаётгани инобатга олинса, ҳайдовчиларнинг “қонини ичиш” авжига чиқадиган кўринади. 

Яъни “Автотест”нинг қарори ортидан тизимда ўзига хос коллапс етилиб келмоқда ва воқеалар ривожи бу атайин уюштирилган қандайдир “ўйин” бўлиши эҳтимоли юқорилигидан дарак бермоқда. 

“Автотест” манфаати учун ҳатто қонунларни ўзгартириш, бу ҳақда маҳаллий матбуотда босилган мақолаларнинг сайтлардан “йўқолиб қолиши”га ҳам қудрати етадиган компания хўжайинлари шу йўл билан “андишанинг оти қўрқоқ” эмаслигини яна бир марта кўрсатиб қўймоқчи бўляпти. 

“Қудратимизга шубҳа қилсангиз, жарақ-жарақ жарима тўлайсиз”, демоқчи “автотест”чилар. 

Бу бизнес ортидан ҳали бирор марта даромад олгани йўқ”лигини иддао қилаётган компания вакиллари “бизсиз ҳолингизни кўрамиз, ҳали ялиниб келасиз”, деган ишора бермоқда. 

Ялиниб келиш эса бошланди. Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Avtotest Report”ни юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини оширишдан бош тортиш қонун бузилиши сифатида баҳоланишидан огоҳлантирди. 

Ўйинни кўряпсизми? Эртага “Автотест” “Биз бу бизнесдан чиққан эдик, лекин давлатнинг ўзи бизни қайтишга мажбурлади”, дейиш учун замин тайёрламаяптимикин? 

“Элтуз”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори

Тағин ўқинг
11 феврал 2016
Рассом Туз Европадан туриб очиқ жамият фаолларига ҳуруж қилаётган ўзбек режими қўғирчоқларини ҳажв остига олади. «Мен Обидов воқеаси ўзбек ...
15 феврал 2023
Салом қадрли мухлислар, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади. Олтинсойлик 10-синф ўқувчиси “Оқарбулоқ” маҳалласидаги дўконга ярим тунда ...
28 июн 2022
28 июнь Элтуз порталига келаётган шикоятлар оқимини кузатамиз. Улар одатдагидек турли мавзуларда. Ҳуллас, ташқарида ёз. Шофирконда дайди итлар қўйларни ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага диққат қаратади ва эплайди, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...